ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик /

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома (Пекин, 1997 йил 11 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ

Республикаси ўртасида фуқаролик ва жиноий

ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси, қуйида Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

ўзаро ҳурмат, суверенитет, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро фойда принципларига амал қилиб,

ҳуқуқий ёрдам соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I-БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳуқуқий ҳимоя


1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўзларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига татбиқ этиладиган айни ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланадилар. Улар фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ваколат доирасига тааллуқли судларга ва бошқа муассасаларга мурожаат этишга ҳақлидирлар ҳамда илтимоснома тақдим этишни ёки бошқа процессуал ҳаракатларни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига татбиқ этиладиган шартларда амалга оширишлари мумкин.


2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари ҳар қайси исталган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида уларнинг ўз миллий қонунларига мувофиқ таъсис этилган юридик шахсларга ҳам татбиқ этилади.


3. Ушбу Шартномада қўлланиладиган "фуқаролик ишлари" атамаси хўжалик, оила ва никоҳ ҳамда меҳнат ишларини ҳам қамраб олади.



2-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш


Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари ва бошқа ваколатли муассасалари илтимосга биноан фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдамни ўзаро амалга оширишни ушбу Шартномада белгиланган тартибда кўрсатадилар.



3-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда алоқалар тартиби


1. Фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича мурожаат этишда ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонлар, агар ушбу Шартномада ўзга тартиб ўрнатилмаган бўлса, ўзларининг марказий муассасалари орқали бир-бирлари билан алоқа қиладилар.


2. Ушбу модданинг 1-бандида эслатиб ўтилган марказий муассасаларга қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси томонидан - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси;

Хитой Халқ Республикаси томонидан - Хитой Халқ Республикаси Адлия вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси.



4-модда. Тиллар


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий муассасалари ёзишмаларда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг расмий тилига ёки инглиз ёки рус тилларига таржимасини илова этиб ўз мамлакатларининг расмий тилларидан фойдаланадилар.


2. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимос ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг расмий тилида тузилади ва унга сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг расмий тилига ёки инглиз ёки рус тилларига таржимаси илова қилинади.



5-модда. Гувоҳлар, жабрланувчилар ва экспертларга

нисбатан кафолатлар


...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск