язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 54-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 75-сон, Ички ишлар вазирлигининг 1-сон "Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 03.01.2017 й. Қарори (АВ томонидан 10.01.2017 й. 2560-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2017 й.

N 2560-1

ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ

ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ

03.01.2017 й.

N 54


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.01.2017 й.

N 75


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.01.2017 й.

N 1


ҚАРОРИ



Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт

воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда

йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга

оширадиган   ҳайдовчиларни   тиббий   кўрикдан

ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 17 январдаги 22, 1 ва 1-сон қарори (рўйхат рақами 2560, 2014 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғи

В. Исмаилов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Икрамов

Ички ишлар вазири

А. Ахмедбаев

    





Қарорга

ИЛОВА



Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт

воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда

йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга

оширадиган   ҳайдовчиларни   тиббий   кўрикдан

ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда)" ва "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 604-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 11-бандда:

"2000 йил 11 декабрдаги 472" деган сўзлар "2015 йил 24 декабрдаги 370" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 12-сон, 75-модда)" ва "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 январь, 2-сон, 34-модда