ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 05.04.2016 й. 15-1404/15783-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.04.2016 й.

N 15-1404/15783


(КЎЧИРМА)



Муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар


"Farg`ona ijodiy ishlab chiqarish" шўъба корхонаси (бундан буён матнда - шўъба корхонаси) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2014 йил 5 мартдаги 380-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Кассация шикоятида ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, 2014 йил 5 мартда Фарғона шаҳар ҳокимининг "Фарғона шаҳар ҳокимининг 2012 йил 12 июндаги 814-сонли қарорининг 2-бандига ўзгартириш киритиш ва шаҳар ҳокимининг 2013 йил 10 декабрдаги 1769-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг 1-бандида Фарғона шаҳар ҳокимининг 2012 йил 12 июндаги 814-сонли қарорининг 2-бандидаги "Фарғона шаҳар, Форобий кўчаси, 7-уйда жойлашган литер 0001-бинонинг 2-қавати, литер 0007-устахона ва литер 0008-омборхоналарни Ўзбекистон Бадиий академияси Фарғона вилоят ижодкорлар уюшмасига ижара ҳуқуқи асосида бириктириб берилишини таъминлаш учун иловасига асосан ишчи комиссия тузилсин" сўзлари "Фарғона шаҳар, Форобий кўчаси, 7-уйда жойлашган бино-иншоотлар Ўзбекистон Бадиий академияси Фарғона вилоят ижодкорлар уюшмаси балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз Давлат активи сифатида бириктириб берилсин" деб ўзгартириш киритилган.

Натижада шўъба корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2014 йил 5 мартдаги 380-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Шўъба корхонаси низодаги Фарғона шаҳар ҳокимининг 2014 йил 5 мартдаги 380-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишга Фарғона шаҳар, Форобий кўчаси, 7-уйда жойлашган бино-иншоотлар шўъба корхона мулки эканлигини асос сифатида олган.

Бироқ, шўъба корхона мазкур бино-иншоотлар белгиланган тартибда хусусийлаштирилганлиги ва ушбу бино-иншоотлар унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини далиллар асосида исботлаб бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Қолаверса, Бошқарманинг вилоят хўжалик судига ёзган 2014 йил 19 декабрдаги хатида Фарғона шаҳар, Форобий кўчаси, 7-уйда жойлашган бино-иншоотлар шаҳар ҳокимлиги ихтиёридаги (тасарруфидаги) муниципал мулк ҳисобланиб, ҳудудий бошқармага хусусийлаштириш масаласи бўйича таклиф берилмаганлиги маълум қилинган.

Фуқаролик кодекси 215-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар.

Шунга кўра, биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, тўланган 538 175 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатларини "Farg`ona ijodiy ishlab chiqarish" шўъба корхонаси зиммасида қолдириб, ортиқча тўланган 113 025 сўм давлат божини унга қайтаришни ҳамда ундан суд мажлисини видео-конференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси",

2016 й., 11-сон























Время: 0.0161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск