ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 29.02.2016 й. 10-1515/23663-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

29.02.2016 й.

N 10-1515/23663


(КЎЧИРМА)



Агар келишув битимининг тарафи келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг келишув битими шартларини қайта кўриб чиқишга ва (ёки) келишув битимини ижро этишдан бош тортишга қаратилган даъво билан мурожаат қилса, суд бундай талабларни қаноатлантиришни рад этади


"1-Чарх Камолон" маҳалласи халқ депутатлари Чилонзор район Совети Президиумининг 1990 йил 12 июлдаги 24/3-сонли қарори билан ташкил этилган.

Чилонзор район ижроия қўмитасининг 1972 йил 10 августдаги 15/15-сонли қарориra биноан "1-Чарх Камолон" маҳалла қўмитаси томонидан ҳашар йўли, маҳалла фуқароларининг кучи билан Тошкент шаҳар, Чилонзор район, Брусилов кўчаси, 8-уй манзилида клуб қуриш учун ажратилган ер майдонида клуб биноси қурилган.

Маҳалла фуқароларининг 1990 йил 12 мартдаги 314-сонли мурожаатлари асосида Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг 1990 йил 28 июндаги 280/9-сонли қарори билан "1-Чарх Камолон" маҳалласида, клуб биносининг ёнида чойхона қуриш учун Тошкент шаҳар "Чилонзор" умумий овқатланиш акциядорлик жамиятига (бундан буён матнда Трест деб юритилади) ер ажратилган.

Ушбу чойхона Трестнинг Чилонзор туман бўлими маблағлари ҳисобидан қурилган ва қурилиш даврида клуб биноси ҳам таъмирлаб берилган.

Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокимининг 1994 йил 30 майдаги 301-5-сонли қарори билан Чилонзор тумани, Брусилов кўчасида жойлашган чойхона "1-Чарх Камолон" маҳалласи балансига ўтказилган. Трест томонидан чойхона қурилишига сарфланган харажатларни қоплаш маҳаллага юкланган.

Трест Чилонзор туман бўлимининг 1994 йил 25 августдаги умумий йиғилиш баёни асосида 1994 йил 26 августда қабул қилинган 54-сонли қарор билан қиймати 300000 сўм белгиланган клуб биноси ва таъмирлаш жараёнида қурилган янги хоналар "1-Чарх Камолон" маҳалласига бепулга берилган.

Трест меҳнат жамоасининг 1994 йил 16 ноябрдаги 2-сонли йиғилиш қарори билан "Комгул" жамоа корхонаси мулки ташкил этилиб, у кейинчалик Тошкент шаҳар Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш бошқармаси томонидан чиқарилган 1994 йил 22 декабрдаги буйру??а асосан Трестдан ажралиб чи??ан.

Тошкент шаҳар Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш бошқармаси томонидан Трестга қарашли 2-ошхона қошидаги "Чарх Камолон" чойхонасининг мулкларини (биноси билан) "Комгул" жамоа корхонасига мулк сифатида бериш ҳақида 1994 йил 24 декабрда 1835-сонли давлат ордери берилган.

Тошкент вилоят хўжалик судининг 1989-сонли иш бўйича 1995 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Тошкент шаҳар Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш бошқармасининг 1994 йил 24 декабрдаги 1835-сонли ордери клуб биноси маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилганлиги сабабли, у хусусийлаштириш объекти бўла олмаслиги асоси билан ҳақиқий эмас деб топилган.

Шунингдек, 1995 йил 24 ноябрдаги қарор билан 1989-сонли иш бўйича 1995 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 1996 йил 4 сентябрдаги қарори билан Тошкент вилоят хўжалик судининг 1995 йил 21 сентябрдаги ва 1995 йил 24 ноябрдаги қарори бекор қилинган ва "Комгул" жамоа корхонасининг "1-Чарх Камолон" маҳалласини ортиқча эгалланган жойдан чиқариш ҳақидаги даъвосини қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шунга кўра, "Комгул" жамоа корхонаси 2007 йил 5 февралда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасидан чойхона биносига, яъни битта бино, иккита бинонинг бир қисми ва битта шийпонга нисбатан эгалик ҳуқуқини 3-69/2007-сонли реестр рақами билан рўйхатдан ўтказган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2963-л-сонли хўжалик иши бўйича 1998 йил 4 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Чилонзор туман ҳокимиятининг аризасига кўра, "Комгул" жамоа корхонаси тугатилган ҳамда Чилонзор туман ҳокимининг 1998 йил 21 декабрдаги 930-сонли қарори билан давлат реестридан чиқарилган.

Қайд этилган иш бўйича 2010 йил 17 февралда чиқарилган ажрим билан "Комгул" жамоа корхонасининг қонуний кучга кирган 1998 йил 4 августдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаси асосида 1998 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, суд томонидан 2010 йил 17 февралда Чилонзор туман ҳокимиятининг аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Сўнг, "Комгул" жамоа корхонаси Чилонзор туман ҳокимияти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясидан 2010 йил 11 мартда 005837-08-рақам билан "Комгул" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) сифатида рўйхатдан ўтган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2010 йил 5 августдаги қарори билан иш бўйича 2010 йил 17 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Чилонзор туман ҳокимиятининг "Комгул" жамоа корхонасини тугатиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 4 мартдаги қарорига биноан суднинг 2010 йил 17 февралдаги ажрими ҳамда 2010 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, "Комгул" жамоа корхонасининг қонуний кучга кирган 1998 йил 4 августдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаси янгидан кўриш учун юборилган.

Қайд этилган аризани янгидан кўриш жараёнида "Комгул" жамоа корхонаси давлат реестридан чиқарилганлиги, ҳозирда масъулияти чекланган жамият сифатида янги ташкил этилган даъвогар билан "1-Чарх Камолон" маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўзаро келишувга келганлиги сабабли, даъвогар ўз аризасидан воз кечган. Суднинг 2011 йил 29 апрелдаги ажрими билан даъвогарнинг аризасидан воз кечиши қабул қилиниб, ариза бўйича иш юритиш Ўзбекистан Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 86-моддасига мос ҳолда тугатилган.

Даъвогар "Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат унитар корхонасидан (бундан буён матнда кадастр деб юритилади) Чилонзор тумани, Зухур полвон (аввалги Брусилов) кўчасида жойлашган умумий ер майдони 438,0 кв.м бўлган битга бино, иккита бино қисми ва битта (шийпонга) иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи 2010 йил 2 апрелда 5118-49-сон билан қайд этилган гувоҳнома, шунингдек юқоридаги манзил бўйича жами 679 кв.м иборат ер майдонига нисбатан ижара ҳуқуқини тасдиқловчи 2010 йил 2 апрелда 5228-8-сон билан қайд этилган гувоҳнома олган.

Шунингдек, жавобгарга ҳам кадастр томонидан Чилонзор тумани, Зухур полвон кўчаси, 8-уйда жойлашган умумий майдони 1368 кв.м ер майдонидаги майдони 494 кв.м бўлган тўртта бинодан иборат чойхонага нисбатан хўжалик юритиш ҳуқуқини тасдиқловчи 2012 йил 20 апрелда 27792-38-сонли реестр рақами билан қайд этилган гувоҳнома ҳамда кадастр ҳужжатлари берилган.

Сўнг, даъвогар жавобгарга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, умумий майдони 438 кв.м иборат бўлган бинони ўзганинг ноқонуний эгалигидан қайтариб олишни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 10-1008/20509-сонли хўжалик иши бўйича қабул қилинган 2011 йил 20 майдаги ажрими билан тарафлар ўртасида 2011 йил 25 апрелда тузилган келишув битими тасдиқланган. Иш бўйича иш юритиш тугатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 7 июндаги қарори билан ушбу келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг давлат божи ундириш қисми ўзгартирилиб, қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Таъсисчиси ва раҳбари ўзгарганлиги сабабли, даъвогар хўжалик судига жавобгарга нисбатан даъво билан мурожаат қилиб, низоли чойхона биносининг унга тегишли қисми жавобгар томонидан ноқонуний эгаллаб олинганлиги ҳақидаги важи билан уни ноқонуний эгаллаб турган жойидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.

