язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2016 й. ПҚ-2547-сон "2016-2020 йилларда минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2016 й.

N ПҚ-2547



2016-2020 ЙИЛЛАРДА МИНЕРАЛ-ХОМ

АШЁ РЕСУРСЛАРИНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ

НЕГИЗИДА ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЙЁР

КИМЁВИЙ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, кимё саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш, бой минерал-хом ашё ресурсларининг захираларини янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш, экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда турларини кўпайтириш, шу мақсадда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:


1. 2016-2020 йилларда минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорларда талаб қилинадиган юқори қўшилган қийматли тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш топшириқлари 1-иловага* мувофиқ белгилансин.

"Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК ҳамда бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар раҳбарлари - масъул бажарувчилар зиммасига 1-иловада* назарда тутилган минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш негизида тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


2. 2016-2020 йилларда минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда 2-иловада* кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатлари, замонавий технологик талабларга жавоб берадиган илғор технологияларни танлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, шунингдек қувватларни белгиланган муддатларда ишга тушириш назарда тутилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК, акциядорлик компаниялари ва корхоналар - 2-иловага* киритилган инвестиция лойиҳаларининг масъул бажарувчилари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида замонавий технологияларга эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ташқи бозорларга олиб чиқилишини кафолатлайдиган хорижий компанияларни кенг кўламда жалб этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорнинг 2-иловасида* кўрсатилган инвестиция лойиҳалари, уларни молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари аниқлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда унга киритилишини таъминласинлар.

8. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарор билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар 2021 йилнинг 1 январига қадар бўлган муддатда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 январь, 2-сон, 28-модда