язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Умумий концептуал саволлар/ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури (ЎзР Президентининг 07.02.2017 й. ПФ-4947-сонли Фармонига 8-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сонли Фармонига

8-ИЛОВА



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон

манфаатлари йили"да амалга оширишга оид

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Т/р

Амалга

ошириладиган тадбир


Бажариш

муддати

Ижро учун

масъуллар


Сарф-

харажатлар

(млн сўм)


Молиялаштириш

манбалари


Тақдим этиладиган

ҳужжат шакли, амалга

ошириш механизми,

кутилаётган натижа


           

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

   

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда

Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

"Парламент назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

II чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Омбудсман, АҚҲМИ, Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура, ИИВ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада парламент назоратининг янги шакли сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенат аъзоси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш назарда тутилади.


2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

I чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида)

-

-

Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10 - 12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши;

Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси иштирокида ўрганиш натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларини ўтказиш;

Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари Кенгашлари ишини ташкил этиш назарда тутилади.


3.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

II чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Омбудсман, АҚҲМИ,

Олий суд, Молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада қонун нормаларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги, "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги, "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги, "Парламент назорати тўғрисида"ги қонунларга мослаштириш;

омбудсман минтақавий вакилларининг ҳуқуқий мақоми, ваколат ва мажбуриятларини белгилаш назарда тутилади.


4.

Давлатнинг ташқи сиёсатини амалга оширишда Олий Мажлис палаталарининг роли ва мавқеини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги конституциявий қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

АҚҲМИ, ТИВ, ТСВ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Бунда Олий Мажлис палаталарининг:

давлатнинг ташқи сиёсати амалга оширилиши, халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчиликка имплементация қилиниши устидан назорат ваколатлари мустаҳкамланади;

хорижий давлатлар парламентлари билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ишини ташкил этишнинг ҳуқуқий механизми такомиллаштирилади;

Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини рўёбга чиқариш учун парламент дипломатиясидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.


5.

Аҳолининг сенаторлар ва депутатлар билан ўзаро муносабатларини, Олий Мажлиснинг халқ билан мулоқотини такомиллаштириш мақсадида "Электрон парламент" тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

IV чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Ижрочиларнинг қўшма комплекс чора-тадбирлар дастури.

Бунда парламент фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, унинг фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали халқ билан мулоқотни такомиллаштириш, депутатларга сайланган сайлов округларидан маҳаллий ҳокимият идораларининг қарорларини мажбурий юбориш орқали ҳудуддаги аҳволдан хабардорлигини ошириш имконияти яратилади.


6.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назоратини кучайтириш мақсадида сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагиларни тартибга солиш назарда тутилади:

партия гуруҳлари томонидан маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиш;

туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш;

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тақдим этиш ҳуқуқини бериш;

Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги жамоатчилик вакиллари сифатида тегишли сиёсий партия ҳудудий бўлимларининг вакилларини бириктириб қўйиш.


7.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ижрочи котиблари лавозимини таъсис этиш.


2017 йил

II чорак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар (келишув асосида)

80,0

Сиёсий партиялар маблағлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши қарори лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ижрочи котиблари ўз партиялари сиёсатини парламент қуйи палатасида ҳимоя қилиш ишини ташкил этишга, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фракциянинг ягона позициясини ишлаб чиқишга, фракция аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашиш назарда тутилади.


8.

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги доимий вакили лавозимини таъсис этиш.


2017 йил

II чорак

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги

50,0

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Парламент ва ижроия ҳокимияти органининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги, шунингдек, ижро органлари фаолияти устидан парламент назоратини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


9.

Олий Мажлис палаталарининг ахборот-таҳлил ва тадқиқот фаолиятини кучайтиришга қаратилган таркибий бўлинмаларини тузиш.


2017 йил

I чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ

200,0

Давлат бюджети маблағлари

Олий Мажлис палаталарининг қарори лойиҳаси.

Олий Мажлис палаталарининг қонунларни қабул қилиш ва назорат фаолияти сифатини оширишга, қонунларни чуқур таҳлиллар асосида ишлаб чиқишга хизмат қилади.


1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

10.

Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2017 йил III чорак

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, АҚҲМИ, ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси.

Бунда давлат бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва тузилмасини такомиллаштириш, давлат бошқарувини номарказлаштириш, такрорланувчи функцияларни бажарадиган давлат органлари, турли комиссияларни бекор қилиш ёки бир-бирига қўшиш орқали давлат бошқаруви ва хизматини тубдан ислоҳ этиш назарда тутилади.


11.

Янги таҳрирдаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

АҚҲМИ, ДБА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тузилмасини такомиллаштириш ва қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги ваколатларини аниқлаштириш;

вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз фаолияти юзасидан тегишли ҳудуддаги аҳоли олдида ҳисобот бериш ва ҳисоботга оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибини жорий этиш;

халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини амалга ошириш шакллари ва механизмларини аниқлаштириш;

халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлайдиган ижрочи котиблар лавозимини таъсис этиш.


12.

Давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада:

давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этиш;

давлат унитар корхоналарини бошқаришга бизнес бошқарув усулларининг энг илғор шаклларини (бенчмаркинг) жорий этиш;

устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарда корпоратив бошқарувнинг илғор усулларини жорий этиш назарда тутилади.

Бунда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасининг энг илғор усулларини қўллаган ҳолда давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлиги кескин оширилади.


13.

Давлат ва хусусий шериклик (ҳамкорлик) шаклларини кенгайтиришга қаратилган "Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий хўжалик суди, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат ва хусусий шериклик тушунчаси, вазифалари ва асосий йўналишлари, иштирокчилари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бу борадаги лойиҳалар амалга ошириладиган устувор соҳалар тартибга солинади.


14.

"Давлат бошқаруви асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДБА, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат бошқаруви асослари, давлат бошқаруви органлари турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ), уларнинг вазифа ва ваколатларини белгилаш мезонлари тартибга солинади.


15.

"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

II чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар

-

-

Лойиҳада давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг талабига кўра, муайян юридик фактни белгилаш, ўзгартириш, тўхтатиш, сақлаш, ўтказиш ёки тугатиш билан боғлиқ фаолият тартибга солинади.


16.

"Давлат хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Вазирлар Маҳкамаси, АҚҲМИ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматининг кадрлар таркибини шакллантириш, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан кетиш масалалари, бу борадаги кафолатлар тартибга солинади.


17.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига давлат органлари ва ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни нормалашни тартибга солувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Меҳнат вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат хизматини молиялаштириш, давлат хизматчиларини моддий рағбатлантириш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминлаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш назарда тутилади.


18.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик шахсларга алоқадор ахборотни тақдим этишнинг замонавий шаклларини амалга киритиш.


2017 йил

IV чорак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

"Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонун нормаларини танқидий ўрганиш ва уларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Шу жумладан:

расмий идоравий веб-сайтларга давлат хизматлари кўрсатишни, маъмурий тартиб-таомилларини қўллашга оид масалалар юзасидан барча қарор ва ҳужжатларни жойлаштириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг муҳим масалаларини муҳокама қилишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш.


19.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг фаолияти самарадорлигини ошириш.


2017 йил

IV чорак

Матбуот ва ахборот агентлиги, ЭОАВМА, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури. Дастур:

Ахборот хизматлари томонидан давлат бошқаруви органлари фаолиятининг муҳим жиҳатлари бўйича тизимли асосда матбуот-анжуманлари, "брифинглар" ташкил этиб бориш;

Ахборот хизматлари ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этишга қаратилган.


20.

Республика иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини босқичма-босқич камайтириш.


2017 йил

II чорак

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа:

иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини чеклаб бориш:

давлат унитар корхоналарининг сонини қисқартириш ва давлат хизматларининг айрим турларини амалга оширишда хусусий секторни жалб этиш;

бошқарувнинг билвосита усулларини кенг қўллашга оид механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишни назарда тутади.


