язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Нафақаларни тайинлаш ва тўлашда умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 й. ПҚ-2753-сон "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2017 й.

N ПҚ-2753



ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА ВА

СТИПЕНДИЯЛАРНИ ТЎЛАШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*


Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, пенсионерлар, талабалар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини сўзсиз таъминлаш, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида харид қиладиган товар ва хизматлар учун тўловларни тўсиқларсиз амалга ошириши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарларининг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар ўз вақтида тўланмаётгани, тўлов терминаллари ва банк аппаратлари тизими етарли даражада ривожланмаган ҳолда тўловлар пластик карточкаларга асоссиз равишда ўтказилаётгани тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганига қаратилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 майдан бошлаб:

барча турдаги пенсия ва нафақа тўловлари нақд шаклда берилади ёки фуқароларнинг розилиги асосида банк картасига ўтказилади;

иловада келтирилган тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилади;

олий ўқув юртлари талабаларига стипендияларнинг камида 50 фоизи нақд шаклда берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, АТ "Халқ банки" пенсиялар мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ, қонунчиликда белгиланган муддатда, тегишли ойнинг 27 санасидан кечиктирмай тўланишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

тижорат банклари билан биргаликда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар ҳамда уларга тенглаштирилган тўловларни тўлашда йўл қўйилаётган доимий суиистеъмолликларни сўзсиз бартараф этишга доир чораларни кўрсин, тўловларнинг биринчи талабга биноан хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб рақамларидан ҳеч қандай монеликсиз берилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда мавжуд тўлов терминаллари инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақини нақд шаклда ва пластик карталарга ўтказиш йўли билан тўлашни танқидий қайта кўриб чиқсин ва бу борада мақбул нисбатларни белгиласин. Қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ахборот берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги 147-сонли "Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида"ги қарорининг 3- ва 4-бандларида кўзда тутилган нақд пул маблағлари ўз вақтида берилишини таъминламаётган тижорат банклари раҳбарлари ва мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича нормалар амалда қандай қўлланилаётганини ўргансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмага чиқиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда унинг савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидан тижорат банклари кассаларига ўз вақтида қайтарилишини таъминлашга қаратилган аниқ тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


7. Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларнинг ўз вақтида ва узлуксиз тўланишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 2 февралдаги

ПҚ-2753-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг бюджет ташкилотларда

иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар нақд пул шаклида

амалга ошириладиган тоғли ва олис туманлари

РЎЙХАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси


1. Қонликўл


2. Қораўзак


3. Кегейли


4. Қўнғирот


5. Мўйноқ


6. Тахтакўпир


7. Чимбой


8. Шуманай



Андижон вилояти


1. Булоқбоши


2. Улуғнор


3. Хонобод шаҳри



Бухоро вилояти


1. Олот


2. Қоракўл


3. Қоровулбозор


4. Пешку


5. Ромитан



Жиззах вилояти


1. Арнасой


2. Бахмал


3. Ғаллаорол


4. Зомин


5. Зарбдор


6. Зафаробод


7. Фориш


8. Янгиобод



Қашқадарё вилояти


1. Деҳқонобод


2. Миришкор


3. Муборак


4. Нишон


5. Чироқчи



Наманган вилояти


1. Косонсой


2. Мингбулоқ


3. Норин


4. Янгиқўрғон



Навоий вилояти


1. Конимех


2. Нурота


3. Томди


4. Учқудуқ



Сирдарё вилояти


1. Ховос



Самарқанд вилояти


1. Қўшработ


2. Нуробод


3. Пахтачи


4. Ургут



Сурхондарё вилояти


1. Бойсун


2. Қизириқ


3. Музработ


4. Сариосиё


5. Узун


6. Шўрчи



Тошкент вилояти


1. Бўстонлиқ


2. Бўка


3. Пскент



Фарғона вилояти


1. Бешариқ


2. Сўх


3. Ёзёвон



Хоразм вилояти


1. Ҳазорасп


2. Шовот


3. Янгиариқ


4. Янгибозор



"Халқ сўзи", 2017 йил 3 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 73-модда