ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 16.01.2017 й. 5-сон "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.01.2017 й. 2634-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.01.2017 й.

N 2634-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

16.01.2017 й.

N 5


БУЙРУҒИ



Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари

олувчиларнинг  харажатлар  сметаси  ва  штат

жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари

олувчиларнинг  харажатлар  сметаси  ва  штат

жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 51-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда Қорақалпоғистон Республикасининг Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари касб-ҳунар коллежларининг харажатлар сметаси, штат жадваллари ва вақтинчалик харажатлар сметасини, улар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларини очиб, рўйхатдан ўтказади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича касб-ҳунар коллежларининг жамланма харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.".


2. 75-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар сони ҳисобга олинаётганда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун бюджет ташкилотининг тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни бир моддадан бошқа моддага кўпайтиришни ёки камайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ҳисобга олинмайди.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 23 январь, 3-сон, 47-модда




































Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск