язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 10.11.2001 й. 1080-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 06.10.2001 й. 25/4-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 10 ноябрда 1080-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2001 йил 6 октябрдаги

25/4-сон (1-сон) қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси

банкларида очиладиган банк

ҳисобварақлари тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралдаги "Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3968-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 8-9-сон, 35-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 357-сон қарорига мувофиқ банклар томонидан мижозларга миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларини очиш, қайта расмийлаштириш ҳамда ёпиш тартибини белгилайди.

1. Ушбу Йўриқноманинг мақсади учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


а) банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:

юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш;

тўловларни амалга ошириш;


б) мижозлар - юридик ёки жисмоний шахслар, шунингдек уларнинг ҳисобварақлар очиш ва юритиш, ҳисоб-китоб, кредит ҳамда касса операцияларини бажариш ва омонатлар қўйиш борасидаги банк хизматларидан фойдаланадиган қонуний вакиллари.


в) Ўзбекистон Республикаси резидентлари (кейинчалик матнда - резидентлар) - Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар, Ўзбекистон Республикасининг иммунитетига ва дипломатик имтиёзларига эга бўлган хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг чет элдаги хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари.

г) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (кейинчалик матнда - норезидентлар) - мазкур Йўриқноманинг 1-банди "в" кичик бандига мувофиқ резидент тушунчасига жавоб бермайдиган шахслар.

д) банк ҳисобварағи - банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бош-қа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги фармойишларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк билан мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатлардир.


2. Банк ҳисобварақлари қуйидаги турларга бўлинади:

а) талаб қилиб олингунча (асосий ва иккиламчи) депозит ҳисобварақлар;

б) жамғарма депозит ҳисобварақлар;

в) муддатли депозит ҳисобварақлар;

г) депозит ҳисобварақларнинг бошқа турлари (аккредитивлар бўйича муддатсиз фоизсиз депозитлар ва шу кабилар);

д) ссуда ҳисобварақлари.


3. Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлар ҳамда депозит ҳисобварақларнинг бошқа турларини очиш ҳуқуқига эгалар.


4. Мижоз томонидан ҳар қандай ҳисобварақ очилаётганда банк ҳисобварағига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилади.

Банк ҳисобварағи шартномаси бўйича юзага келадиган муносабатлар Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.


5. Хўжалик юритувчи субъектнинг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий ҳисобварағи ҳисобланади.

Мижозлар қонунчилик асосида бир ёки бир неча банкларда иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очишлари мумкин.


6. Бюджет муассасаларига ҳисобварақлар республика ёки маҳаллий бюджетлар ҳисобидан ажратиладиган маблағларни кирим қилиш ва шу маблағлардан фойдаланиш учун очилади. Бундан ташқари, бюджетдан ташқари маблағлар учун талаб қилиб олингунча

...