ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2017 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2017 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2017 йилнинг январь ойи учун жисмоний
шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби
УСЛУБИЯТИ
q Январь ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 168;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 167;
36 соатлик иш ҳафтасида - 150.
q Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида - 21;
6 кунлик иш ҳафтасида - 25.
q 2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка - 7,5%; ўртача ставка - 17%; энг юқори ставка - 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорига 9-илова).
q Январь ойида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 149 775 сўмни ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми).
q 2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон Қарорга 9-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг
...