Суднинг 2015 йил 6 ноябрдаги ажрими билан кадастр ва Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2015 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилган.

Ушбу ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида суд томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, жумладан даъвогар олдинги таъсисчидан низоли чойхона биносини ўзига тегишли кўп қаватли уйнинг бир хонасини ҳадя қилиш йўли билан сотиб олганлиги, суд мажлисида унинг иштироки таъминланмаганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келинганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини кассация шикоятида келтирилган важлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, даъвогар кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг таъсисчиси ва раҳбари ўзгарганлиги учун даъвогар хўжалик судига жавобгарга нисбатан даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ноқонуний равишда жойлашиб олган чойхонанинг бино ва иншоотлари кадастр ҳужжатларига асосан унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги ҳақидаги важ билан жавобгарни ноқонуний эгаллаб турган жойидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.

Бироқ, юқоридаги қайд этилган кадастр ҳужжатларидан аниқланишича, кадастр томонидан жавобгарга 2012 йил 20 апрелда берилган 3-1156/2012-сон билан қайд этилган кадастр ишига кўра, ноқонуний равишда эгаллаб олинган деб даъво қилинган барча кўчмас мулк объектлари, яъни бино ва иншоотлар жавобгарга хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 10-1008/20509-сонли хўжалик иши ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгарга нисбатан хўжалик судига даъво билан мурожаат қилиб, умумий майдони 438 кв.м бўлган чойхона биносини ўзганинг ноқонуний эгалигидан қайтариб олишни сўраган.

Суднинг 2011 йил 20 майдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қуйидаги шартларда тасдиқланган:

- ушбу келишув битими тарафлар томонидан имзолангандан сўнг, улар ўртасидаги барча низолар бутунлай тугатилади ҳамда тарафлар иккинчи маротаба қайд этилган ҳолатлар ва предметлар бўйича бирорта суд ва бошқа идораларга мурожаат этмайдилар;

- келишув битими тарафлар томонидан имзолангандан сўнг, тарафлар ҳеч қачон бир-бирларига моддий ёки маънавий зарарлар тўғрисида даъво қилмайдилар;

- келишув битими тарафлар томонидан имзолангандан сўнг, келишув битими имзолангунча бино ва иншоотларга ҳамда ер майдонларига тузилган ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб ҳисоблайдилар ва ўзига тегишли бўлган бино-иншоотларни даъвогар ҳамда жавобгар ушбу келишув битимига асосан икки ой ичида қайтадан давлат рўйхатидан ўтказадилар.

Шунингдек, тарафлар ўртасида ушбу келишув битими асосида тузилган далолатномада қайд этилишича, даъвогар раҳбарининг ушбу мулк бўйича ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳолати ёзма равишда баён қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 19-бандига асосан, агар келишув битимининг тарафи келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг келишув битими шартларини қайта кўриб чиқишга ва (ёки) келишув битимини ижро этишдан бош тортишга қаратилган даъво билан мурожаат қилса, ХПК 60-моддасининг иккинчи қисмини қўллаб, суд бундай талабларни қаноатлантиришни рад этиши лозим.

Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг важлари тасдиғини топмаганлиги боис, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

ХПК 188-моддасининг биринчи қисмида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши назарда тутилган.

Ушбу ҳолатда ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.

Кайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганган ҳолда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилганлиги сабабли, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2015 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ХПКнинг 95-моддасига кўра, даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси",

2016 й., 9-сон


























Время: 0.0190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск