язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Умумий қоидалар. Лицензияловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2017 й. ПҚ-2750-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2017 й.

N ПҚ-2750



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*


Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди.

Тадбиркорлик тузилмаларига давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан оширишга доир комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилди.

Туман ва шаҳарларда ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (бундан буён - "ягона дарча" марказлари) томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ошкоралигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур соҳада амалга оширилган ишларнинг таҳлили тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш, "ягона дарча" марказларини самарали бошқариш, улар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда тизимли ёндашувни ҳамда уларнинг бошқа давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини белгилаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда жойларда халқ билан бевосита мулоқотнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида:


1. Белгилансинки, банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

6. Қуйидагилар:

2017 йилда фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвали 2-иловага мувофиқ;

2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда 2017 йилда фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвалини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини;

икки ой муддатда 2018-2020 йилларда фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини;

2017 йил 1 сентябрга қадар 2018-2020 йилларда фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

2 ва 3-иловаларда белгиланган, фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини жорий этишга доир тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.

8. Берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси доирасида олиш имкониятини яратиш йўли билан Давлат хизматлари марказлари орқали қоғоз шаклида бериладиган махсус бланкалардаги рухсатнома ва лицензияларни мажбурий расмийлаштириш талаби 2018 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2017 йилнинг I чорагида қуйидагиларни таъминлайдиган "Лицензия" ахборот тизимлари комплексини ишга тушириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

"ягона дарча" марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензиялар (бундан буён - рухсатнома ва лицензиялар) олиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш;

тадбиркорлик субъектлари учун қулай шаклда рухсатнома ва лицензиялар олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисида электрон шаклда ариза бериш имкониятини яратган ҳолда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларини автоматлаштириш;

тадбиркорлик субъектлари "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича қаерда ва қай тарзда мурожаат қилганидан қатъи назар, рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг бориши ва натижасини кузатиш имконияти;

рухсатнома ва лицензиялар реестрларидан маълумот олиш имконияти.


10. 2-иловада кўрсатилган, Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатаётган ваколатли органлар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқ рўйхатини белгиласин ҳамда эскирган ва замон талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатлар ва маълумотларни тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиш тўғрисидаги талабларни бекор қилишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

белгиланган муддатлардан бошлаб Жадвалга киритилган давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни тўғридан-тўғри тадбиркорлик субъектларидан қабул қилиш амалиётини бекор қилсин;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир тизимли чора-тадбирлар кўрсин.


11. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари марказлари ва Интерфаол давлат хизматларининг ягона портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва барча турдаги йиғимлар ҳажмининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда "ягона дарча" марказларининг давлат мулки бўлган барча бино ва иншоотларини, уларга тегишли асбоб-ускуналар, ҳужжатлар ва бошқа мулк Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига белгиланган тартибда текин тақдим этилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев

9.

Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


10.

Тохирий М.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


11.

Хидоятов Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (ЎзР Президентининг 06.07.2017 й. ПФ-5111-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)


12.

Кучкаров Б.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси (ЎзР Президентининг 14.07.2017 й. ПФ-5114-сон Фармони таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


13.

Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


14.

Арабов С.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси


15.

Турамуратов И.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси


16.

Гулямов Б.В.

-

"Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси бошлиғи


17.

Исмаилов В.В.

-

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи


18.

Хаджибаев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


19.

Вахабов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


20.

Муллажонов Ф.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси


21.

Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатаси раиси


22.

Саломов Ф.И.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ раиси


23.

Шаисматов Э.Р.

-

"Ўзтрансгаз" АК бош директори


24.

Махмудов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби.


Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 февралдаги

ПҚ-2750-сон қарорига

2-ИЛОВА



2017 йилда фақат Давлат хизматлари марказлари

орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат

хизматларини жорий этиш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Кўрсатиладиган хизмат,

бериладиган ҳужжат номи


Ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият


Тадбиркорлик

субъектига ҳужжат

берувчи ваколатли орган


Жорий

этиш

муддати


1.

Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия


Фармацевтика фаолияти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Хаджибаев А.М.)

2017 йил

1 июль

2.

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия


Тиббий фаолият

3.

Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома


Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштириш


4.

Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучларни жалб қилишга рухсатнома


Хорижий ишчи кучларни жалб қилиш


Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (Назаров У.Б.)


2017 йил

1 июль


5.

Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия


Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматларини тақдим этиш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Мирзахидов Х.М.)


2017 йил

1 июль

6.

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига лицензия


Нодавлат таълим муассасаларида чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2017 йил

1 октябрь

7.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома


Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Кучкаров Б.Т.)

2017 йил

1 октябрь

9.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома


Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқиш




10.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома


Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган

ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш




14.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия


Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш


Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

(Закиров Б.И.)


2017 йил

1 октябрь


17.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг паспорти


Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини эксплуатация қилиш


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Ахмедов Б.М.)


2017 йил

31 декабрь

18.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга оид фаолиятни амалга ошириш


Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги

(Сабиров Б.Б.)


2017 йил

31 декабрь

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 февралдаги

ПҚ-2750-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий

этиладиган, фақат Давлат хизматлари марказлари

орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Т/р

Бериладиган ҳужжат,

кўрсатиладиган хизмат номи


Жорий

қилиш

муддати


Масъул органлар


I. РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

1.

1.

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқава сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш


2019 й.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(Ш.Р.Хамраев)

3.

3.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома


2019 й.

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Ҳамроев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев А.М.), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Турамуратов И.Б.), "Саноатгеоконтехназорат" ДИ (Гулямов Б.В.)

4.

4.

Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш


2019 й.

Ички ишлар вазирлиги

(Азизов А.А.)

5.

5.

Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли ёки хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш


2020 й.

6.

6.

Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқава сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш


2018 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев А.М.)

8.

8.

Махсус қўлланиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқавий қўшимчалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома

2019 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев А.М.)

10.

10.

Дори воситаси ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома


2019 й.


12.

12.

Лойиҳавий ҳужжатларнинг меъморий-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги меъморий-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш


2018 й.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги (Тўхтаев А.Х.)

13.

13.

Меъморий-режалаштириш топшириғи


2019 й.

15.

15.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни импорт ёки экспорт қилишга рухсатнома

2018 й.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Кучкаров Б.Т.)

16.

16.

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома


2018 й.

17.

17.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома


2018 й.

18.

18.

Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган турларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

2018 й.

21.

21.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик


2018 й.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Хидоятов Д.А.)


22.

22.

Қонунчиликда белгиланган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик


2018 й.

30.

30.

Божхона омборини таъсис этиш


2019 й.

Давлат божхона қўмитаси

(Тохирий М.В.)


31.

31.

Божсиз савдо дўконини таъсис этиш


2019 й.

32.

32.

"Эркин омборхона" божхона режимида омборхона таъсис этиш


2019 й.

34.

34.

Юридик шахслар - резидентлар томонидан чет элда ҳисоб рақамларини очишга рухсатнома


2020 й.

Марказий банк

(Муллажонов Ф.М.)

35.

35.

Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома


2019 й.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

(Юнусов А.Х.)


36.

36.

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома


2019 й.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси (Ризаев Д.Х.)


37.

37.

Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирларини келишиш


2019 й.

38.

38.

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш


2019 й.

40.

40.

"Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси назорати остидаги объектларда электр қурилмаларни созлаш ишларини бажаришга рухсатнома


2020 й.

"Саноатгеоконтехназорат" ДИ (Гулямов Б.В.)


41.

41.

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажаришга рухсатнома


2020 й.

"Саноатгеоконтехназорат" ДИ (Гулямов Б.В.)


42.

42.

Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш


2020 й.

"Ўздавтемирйўлназорат" ДИ (Ахмедов Д.Б.), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Дехканов Д.Т.)


44.

44.

Саноат хавфсизлиги бўйича экспертиза хулосаси


2019 й.

Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари


45.

45.

Объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва сейсмик барқарорлиги тўғрисида давлат экспертизаси хулосаси


2019 й.

Давлат экспертиза органлари


47.

47.

Мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси


2018 й.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

48.

48.

Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари)


2018 й.

49.

49.

Муҳандислик коммуникацияларига уланиш учун техник шарт


2018 й.

Фойдаланиш ташкилотлари


II. ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

50.

1.

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдоси


2018 й.

Адлия вазирлиги

(Икрамов М.М.)


51.

2.

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти


2019 й.

Молия вазирлиги

(Ходжаев Б.А.)

52.

3.

Аудиторлик фаолияти


2019 й.

53.

4.

Лотереялар ташкил этиш


2019 й.

54.

5.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш


2018 й.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков)


58.

9.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш


2019 й.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги (Тўхтаев А.Х.)

59.

10.

Баҳолаш фаолияти


2019 й.

Давлат рақобат қўмитаси (Хидоятов Д.А.)


60.

11.

Биржа фаолияти (валюта биржаси фаолиятидан ташқари)


2019 й.

61.

12.

Риэлторлик фаолияти


2019 й.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


62.

13.

Туризм фаолияти


2020 й.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Шарапов А.К.)


63.

14.

Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни кўпайтириш


2020 й.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги (Файзуллаев А.Н.)


64.

15.

Фонограммаларни тайёрлаш


2020 й.


65.

16.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш


2020 й.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (Исмаилов В.В.)


66.

17.

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият билан шуғулланиш


2019 й.

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази (Шакиров Б.А.)


68.

19.

Улгуржи савдо, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари фаолияти бундан мустасно


2020 й.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари


"Халқ сўзи", 2017 йил 2 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 февраль, 5-сон, 61-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 2-сон, 35-модда