ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 22.03.2016 й. 15-1504/24432-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.03.2016 й.

N 15-1504/24432


(КЎЧИРМА)



Қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади


"Қўқон такси лидер" МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекциясига (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ДСИнинг 2015 йил 8 октябрдаги соли??а оид қонунбузарликни бартараф этиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қисман қаноатлантирилган. ДСИнинг 2015 йил 8 октябрдаги қарорининг бюджетга 26698200 сўм қўшимча, 628800 сўм камайтиришга ҳисоблаш қисми ҳақиқий эмас деб топилган, арз қилинган талабнинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида даъвогар ноқонуний ҳаракат этилишининг олдини олиш мақсадида хизмат кўрсатувчи 47 та транспорт воситасини лицензия карточкаси билан таъминлаганлиги, бу эса 25 нафардан ортиқ такси ҳайдовчилари фаолият олиб боришининг я??ол далили ҳисобланиши кўрсатилиб, суд қарорларини ўзгартириб, кассация шикоятини қаноатлантириш сўралган.

Даъвогар кассация шикоятига нисбатан эътирознома тақдим қилиб, судлар томонидан асосли қарорлар қабул қилинганлиги сабабли, ДСИнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.

Суд мажлисида ДСИ вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.

Даъвогар вакили суд қарорлари асосли қабул қилинганлигини, уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмаслигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.

Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, прокурорнинг суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш тўғрисидаги фикрини эшитиб, шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини қисман бекор қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган 2015 йил 7 августдаги режадан ташқари текшириш ўтказиш ҳақидаги рухсатга асосан ДСИнинг 2015 йил 15 сентябрдаги буйруғига мавофиқ даъвогарнинг фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ҳужжатли текшириш ўтказилган ва текшириш натижалари бўйича 2015 йил 30 сентябрда далолатнома расмийлаштирилган.

Текшириш ҳужжатлари ДСИ томонидан кўриб чиқилиб, 2015 йил 8 октябрда соли??а оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Унга кўра, даъвогарга нисбатан бюджетга 26698200 сўм кўшимча, 628800 сўм камайтиришга ҳисобланган. Шунингдек, даъвогар томонидан банкка топширилган 22970000 сўм ва назорат-касса машинасига кирим қилинган 22470000 сўм ўртасидаги фарқ 500000 сўмга назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги ва чек берилмаганлиги сабабли, Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 3907200 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.

ДСИнинг ушбу қароридан норози бўлган даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ДСИ қарорининг бюджетга 26698200 сўм қўшимча, 628800 сўм камайтиришга ҳисоблаш қисми ҳақиқий эмас деб топилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, даъво қисман қаноатлантирилганлиги боис, даъвогардан 651200 сўм давлат божи ундирилган.

Даъвогар 2015 йилнинг 1-ярми якуни бўйича тақдим этган ҳисоботида ушбу соли??а тортиладиган хизмат кўрсатиш фаолиятидан ялпи тушум 10480000 сўм кўрсатилиб, белгиланган 6 фоизли ставкада 628800 сўм ягона солиқ ҳисобланган.

Текширишда "Ўздарёавтотранс" Фарғона вилоят бўлими томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2015 йил 30 сентябрь ҳолатига 47 та лицензия карточкаларига эга бўлиб, январь-июнь ойларида даъвогар томонидан фойдаланилмаган лицензия карточкаларини "Ўздарёавтотранс" Фарғона вилоят бўлимига топшириб келганлиги ва қайта лицензиялар олинганлиги сабабли, ўртача ходимлар сони 41 нафар ҳайдовчи ва 2 нафар асосий ишчилар, жами 43 нафар ишчи-хизматчилар ишлаган деб ҳисобланиб, ходимлар ўртача сони 25 нафардан ортганлиги сабабли даъвогар умумбелгиланган солиқ тўловчи сифатида ҳисоб-китоб қилинган, шунингдек даъвогар ҳисобот тақдим этган 628800 сўм ягона солиқ тўлови камайтиришга ҳисобланган.

Солиқ кодекси 40-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисида, шунингдек шунга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар тўғрисида ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқлаши мумкин.

Бундан ташқари, ДСИ вакиллари томонидан даъвогар 128 нафар жисмоний шахс билан тузилган ва нотариус томонидан тасдиқланган автомашиналарнинг ижара шартномалари судга тақдим қилинди.

Биринчи инстанция суди текширишда аниқланган ҳолатларга ва ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асоссиз тўхтамга келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандига кўра, қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас.

Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Апелляция инстанцияси суди ҳам юқорида кўрсатилганларни эътибордан четда қолдириб, ҳал қилув қарорининг ушбу қисмларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келган.

Судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг ДСИ қарорининг бюджетга 26698200 сўм қўшимча, 628800 сўм камайтиришга ҳисобланган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш қисмини бекор қилишни ва ушбу даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек даъво қисман қаноатлантирилганлиги боис даъвогардан 651200 сўм давлат божи ундириш қисмини ҳам бекор қилиб, даъвогардан 1302400 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси",

2016 й., 10-сон































Время: 0.0269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск