язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2016 й. ПФ-4857-сон "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.11.2016 й.

N ПФ-4857



"ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ"

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқаришнинг ўзаро боғлиқ ягона тизимини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникасини сотиш ва сервис хизмати кўрсатиш ҳамда кишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари, сервис корхоналари ва машина-трактор паркларини янада модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, тармоққа тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий килиш ва соҳа корхоналарини стратегик бошкаришда акциядорлар ролини кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иктисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иктисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК, "Ўзкишлоқхўжаликмашлизинг" AJIK, "Ўзагромашсервис" уюшмасининг кишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизмати кўрсатиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чикарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш бўйича "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, унинг таркибига қуйидагилар киради:

"Ўзагросаноатмашхолдинг" ХКни кайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган, қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқаришни ташкил этишга ихтисослашаётган "Ўзагротехмаш" акциядорлик жамияти;

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛКни қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган, қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга беришга ихтисослашаётган "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти.

3. Белгилаб қўйилсинки:

янги ташкил этилаётган "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятининг бошланғич устав капитали "Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖнинг устав капиталидаги акцияларнинг давлат пакетларини номинал қиймати бўйича ўтказиш ҳисобига шакллантирилади;

"Ўзагросервис" АЖнинг бошланғич устав капитали "Ўзагромашсервис" уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик жамиятлари устав капиталидаги акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини номинал қиймат бўйича ўтказиш ҳисобига, шунингдек "Ўзагромашсервис" уюшмаси қатнашчилари томонидан баланс қиймати бўйича давлат улушини шакллантиришга бепул топширилаётган мазкур уюшманинг мол-мулки ҳисобига шакллантирилади.


4. "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларини ташкил этиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкилий тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича иловага* мувофиқ таркибда Ишчи комиссияси тузилсин.

Ишчи комиссияси (У. Розуқулов) "Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, туманлардаги "Агротехсервис МТП" МЧЖ ва "Автосаноат Агротехсервис" МЧЖ бошқарувининг амалдаги тузилмаларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизмати кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш тизими корхоналарининг жорий ҳолатини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш асосида икки ҳафта муддатда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига такдим этсин, унда:

корпоратив бошқарувнинг замонавий принципларига ва акциядорлик жамиятини бошқаришнинг тасдиқланган намунавий тузилмасига мувофиқ "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича;

қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизмати кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек тўлов интизомини мустаҳкамлашни таъминловчи механизмлар самарадорлигини ошириш бўйича;

"Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ таркибига кирувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-кувватлаш чоралари бўйича тадбирлар назарда тутилсин.


5. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                         Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 11-сон, 368-модда