21.

Давлат бошқарувида рухсат берувчи тартиботлар ва қоидаларни мақбуллаштириш.


2017 йил

II чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзстандарт агентлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳа давлат бошқарувида рухсат бериш нормаларини қайта кўриб чиқиш ва қисқартириш, лицензиялашнинг айрим турларини рухсатномаларга, маҳсулотларни сертификатлашни - уларнинг мувофиқлигини декларация қилиш турига ўтказишни назарда тутади.


22.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти шаффофлигини таъминлаш.


Йил

давомида

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари


-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастур вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳокимларнинг тегишли ишлар ёки ҳисобот даврлари якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари, расмий идоравий интернет сайтлари ёки видеоконференц алоқа тизими орқали ҳисобот беришни ташкил этишни назарда тутади.


23.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш.


Ҳар чорак

якуни

бўйича


Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий тадқиқотлар институти, ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ, "Ижтимоий фикр" маркази


100,0

Ижрочиларнинг маблағлари

Чора-тадбирлар дастури. Дастур:

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, аҳоли ўртасида социологик сўровлар ўтказиш;

социологик сўровлар орқали аҳолининг вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти натижаларига, улар томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатига баҳо бериш тизимини жорий этиш;

ишчи индикаторлар тизими ва социологик сўровлар орқали давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашни назарда тутади.


24.

Давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминотини тубдан такомиллаштириш.


2017 йил

III чорак

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар

187 400,0

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақи тўлашнинг ягона тариф сеткасини такомиллаштириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш;

давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш;

давлат хизматчилари учун давлат уй-жой фондини шакллантириш;

идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


25.

Давлат хизматига замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, масъулиятли, касбий тайёрланган кадрларни жалб этиш.


2017 йил

III чорак

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДБА, ТИВ, ОваЎМТВ, Фан ва технологиялар агентлиги, Фанлар академияси,

вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳа қуйидаги намунавий низомларни тасдиқлашни назарда тутади:

кадрлар хизмати тўғрисида;

вакант лавозимларни тўлдириш танловини ўтказиш тартиби тўғрисида;

кадрлар захирасини шакллантириш тартиби тўғрисида;

кадрлар ротацияси тўғрисида;

кадрлар малакасини ва касбий маҳоратини ошириш тўғрисида.


26.

Давлат бошқаруви ва ижроия органларида кадрлар ҳисобини юритувчи тизимни такомиллаштириш.


2017 йил

IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Ягона идоралараро "Кадрлар" замонавий ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш.

Ушбу ахборот тизимида:

давлат бошқаруви ва маҳаллий ижроия органларидаги кадрларнинг касбий тавсияномаси, малака оширганлиги ва стажировкадан ўтганлиги;

кадрлар таркибининг ҳисоби юритилади, кадрлар захираси тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар қамраб олинади.


27.

Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларини лавозимга тайинлаш тартибини такомиллаштириш.


2017 йил

IV чорак

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

"Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларини сайлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг концепцияси.

Ҳудудлар раҳбарларини лавозимга қўйишда ошкоралик, самарадорлик, холислик ва ҳаққонийлик таъминланади, маҳаллий ҳокимият органларининг аҳоли олдида масъулияти ва ҳисобдорлиги ошади.


28.

Юқори малакали кадрларни чет элга кетиб қолишининг олдини олиш, уларни давлат хизматига, иқтисодиёт тармоқларига кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИВ, ОваЎМТВ, Фан ва технологиялар агентлиги, ДБА, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

мутахассисларнинг касбий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг мансаб пиллапояларида ўсиши учун шароитлар яратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;

ривожланган хорижий давлатлар таълим муассасаларини тугатган миллий кадрларни ишга жойлаштириш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш;

хорижий ўқув юртлари томонидан берилган дипломларни нострификация қилиш тартибини соддалаштириш;

иқтидорли ёшларни илм-фанга жалб этиш, ёш олимлар томонидан ўтказиладиган истиқболли тадқиқотларни молиялаштириш, уларнинг натижаларидан кенг фойдаланиш масалалари назарда тутилади.


29.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси фаолиятини такомиллаштириш.


2017 йил

I чорак

ОваЎМТВ, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИВ, ДТМ, ДБА, вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси.

Лойиҳа тингловчилар давлат бошқарувини ташкил этиш, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усуллари, бозор иқтисодиёти, психология, ахборот-коммуникация ва "Электрон ҳукумат" соҳаларида мустаҳкам билимларни эгаллашлари, шунингдек, таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, турли масалаларнинг мақбул ечимини топиш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлишларини таъминлашга қаратилган.


30.

40 та турдаги фаолият бўйича лицензия олиш учун онлайн ариза юбориш, аризани кўриб чиқиш ҳолатини кузатиб бориш, лицензияловчи орган ва эксперт комиссиялари ишини автоматлаштириш, лицензиялар реестридан онлайн фойдаланиш имкониятларини берувчи Электрон лицензиялаш порталини яратиш ва ишга тушириш.


2017 йил

апрель

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


80,0

АКТни ривожлан-тириш жамғармаси

"Лицензия" ахборот тизимлари комплексини барча лицензияловчи органларда жорий қилиш жараёнларини автоматлаштириш йўли билан лицензиялаш бўйича давлат хизматлари тартиботлари такомиллаштирилади.


31.

"Ягона дарча" марказларида мурожаат муаллифлари билан ўзаро муносабатни бошқариш ахборот тизими ва давлат божи ҳамда давлат хизматлари учун тўланган йиғимлар қиймати ҳисобини юритиш бўйича биллинг тизимини яратиш.


2017 йил

апрель

Ахборот технологиялари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар


1 296,0

Жалб қилинган маблағлар

"Ягона дарча" марказлари фаолиятини автоматлаштириш ахборот тизими жорий қилинади.

"Ягона дарча" марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари тартиботлари такомиллаштирилади.


32.

Импорт-экспорт операциялари бўйича бериладиган сертификат ва рухсатнома ҳужжатларини унификациялаштирилган божхона ахборот тизими орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


2017 йил

май

Давлат божхона қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекэкспертиза, Ўзстандарт


5,5 млн долл.

KOICA халқаро ҳамкорлик агентлиги гранти

Идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаган ҳолда, божхона фаолиятига тааллуқли бўлган рухсатнома ҳужжатларини ахборот тизими орқали масофадан туриб олиш имконияти яратилади.


33.

Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Инновация марказини ташкил этиш.


2017 йил

II чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Фан ва технологиялар агентлиги,

Марказий банк, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси.

Лойиҳа АКТ ва дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, "эркин иқтисодий ҳудуд" мақомига эга бўлган, яъни барча солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилган ҳамда махсус валюта ва божхона тартиби асосида иш юритадиган инновация марказини ташкил этишни назарда тутади.

АКТ йўналишидаги маҳаллий компаниялар сонининг ошишига, рақобатдош маҳсулотлар яратилишига ҳамда ялпи ички маҳсулотдаги АКТ улушининг ошишига эришилади.


34.

"Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

II чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳа фуқаронинг ва тадбиркорнинг шахсий кабинетини яратиш орқали персоналлаштирилган давлат хизматларини кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда, Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Ягона портал билан мунтазам интеграциялашган ҳолда ўзаро муносабатини таъминлаш чора-тадбирларини белгилашни назарда тутади.


35.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 - 2021 йилларда "Электрон ҳукумат" тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

2021 йилгача электрон шаклга ўтказиладиган асосий давлат хизматларни ва давлат органлари функцияларини хатловдан ўтказиш;

давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида жўнатиладиган маълумотлар рўйхатини белгилаш;

давлат органлари томонидан қабул қилинадиган ва юбориладиган маълумотларни таҳлил қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш тартиботини такомиллаштириш;

ахборот тизимлари ва улар ўртасида узатиладиган маълумотлар рўйхатини ҳамда электрон шаклга ўтказиладиган давлат хизматлари рўйхатини ўз ичига олган "Электрон ҳукумат" тизимини янада ривожлантириш бўйича йўл харитаси тасдиқлаш назарда тутилади.


36.

Электр энергияси истеъмолчиларини мобиль алоқа орқали электр энергия истеъмоли бўйича маълумот билан таъминлаш ва хизмат кўрсатиш.


2017 йил

III чорак

"Ўзбекэнерго",

"ЭнергоАБТ-созлаш"

5 000,0

"Ўзбекэнерго" маблағлари

Электр энергияси истеъмолчиларини мобиль алоқа орқали маълумот билан таъминлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш.


37.

Компьютер қурилмаларига ёки Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламлари учун давлат хизматларини кўрсатишда замонавий технологияларни қўллаш орқали қўшимча қулайликлар яратиш.


2017 йил

III чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирлиги

5 220,0

АКТни ривожлан-тириш жамғармаси

Ҳудудлардаги "Ягона дарча" марказлари ва "Ўзбекистон почтаси" АЖ бўлинмаларида 250 та инфокиоскани ўрнатиш.

Компьютер, планшет ёки смартфон қурилмаларига ҳамда Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламларига, шу жумладан, тадбиркорларга инфокиоскалар орқали давлат хизматларини кўрсатиш, тўловларни қабул қилиш ва баъзи рухсатнома ҳамда маълумотномаларни олиш имконияти яратилади.


38.

Нотариал идоралар фаолиятини автоматлаштириш, барча нотариал битимлар ҳисобини марказлашган ҳолда юритиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли ва тадбиркорларга нотариат соҳасида интерактив давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш.


2017 йил

IV чорак

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


12,0

Жалб қилинган маблағлар

"Нотариус" ахборот тизимлари комплексини барча нотариал идораларда жорий қилиш.

Ўзаро муносабат жараёнларини автоматлаштириш йўли билан нотариат соҳасида аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилади.


39.

Эҳтиёж юқори бўлган давлат хизматларини кўрсатувчи давлат идораларида электрон навбатга қўйиш тизимини жорий қилиш.


2017 йил

IV чорак

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Алоҳида ҳисоб-китобларга мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Хизмат кўрсатиш пунктларида электрон навбатга қўйиш тизимини жорий қилиш.

Давлат хизматларидан фойдаланишда аҳоли вақтининг тежалиши натижасида халқнинг давлат бошқаруви органларига ишончи ошади.


40.

Аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини яратиш.


2017 йил

IV чорак

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

13,6 млн долл.

Кореянинг EDCF жамғармаси маблағлари

Географик муҳит бўйича эркин фойдаланишдаги маълумотларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш.

Географик ахборотлардан эркин фойдаланиш ҳисобига кўчмас мулк, ер ресурслари, манзил, йўл, муҳандислик инфратузилмаси, туризм соҳаларида GPS технологияларидан фойдаланган ҳолда тезкор маълумот йиғиш ва электрон давлат хизматларини кўрсатишда фойдаланиш имкониятлари яратилади.


41.

"Электрон ҳукумат" тизими доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги юзасидан мониторинг қилиш тизимини яратиш.


Йил

давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги

554,8

АКТни ривожлантириш жамғармаси

Чора-тадбирлар.

"Электрон ҳукумат" тизими доирасидаги ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги таъминланади.


42.

Республика ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг компьютер саводхонлигини ошириш ва уларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.


Йил

давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Савдо-саноат палатаси, "Маҳалла" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


500,0

Жалб қилинган маблағлар

Ахборот технологиялари вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қўшма қарори.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг компьютер саводхонлиги, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича кўникмалари ошади.


43.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши учун масъул ходимлари малакасини ошириш тизимини жорий этиш.


2017 йил

III чорак

ДБА, Адлия вазирлиги

Ишлаб чиқилган сметага мувофиқ

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маблағлари

Чора-тадбирлар дастури. Дастур:

масъул ходимлар учун фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг замонавий усул ва шаклларини ўзлаштиришга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш;

фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида семинар-тренинглар ўтказишни назарда тутади.


1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

44.

"Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

II чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, "Камолот" ЁИҲ, "Маҳалла" жамғармаси, ЭОАВМА, ЎзННТМА, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳани қабул қилиниши давлат органларига юклатилган вазифаларни бажариш самарадорлигининг ошишига, улар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этилишига, фуқароларнинг мурожаатларини, уларда кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этишда давлат органлари раҳбарлари томонидан қай даражада муносабат билдирилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга имкон беради.


45.

Ҳар бир туман (шаҳар)да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича "Халқ қабулхоналари"ни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


2017 йил I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бош прокуратура, Молия вазирлиги


Ҳисоб-

китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини кўриб чиқишни, аҳоли билан доимий ва очиқ мулоқотни, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиш ва ҳал этишни, шунингдек, аҳолининг давлатга бўлган ишончи ортишини таъминлайди.


46.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, туман ва шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилганлиги муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.


2017 йил

II чорак

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Халқ қабулхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари, шу жумладан, жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиб бориш механизми ишлаб чиқилади.


47.

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди,

Бош прокуратура, ЎзННТМА, АҚҲМИ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада:

муҳим ижтимоий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг барча босқичида ушбу лойиҳаларни Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтларга жойлаштиришнинг мажбурийлиги;

қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида фуқаролик жамияти институтлари ва тегишли илмий тадқиқот муассасалари вакилларининг кенг иштирокини таъминлаш назарда тутилади.


48.

Қонун ҳужжатларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви органлари ҳузурида ушбу органлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи жамоатчилик кенгашлари тузишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.


2017 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА, вазирлик ва идоралар


-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлиги таъминланади.


49.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фондларини ташкил этиш.


2017 йил

III чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ

-

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари лойиҳалари.

Ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик лойиҳалари бўйича тадбирларни амалга ошириш кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.


50.

"Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш учун Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондидан ташқари нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам бевосита ижтимоий буюртма бериш тартиби белгиланади.


51.

"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги ва "Журналистнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.


2017 йил

III чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Матбуот ва ахборот агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, МТРК, ЭОАВМА, ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада:

оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмлари;

оммавий ахборот воситалари томонидан жамоатчилик назоратини (журналистик текшируви) амалга ошириш тартиби ва журналистнинг эркин фаолият юритиши учун қўшимча кафолатлар назарда тутилади.


52.

Журналистларнинг амалий касбий малакаси ва амалий кўникмаларини ошириш Дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил

I чорак


Матбуот ва ахборот агентлиги, ЭОАВМА, МТРК, ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди


-

-

Ижрочиларнинг қўшма қарори.

Журналистларни хорижий давлатларга малака ошириш учун стажировкага юбориш, хорижий журналист ва экспертларнинг Ўзбекистонда семинар-тренинг ва маҳорат дарсларини (мастер-классларини) ўтказиш.


53.

2018 - 2020 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

I чорак

"Маҳалла" жамғармаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси. Лойиҳада:

"Маҳалла" жамғармаси тузилмаси ва фаолиятини янада такомиллаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатларини амалга ошириш механизмларини тартибга солиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини яхшилаш назарда тутилади.


            

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

        

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг

нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

54.

Судья лавозимида бўлишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш.


2017 йил

I чорак

Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги


-

-

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

Ушбу ўзгартишлар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга, суд тизимида етук ва профессионал судьялик корпусининг шаклланишига, суд ҳокимиятини бошқа ҳокимият органлари таъсиридан холи бўлишига хизмат қилади.


55.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси негизида суд ҳокимияти органи сифатида Судьялар олий кенгашини ташкил қилиш, кенгаш таркибининг камида ярмини судьялар ҳисобидан шакллантириш ва унга қуйидаги ваколатларни бериш масалаларини кўриб чиқиш:

судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;

судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўриш, шунингдек, судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш;

судьялик лавозимларига тайинлаш (тасдиқлаш) учун Ўзбекистон Республикаси Президентига номзодларни тақдим этиш.


2017 йил

I чорак

Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

-

-

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

Судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда судьяларни рағбатлантириш бўйича Олий малака комиссиясига ваколат бериш суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, одил судловга эришишни, судьяларни муайян мансабдор шахс таъсиридан холи бўлишига, суд тизимида етук ва профессионал судьялик корпусининг шаклланишига хизмат қилади.


56.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, шу жумладан, унинг асосларини аниқлаштириш орқали такомиллаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш.


2017 йил

IV чорак

Олий суд,

Олий хўжалик суди,

Олий малака комиссияси, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, унинг асосларини аниқлаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш судьяларнинг суд раислари таъсиридан холи тарзда мустақил фаолият юритишини таъминлайди.


57.

Ўзбекистон Республикаси Олий судига адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатларини, шунингдек, тегишли штат бирлигини ўтказиш.


2017 йил

I чорак

Олий суд, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Ушбу чоралар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.


58.

Судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш.

Шу жумладан:


Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Ушбу чоралар хўжалик, биринчи навбатда, маъмурий ишларни кўриб чиқиш сифатини оширишга, судьяларни одил судлов билан бевосита боғлиқ бўлмаган вазифалардан озод қилишга хизмат қилади.

хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини ташкил этиш;

2017 йил

I чорак

фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш йўли билан маъмурий судларни ташкил этиш;

2017 йил

III чорак

судлар тизимида судья ёрдамчиси лавозимини таъсис этиш бўйича таклифлар тайёрлаш (асосан, умумий штат бирлиги доирасида).


2017 йил

III чорак

59.

Судьяларнинг алоҳида мақомини инобатга олган ҳолда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормалари ва пенсия таъминоти механизмини белгилаш, шу жумладан, судлар фаолиятини фақат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини, ҳар йили республика бюджетида қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларидан ажратилган ҳолда алоҳида қаторда белгилаш тизимини жорий этиш.


2017 йил

II чорак

Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

-

-

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

Ушбу чора судларнинг мустақиллигини таъминлашда муҳим омил бўлиб, уларнинг фаолиятига аралашмасликнинг қўшимча кафолатларини яратади.


60.

Судья лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини белгилаш, яъни туман ва вилоят судлари судья лавозимларини 65 ёшгача, Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик судлари судья лавозимларини - 70 ёшгача.


2017 йил

IV чорак

Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

-

-

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

Ушбу чора судьянинг мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.


61.

Суд ҳокимияти нуфузига ва одил судловни амалга ошириш вазифаларига мос, қулай ва хавфсизлик, шунингдек, моддий-техника жиҳатидан жиҳозланиш талабларига жавоб берадиган 2018 - 2021 йиллар учун мўлжалланган судларнинг намунавий биноларини қуриш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


2017 йил

II чорак


Олий суд, Олий хўжалик суди, Олий малака комиссияси, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


-

-

Дастур лойиҳаси.

Дастур суд ҳокимияти нуфузи ва одил судлов вазифалари самарали амалга ошириш, аҳолига қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.


62.

Суд раисларининг процессуал тартибда кўрилиши лозим бўлган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ваколатларини бекор қилиш.


2017 йил

II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд


-

-

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

Ушбу чора тарафларнинг тортишуви принципини таъминлаш орқали жиноят ва фуқаролик ишларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.


63.

Адвокат ваколатларини тергов ва суд жараёнларининг барча босқичида кенгайтириш, шу жумладан, адвокат томонидан ишни назорат тартибида кўриб чиқиш ташаббуси механизмларини белгилаш.


2017 йил

II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд


-

-

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

Ушбу чора адвокатура институтини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда адвокатнинг ролини кучайтиради.


64.

Қуйи инстанциялар миқёсида ихтисослашувни амалга оширган ҳолда, Олий суд ва Олий хўжалик суди негизида ягона олий инстанция судини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда ушбу масала юзасидан таклифлар тайёрлаш.


2017 йил

IV чорак

Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги


-

-

Ушбу чора судларда ягона амалиётни таъминлаш, суд тизимини соддалаштириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


65.

Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш. Хусусан:

судьялар ўртасида ишларни автоматик равишда тақсимлаш тартибини жорий қилиш;

судларда ўз вақтида электрон тарзда ахборот алмашувини таъминловчи корпоратив алоқани жорий этиш, суд фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация тизимини киритиш;

суд қарорларининг ахборот-ҳуқуқий электрон базасини юритиш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаган ҳолда ва суд иштирокчиларининг розилиги билан барча суд қарорларини чоп этиш тартибини жорий қилиш (ёпиқ суд жараёнида кўриб чиқилганларидан ташқари).


2017 йил

III чорак

Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазири


-

-

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган илғор илмий-техника воситалари ва ахборот технологияларини, шунингдек, ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этишга хизмат қилади.


2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

66.

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Мазкур қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг интерактив усулларини кенгайтириш;

мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларини нашр этиб бориш;

такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш, фуқароларни сайёр қабул қилиш хусусиятлари;

видеоконференцалоқа ёрдамида фуқароларни масофавий қабул қилишни ташкил этиш;

"Халқ қабулхонаси" институтининг умумий қоидаларини белгилаш;

"Ишонч телефонлари" орқали мурожаатни қабул қилиш, кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари.


2017 йил

II чорак

Олий Мажлис палаталари (келишилган ҳолда),

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

ИИВ, Ахборот технологиялари

вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими такомиллаштирилади, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва усуллари жорий этилади.

67.

Барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этиш.


2017 йил

I чорак


Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар


Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Чора-тадбирларнинг амалга оширилиши давлат органлари фаолиятида ошкораликни таъминлашга хизмат қилади.


68.

Ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлим (бўлинма, гуруҳ) ташкил этиш.

Давлат органлари ва муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

II чорак

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар белгиланади:

мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларни тузиш тартиби;

мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари;

мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимлар ходимларининг ҳуқуқий ҳолати;

мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш чоралари.


69.

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини масъул ижрочилар ва соҳалар бўйича тақсимланиши ҳамда тизимлаштирилишини назарда тутувчи мурожаатларнинг ягона классификатори"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, мурожаатларни рўйхатга олиш тизими бўйича ягона электрон дастурни татбиқ этиш.


2017 йил

I чорак

Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Ягона классификатор.

Мурожаатларнинг келиб тушиш манзили, қуйи тизимларга юборилганлиги, уларнинг мазмуни, тури ва кўтарилган масалалар классификацияси ҳамда такрорий ва аноним мурожаатлар ҳисоби, кўриб чиқиш натижаси, белгиланган тартиб ва муддатларда риоя қилиниши, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари бўйича таҳлиллар олиб борилади.


70.

Давлат органлари ва жамоат ташкилотлари веб-сайтлари орқали ўз соҳа фаолиятининг йўналишлари бўйича "Онлайн маслаҳат" рукнини ташкил этиш.


2017 йил

I чорак

Адвокатлар палатаси, вазирлик ва идоралар


-

-

Веб-сайтлар саҳифалари.

Аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтириш ишлари фаоллашади, ҳуқуқий маслаҳатлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида кенг тарғиб қилинади.


71.

Ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларида мурожаатлар билан ишлаш аҳволини ҳар чоракда умумлаштириш.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти бўйича аҳолининг фикрини ижтимоий сўров ўтказиш, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали аниқлаш ва камчиликларни бартараф этиш тартибини киритиш.


2017 йил

I чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази, вазирлик ва идоралар

100,0

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази маблағлари


Амалий чора-тадбирлар дастури лойиҳаси.

Фуқароларнинг мурожаатлари энг кўп тушадиган соҳалар, улардаги тўсиқлар, фуқароларни ўйлантирадиган бошқа эҳтиёжлар аниқланиб, муаммолар бартараф этилади.


72.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш жараёнида тўланадиган давлат божи миқдорини камайтириш.


2017 йил

II чорак


Молия вазирлиги, Олий суд, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Бош прокуратура


-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, судларга мурожаат қилиш имконини оширади.


73.

Электрон тартибда суд ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этишга қаратилган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

IV чорак

Бош прокуратура, Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазирлиги


-

-

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

Электрон тартибда суд ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шу жумладан, процесс иштирокчилари билан ўзаро электрон ҳамкорликни амалга ошириш, видеоконференцалоқадан фойдаланишни, шунингдек, процессуал ҳаракатларни видео, аудио қайд этишни, суд-тергов жараёнларини стенограмма қилишнинг янги турларини кенгроқ жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш имконини беради.


74.

Судлар фаолиятига оид маълумот билан фуқароларни таъминлашни назарда тутувчи "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

IV чорак

Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Олий малака комиссияси, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада суд тизими ва жараёнига оид маълумотлар ҳамда суд ҳужжатлари ошкоралигини таъминлаш чоралари назарда тутилади.


75.

Фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлаш. Хусусан:

жиноят қуроли ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик предмети сифатида мулкдан фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни олиб қўйиш (вақтинчалик олиб қўйишдан ташқари) ва мусодара қилишни тақиқлаш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақи 2 минг бараваридан кам бўлмаган, норезидентлар томонидан қиймати 100 минг доллардан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мулкни Тошкент шаҳри ва вилоятида сотиб олганлик учун 5 - 10 фоиз миқдорда давлат божи тўлаган ҳолда, кўчмас мулкни эркин сотиб олиш ва эгалик қилиш.


2017 йил

II чорак

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,

Молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

ИИВ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлашга, Тошкент шаҳри ва вилоятида уй-жой қуриш соҳасини жадал ривожланишига хизмат қилади.


76.

Паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, чегара назорати органларига йўловчилар ҳақида дастлабки маълумотларни тақдим этиш амалиётини, автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини, чегарани кесиб ўтаётганларни қидирувда бўлган шахслар фотобазаси билан солиштириш тизимини жорий этган ҳолда, аэропорт ва темир йўл вокзалларида паспорт назорати тизимини соддалаштириш;

паспорт тизимини такомиллаштириш орқали хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш;

алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартибини киритиш;

жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича "яшил" ва "қизил" йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш.


2017 йил

III чорак

ИИВ, ТИВ, МХХ, ДБҚ, Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

-

-

Мазкур чораларни амалга ошириш хорижга чиқувчи фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамлаш, чегара назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарасини ошириш, шунингдек, туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.


2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш

77.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг шаффофлиги ҳамда самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг ривожланиши ҳолати, замонавий талаблардан, халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этишни назарда тутган ҳолда Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаш-тириш бўйича 2018 - 2021 йилларга мўлжалланган Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

IV чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, АҚҲМИ, ИИВ, МХХ, ТДЮУ, Адвокатлар палатаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Концепция лойиҳаси.

Алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш ва жиноий жазоларни инсонпарварлаштириш бўйича жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва либерализация қилиш, уларнинг ижросини таъминлашга олиб келади.


78.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш:



-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мос келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий ўсишига тўсиқ бўладиган айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш назарда тутилади.

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазони тугатиш;

2017 йил

I чорак

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ,Олий суд, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш;

2017 йил

II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси

қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонунни қўллаш тартибини белгилаш;

2017 йил

II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси

судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва олиб ташланишининг амалдаги муддатларини қисқартириш;

2017 йил

II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси

ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини кенгайтириш;

2017 йил

II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси

ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш орқали тарбиявий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтиришга қаратилган "мажбурий жамоат ишлари" жиноий жазосини киритиш;

2017 йил

IV чорак

Бош прокуратура,

Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси

ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мувофиқ келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий айланмани тўхтатиб турувчи айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш.


2017 йил

IV чорак

Бош прокуратура,

Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси

79.

Судгача фуқаролик ва хўжалик низоларини ҳал этишнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, вазифалари, механизмларини белгиловчи "Яраштирув жараёнлари (медиация) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Адвокатлар палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши маъмурий, жиноий, фуқаролик ва хўжалик процессида одил судловни таъминлашнинг самарадорлиги ва сифатини оширишга олиб келади.


80.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институтини бекор қилиш;

жиноят процессига ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича судгача ва судда иш юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш;

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги низолар бўйича судга мурожаат қилишдан аввал эътирозни мажбурий тақдим этиш тартибини ўрнатиш;

фуқаролик ва хўжалик, шу жумладан, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини қўллашни кенгайтириш;

даъвогар томонидан жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган бўлса, агар қонун ёки шартномада мазкур тоифадаги низолар учун бундай тартиб назарда тутилган бўлса, даъвони қабул қилишни рад этиш тартибини киритиш;

ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асосларини ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштириш, ҳакамлик судларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш.


2017 йил

I чорак

Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, МХХ, ИИВ, Савдо-саноат палатаси, Адвокатлар палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институтини бекор қилишга, ушбу соҳага оид бошқа масалаларда келиб чиқаётган муаммоларни ҳал этишга, низоларни судгача ҳал этиш механизмларини ва адвокатура институти фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.


81.

Қуйидагиларни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатини 3 йилдан 1 йилга қисқартириш;

вилоят миқёсидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институтини тугатиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатларини бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бири-бирини такрорловчи ваколатларини бекор қилиш;

ишни назорат тартибида кўриб чиқадиган суднинг ишни биринчи инстанция судига ёхуд апелляция ёки кассация инстанцияси судига янгидан кўриб чиқиш учун юборишга оид ваколатларини аниқлаштириш;

моддий ва процессуал қонун нормаларини бузганлик ҳолатларини аниқлаш ҳолатларидан ташқари, қуйи инстанция судлари томонидан тайинланган жазоларни қайта кўриб чиқиш бўйича кассация ва назорат суд инстанциялари ваколатларини чеклаш;

хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриб чиқиш асослари тартибини такомиллаштириш, шу жумладан, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бериш мумкин бўлган энг кўп муддатни аниқлаштириш ва қисқартириш.


2017 йил

I чорак

Олий суд,

Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқишни такомиллаштириш, бири-бирини такрорловчи мажбурият ва инстанцияларни қисқартишга, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан қайта кўриб чиқиш механизмларини аниқлаштиришга хизмат қилади.


82.

Электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шу жумладан, процесс иштирокчилари билан ўзаро электрон ҳамкорликни амалга ошириш, видеоконференцалоқадан фойдаланиш, шунингдек, процессуал ҳаракатларни видео, аудио қайд этишни, суд-тергов жараёнларини стенограмма қилишнинг янги турларини кенгроқ жорий этиш.


2017 йил

IV чорак

Бош прокуратура,

Олий суд,

Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги


25 000,0, шундан,

9 000,0 давлат бюджети маблағлари


Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа билан электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усуллари жорий этилади.


2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш тизимини такомиллаштириш

83.

Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш.


2017 йил

IV чорак

ИИВ, МХХ, ДБҚ, Бош прокуратура,

Мудофаа вазирлиги

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш амалиётини ўрганиб, ушбу йўналишда ташкилий-амалий тадбирларни янада кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ушбу соҳадаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича самарали усулларни ишлаб чиқиш имконини беради.


84.

Давлат органлари ходимлари, таълим муассасалари ўқувчилари ва жамоатчилик ўртасида терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган комплекс профилактик-тушунтириш тадбирларини ўтказиш. Ушбу мавзуларда бир қатор радио ва теледастурлар ташкил этиш.


Йил

мобайнида

ИИВ, ОваЎМТВ, Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги, МТРК, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ, вазирлик ва идоралар


-

-

Комплекс профилактик-тушунтириш тадбирлари.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши жамиятда терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган ишларнинг самарали тизими яратилишига, ушбу соҳада давлат органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштиришга имкон беради.


85.

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

I чорак

Бош прокуратура, МХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши амалдаги қонунчиликни янги қабул қилинган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонун нормаларига мувофиқлаштириш имконини беради.


86.

Ички ишлар органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва самарадорлигини комплекс ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, биринчи навбатда, қуйидаги соҳаларда:

фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки терговни олиб бориш;

фаолиятнинг шаффофлигини, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни, иш натижалари тўғрисида аҳолини хабардор қилишни таъминлаш;

ахборот-таҳлилий ишларни ташкил этиш ва фаолиятни норматив-ҳуқуқий таъминлаш;

жазони ижро этиш, хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқлаш тузилмалари фаолияти;

илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш.


2017 йил

I чорак

Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Комплекс ўрганиш.

Ўрганиш натижасида ички ишлар органларига қонун билан юклатилган вазифа ва ваколатларнинг амалиётда самарали бажарилаётганлиги ҳолати, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамоат хавфсизлиги таъминланаётганлиги даражаси таҳлил қилиниб, ушбу йўналишда тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.


87.

Қуйидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва киритиш:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони;

профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш принциплари, улар фаолиятини баҳолашнинг мезонлари, профилактика инспектори лавозимига тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва аҳоли билан ҳамкорликни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ички ишлар органлари таянч пунктлари тўғрисидаги низом;

ички ишлар органлари ходими лавозимига номзодларга қўйиладиган малакавий талаблар, кадрларни танлов асосида олиш жараёнлари, ички ишлар органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонларини назарда тутувчи Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом;

ички ишлар органлари ходимлари хулқ-атворининг янгиланган қоидалари, ходимларни тарбиялаш ва хизмат вазифалари лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида тузилмалар раҳбарларининг ходимлар билан якка тартибда иш олиб борганлиги учун шахсий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи Ички ишлар органларининг Интизом устави.


2017 йил

I чорак

Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси.

Лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шу жумладан, таянч пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади, амалиётда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли механизмлар ишлаб чиқилади.

88.

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасида қуйидагиларни таъсис этиш:

белгиланган штатлар сони доирасида бошқарма бошлиғи ўринбосари - вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозими;

ахборот-тушунтириш, тарғибот ишларини амалга оширишга, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни таъминлашга ва жамоатчилик билан алоқа ўрнатишга масъул бўлган матбуот котиби лавозими;

фаолиятга юридик хизмат кўрсатишни таъминловчи, ходимларни ҳуқуқий ҳимоя қилувчи юридик хизмат тузилмаси ёки юрисконсульт лавозими.


2017 йил

I чорак

ИИВ

-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасини такомиллаштириш, уларнинг вояга етмаганлар, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, юридик хизмат кўрсатишга оид фаолиятини кучайтириш имконини беради.


89.

Ички ишлар органлари ҳуқуқий базаси ва норма ижодкорлиги фаолиятининг шаффофлиги ва эркинлигини қуйидаги йўллар билан таъминлаш:

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор махфий тусдаги норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларнинг сонини қисқартириш;

вазирликнинг махфий бўлмаган идоравий ҳужжатлари (буйруқлар, низомлар, қоидалар, йўриқномалар) электрон базасини, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали эркин кириладиган базани яратиш.


2017 йил

III чорак

ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

-

-

Аниқ чора-тадбирлар.

Мазкур чора-тадбирларнинг кўрилиши вазирлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бу ҳақдаги мавжуд ахборотлардан эркин фойдаланиш имконини беради.


90.

Барча даражадаги ҳокимларнинг, прокуратура ва ички ишлар органларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш мақсадида "Парламент назорати тўғрисида"ги, "Прокуратура тўғрисида"ги, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, ИИВ, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ,

фуқаролик жамияти институтлари


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа:

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳолати юзасидан Олий Мажлис палаталари томонидан ички ишлар вазирининг йиллик ҳисоботини эшитиш тартибини жорий қилишни;

барча даражадаги ҳоким, прокуратура ва ички ишлар органларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, шунингдек, аҳоли олдида ҳисоботларини эшитиш тартиби ва механизмларини ҳуқуқий тартибга солишни назарда тутади.


91.

"Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги ¡çáåêèñòîí Ðåñïóáëèêàñè қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидаги муносабатларни тартибга солиш назарда тутилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг амалий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;

ҳуқуқий ахборотни тарқатишга масъул бўлган давлат органлари ва уларнинг ваколатлари;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг уларнинг фойдаланувчигача етказиш босқичлари;

қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларининг концепциялари, тушунтириш хатларини эълон қилиш тартиби ва бошқалар.


2017 йил

II чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Бунда қабул қилинган қонун ҳужжатларини аҳоли ва ижрочиларга ўз вақтида етказишнинг яхлит тизими яратилади.


92.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури лойиҳасини тайёрлаш.


2017 йил

III чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ДБА, ТДЮУ, МТРК, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ


-

-

Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори лойиҳаси.

Фуқаро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, давлат органлари ходимлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш самарадорлигини таъминловчи механизмларни такомиллаштириш ва бу борадаги муносабатларни тартибга солиш имконини беради.


93.

Аҳолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни янада юксалтириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Йил

давомида

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд, Омбудсман


-

-

Чора-тадбирлар.

Ҳуқуқий ахборотни ўз вақтида ҳамда сифатли етказишнинг мазкур вазифа юклатилган давлат органлари ахборот хизматларининг ҳамкорликда фаолият юритишлари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли мазкур фаолиятни режа асосида, мувофиқлаштирилган тарзда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


94.

Барча давлат органлари томонидан маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, корхона, ташкилот ва идораларда жамият ҳаётидаги долзарб муаммолар муҳокамаси, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тизимли равишда учрашувлар ўтказиш амалиётини жорий этиш.


Йил

давомида

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Омбудсман, ЎзННТМА

-

-

Учрашувлар тарғибот тадбирларининг самарадор шакли бўлиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда аҳолининг турли қатламлари билан ўтказиладиган жонли мулоқот ҳисобланади. Шу сабабли давлат органлари ОАВдан қилинадиган чиқишлардан ташқари асосий эътиборни мазкур турдаги тарғибот тадбирларига қаратишлари мақсадга мувофиқдир.


95.

"Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

I чорак

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Қарорда қуйидагилар таклиф этилади:

қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш нуқтаи назаридан Адлия вазирлиги тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатлари миллий электрон базасини қўшимча маълумотлар билан тўлдириш ва аҳолига эркин фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратиш.


96.

Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш.


2017 йил

IV чорак

Бош прокуратура, МХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг тартиби ва механизмлари белгилаб берилади.


97.

Ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия тизимини такомиллаштириш ва кучайтириш механизмини ўз ичига олган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш.


2017 йил

июнь

Халқ таълими вазирлиги, ОваЎМТВ, ИИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Қарор асосида:

ҳуқуқий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади;

узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари асосида ҳуқуқий таълим модели ишлаб чиқилади;

оила, мактабгача таълимдан бошлаб ҳуқуқий таълим-тарбия тизимининг сифати яхшиланади.


98.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий фаоллигини, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш даражасини оширишга қаратилган "Мен ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашда фаол иштирок этаман", "Маҳалламиз жиноятчиликка қарши туради" акцияларини ўтказиш. Бунда, биринчи навбатда, маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш амалиётини кенг жорий этиш.


Йил

давомида

"Маҳалла" жамғармаси, ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


960,0

Ижрочилар маблағлари

Махсус режа ишлаб чиқиш.

Жамиятда қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш борасида фуқаролик позициясининг кучайишига ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилади.


99.

Аҳолини, айниқса, ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик каби бузғунчи ҳаракатлар таъсиридан асраш мақсадида маҳаллаларда ҳамда таълим муассасаларида "Ислом маърифати ақидапарастликни қоралайди", "Диний экстремизм ва терроризм - ёшлар келажагига таҳдид" мавзуларида учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш.


Йил

давомида

Дин ишлари бўйича қўмита, ОваЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, "Камолот" ЁИҲ, "Маҳалла" жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ЎзННТМА

-

-

Махсус дастур лойиҳаси.

Ёшларда динлар бўйича тўғри ва ҳаққоний маълумотлар шаклланишига, уларнинг саволларига мутахассислар томонидан ҳаққоний фактларга асосланилган жавоблар берилишига, миллий анъаналарга, бой маданий меросига таянган ҳолда, маънавий ва маърифий ишларни тизимли олиб боришга эришилади.


100.

Таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг ҳуқуқий билимлари ва саводхонлигини янада ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган "Ҳуқуқ билимдонлари", "Сиз қонунни биласизми?", "Тафаккур синовлари", "Конституция - бахтимиз пойдевори" республика кўрик-танловларини ўтказиш.


Йил

давомида

Халқ таълими вазирлиги,

"Камолот" ЁИҲ,

Адлия вазирлиги, ОваЎМТВ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ФЖШМҚМИ

25,0

Ижрочилар маблағлари

Кўрик танловларини ўтказиш режаси лойиҳаси.

Танловлар орқали ўқувчи-талабаларда ҳуқуқий билимларни янада ошириш ва мустаҳкамлашга эришилади ҳамда бу соҳада иқтидорли ёшлар аниқланади. Шунингдек, танлов иштирокчи жамоалари билан бирга, тингловчи сифатида жалб қилинган кенг ёшлар қатламини ҳам ҳуқуқий онгини оширишга эришилади.


101.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳаётий мисолларга асосланган, ҳуқуқий-маърифий йўналишдаги "Жиноятдан сақланинг!" рукнида оммабоп рисолалар тайёрлаш ва нашр этиш, уларнинг тақдимотларини ўтказиш.


2017 йил

II-III

чорак

Республика Маънавият ва маърифат маркази, ИИВ, "Камолот" ЁИҲ, "Маҳалла" жамғармаси

10,0

Ижрочилар маблағлари

Мазкур адабиётлар "Камолот" ЁИҲ орқали ёшларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали эса кенг аҳоли оммасига етказилади.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари самарадорлигини оширишга эришилади.


102.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида маҳаллаларда ҳафтада бир марта "Ҳуқуқий билимлар" ўқув-машғулотини жорий этиш ва доимий ўтказиб бориш.


2017 йил

февраль

(кейин-

чалик ҳар

ҳафтанинг

жума

кунлари)


"Маҳалла" жамғармаси, ИИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўқув-машғулотларининг йиллик режа ва дастури лойиҳаси.

Аҳолига амалдаги қонун ҳужжатларининг, айниқса, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мақсади, мазмун-моҳиятини ўз вақтида етказишга эришилади.


2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш

103.

Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, танлаш, ўқитиш ва ички ротация тизимини такомиллаштириш.


2017 йил

II чорак


Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ, ДБА

-

-

Идоравий ҳужжатлар.

Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қодир бўлган ходимларни танлаш ва тайёрлашга қаратилган.


104.

Фаолиятни иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни, аввало, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш.


2017 йил

I чорак

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, Адлия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ


-

-

Идоравий ҳужжатлар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаси қонун бузилиши ҳолатларини фош этиш ва чоралар кўриш эмас, балки мазкур ҳолатларнинг барвақт олди олиниши, профилактика қилинишини таъминлаш ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг фаолиятни ташкил этиш услубларини тубдан ўзгартириш лозим.


105.

"Хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш" мавзуида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимлари иштирокида ўқув-семинарларини ташкил этиш.


Йил

давомида

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ


-

-

Амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аввало, унинг ижросини таъминлайдиган давлат органлари ходимлари эътиборига етказилиши, шу орқали уларнинг дунёқараши янада такомиллаштирилиши лозим.


106.

Юксак ахлоқий-иродавий ва касбий фазилатларга эга, юклатилган вазифаларни ва амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали бажарилишини таъминлашга қодир бўлган кадрларни шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш.


2017 йил

II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Ислоҳотларни тўлиқ ва кўзда тутилганидек рўёбга чиқариш суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат назорати органларини кадрлар билан таъминлаш тизимини қайта кўриб чиқишни тақозо этади.


107.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, масофавий таълимни амалга ошириш имконини берувчи замонавий видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозланган унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.


2017 йил

II чорак

Адлия вазирлиги,

Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, ОваЎМТВ, Молия вазирлиги


Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети, Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси.

Марказнинг фаолиятини такомиллаштириш юридик кадрлар тайёрлаш сифатининг оширилишига олиб келади.


108.

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат талабларини ишлаб чиқиш.


2017 йил

II чорак


Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Қарор асосида юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат талабларини ва юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланади.


109.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини идоралараро ротация қилиш тартибини янада такомиллаштириш. Хусусан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини идоралараро ротация қилиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг бир идорадан бошқасига ўтишда махсус (ҳарбий) унвонлар нисбатини белгилаш, махсус (ҳарбий) унвонлар учун тўланадиган устамалар миқдорини унификациялаш;

ротация қилинган ходимларнинг кўп йиллик хизмати, пул таъминоти ва пенсиясини ҳисоблашнинг оптимал тартибини белгилаш.


2017 йил

II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Ушбу чора-тадбирлар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ротация қилишда ягона механизмни шакллантиради.


110.

Бош прокуратура Олий ўқув курслари фаолиятини такомиллаштириш.


2017 йил

III чорак

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Унда прокурор-тергов ходимлари малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизими жорий этилади ва Олий ўқув курсларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.


111.

Судьялик лавозимларига номзодларни қайта тайёрлаш, судьялар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш.


2017 йил

II чорак

Адлия вазирлиги, Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, ОваЎМТВ, Молия вазирлиги


-

-

Хорижий амалиёт ва халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда, ўқиш ва амалиёт ўташ даврини узайтириш орқали судьяликка номзодларни тайёрлашга янги талаблар қўйилади.

Шунингдек, суд амалиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўйича мунтазам равишда тадбирлар ўтказиш шаклида судьяларнинг малакаси оширилади.


112.

Юридик кадрларни тайёрлайдиган олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш.


2017 йил

IV чорак

Адлия вазирлиги, ОваЎМТВ, ТИВ, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

-

-

Тегишли қарор лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар акс эттирилади:

Тошкент давлат юридик университетининг ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатларини кенгайтириш;

университетнинг жамоатчилик бошқарув органи - Ҳомийлик кенгашини тасдиқлаш, унинг таркибига суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбар ходимларини, ННТ, таълим ва тадқиқот муассасаларининг вакилларини киритиш, унинг зиммасига университетни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга, халқаро ҳамкорликни кучайтиришга, ўқув жараёни шакллари ва методларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш вазифаларини юклаш;

халқаро суд ва арбитражларида иштирок эта оладиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган юридик кадрларни тайёрлаш;

юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида етакчи халқаро ташкилотлар, халқаро таълим муассасалари, илмий тадқиқот муассасалари, маслаҳат марказлари, олим ва мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


113.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмининг самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига фуқароларнинг ишончини кучайтириш.


2017 йил

II чорак


Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ,

вазирлик ва идоралар


-

-

Идоравий ҳужжатлар. Уларда:

фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти тўғрисида маълумот тақдим этиш ва ОАВ билан ҳамкорлик механизмлари;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари таркибий тузилмаларининг фаолияти тўғрисида маълумотларни уларнинг расмий веб-сайтларида (веб-саҳифаларида) жойлаштириш назарда тутилади.


2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

114.

Жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларининг кўрилишида адвокатнинг ролини кучайтириш мақсадида:

адвокат томонидан далилларни тўплаш ва уларни жиноят иши материалларига қўшиш механизми;

судгача ва судда иш юритишда адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни, экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумот-маслаҳатларини сўраш ва олиш тартибини аниқлаштириш;

фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек жиноят процессида томонларни яраштириш тартиб-таомилида адвокат иштирокини кенгайтириш;

суд ишини юритишда иштирок этиш учун адвокат ордерини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибини қайта кўриб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Судда иш юритишда томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва тортишуви тўлиқ таъминланади, юридик ёрдам кўрсатиш борасида адвокатларнинг ваколатлари кенгайтирилади, фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек, жиноят процессида томонларни яраштириш тартиб-таомилида адвокат иштироки кенгайтирилади.


115.

Адвокатура институтини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

адвокатларга ҳакамлик судларида ҳакам сифатида иштирок этиш ҳуқуқини бериш;

адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини аниқлаштириш;

адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари даромадларини солиққа тортиш тизимини мақбуллаштириш;

адвокатга лицензия бериш ва уни интизомий жавобгарликка тортиш масаласида давлат органларининг ролини камайтириш;

адвокатлик лицензияси фаолиятини тўхтатиш, тугатишнинг суд тартибини босқичма-босқич жорий этиш;

адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш, шу жумладан, хорижий адвокатлик тузилмаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятини яратиш;

тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи корпоратив юридик маслаҳатлар ва юридик консалтингларни ривожлантириш.


2017 йил

IV чорак

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДСҚ, Молия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари янада кучайтирилади, адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш орқали халқаро-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматларнинг сифати янада оширилади.


116.

Нотариат ва Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари тизимини ислоҳ этиш. Хусусан:

босқичма-босқич нотариатнинг фаол бюджетдан ташқари моделига ўтиш ва уни фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида янада ривожлантириш;

нотариус лавозимига номзодлар учун стажировка муддатини қисқартириш;

нотариус ёрдамчисига ҳужжат нусхалари тўғрилигини тасдиқлаш ваколатини бериш;

нотариусларни аттестациядан ўтказиш тартибини жорий этиш;

мажбурий нотариал тасдиқланадиган битимлар турларини мақбуллаштириш;

нотариал идораларга электрон мурожаат қилиш тартибини белгилаш;

давлат божини электрон тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш;

муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш;

ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий ахборот-технологияларини жорий этиш.


2017 йил

IV чорак

Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазирлиги


Ҳисоб-китобларга асосан

Бюджетдан ташқари маблағлар

Қонун ҳужжатларига ва идоравий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Киритиладиган ушбу ўзгартишлар фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариал идораларни янада ривожлантиришга, аҳолига қулай ва сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишига, нотариал идораларни малакали мутахассислар билан тўлдиришга, нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этишга хизмат қилади.

           

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори

иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

117.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар, айниқса, валюта бозори ҳолати устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, зарурият туғилганда, миллий валюта ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини ошириш, макроиқтисодий мувозанатни сақлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган қонунчиликни такомиллаштириш.


ҳар

чоракда

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк

-

-

Таҳлилий маълумотнома.

Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини, миллий валюта ва нархлар даражасининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.


118.

Миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш.


2017 йил

I чорак

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ, Савдо-саноат палатаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар белгиланади:

инфляция даражасини аниқлашда товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) ўзгаришини кузатиш методикасини такомиллаштириш;

молия бозорларини ва тижорат банкларининг инвестициявий имкониятларини барқарорлаштиришга қаратилган Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаларини белгилаш тизимини такомиллаштириш;

нақд пулсиз кўринишда товар ва хизматлар сотишда сунъий юқори нархлар ўрнатганлик учун жавобгарликни ошириш орқали ички бозорда нархнинг шаклланиш тартибини бошқаришда бозор механизмларини жорий қилиш;

маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни декларация қилиш тартибини босқичма-босқич қисқартириш ҳамда кейинчалик 2020 йилда уни бекор қилиш.


119.

Валютани тартибга солишнинг илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш.


2017 йил

I чорак

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, ДСҚ, ДБҚ Давлат рақобат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат, Ўзбекэнерго, Ўзбекнефтгаз

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

валюта бозоридаги хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бозор механизмини ҳисобга олган ҳолда, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини таъминловчи ва қўллаб-қувватловчи валюта курси сиёсатини такомиллаштириш;

тадбиркорлик субъектларининг ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш;

ҳар қандай манипуляцияларнинг олдини оладиган механизмларни жорий этган ҳолда, хорижий валютанинг биржада эркин муомалада бўлишини таъминлаш;

тижорат банклари томонидан жалб қилинган ва ўз ресурслари ҳисобидан хорижий валютани тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда эркин сотиш тизимини жорий қилиш;

бюджетга қўшимча тушумлар, тижорат банкларининг жорий кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобига иқтисодиётнинг таянч тармоқларини вақтинчалик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.


120.

Давлат маблағлари ҳақидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлашга, пул-кредит сиёсати воситаларини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга, нақд пул муомаласи механизмларини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Марказий банк,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда қуйидагилар акс эттирилади:

давлат маблағлари ҳақидаги маълумотларни давлат секторида ҳисобга олишнинг халқаро стандартларига мослаштириш орқали уларнинг шаффофлигини таъминлаш;

пул-кредит сиёсати воситаларини янада такомиллаштириш, шу жумладан, иқтисодиётнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қайта молиялаштириш ставкасини тартибга солиш механизмларининг самарадорлигини ошириш.


121.

Банк фаолиятини тартибга солувчи замонавий тамойил ва механизмларни жорий қилиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига йўл қўймаётган тўсиқларни бартараф этиш.


2017 йил

III чорак

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ

-

-

2018-2019 йилларга мўлжалланган банк фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар, шу жумладан:

банк назорати бўйича Базель қўмитасининг талабларига асосан, тижорат банкларининг маблағлари етарлилиги ва ликвидлилиги даражаси кўрсаткичини қўллаб-қувватлаш;

бошқарув ва банк таваккалчилиги тизими, шу жумладан, илғор хорижий амалиётлари асосида тижорат банкларида менежмент таваккалчилиги самарадорлигини янада ошириш;

тижорат банклари фаолиятига, шу жумладан, кредит сиёсатига давлат ҳокимияти органлари томонидан маъмурий аралашувларнинг олдини олиш ва йўл қўймаслик;

тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш, кредит портфели миқдорини доимий ошириб бориш ва унинг сифатини яхшилаш, инвестициявий лойиҳаларни молиялаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш кўламини янада ошириш;

банкларга хос бўлмаган вазифаларни истисно этиш бўйича амалий чораларни кўришни назарда тутувчи Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


122.

Нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ва қамровини ошириш, шу жумладан, иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек, банкдан ташқари айланишини қисқартириш.


2017 йил

март

Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш таклиф этилади:

аҳолига муайян вақт давомида белгиланган лимит доирасида банк маблағлари ҳисобидан товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи кредит карталарини муомалага киритиш;

банк пластик карталари орқали ҳисоб рақамларга масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан ("СМС-банкинг", "Интернет-банкинг", "Мобил-банкинг") фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

банк пластик карталари орқали жисмоний шахсларнинг депозит ҳисоб рақамларини бошқариш имкониятини кенгайтириш;

тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорини икки мартага қисқартириш;

пластик картадаги маблағларни бошқа картага ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни камайтириш;

валюта ва солиқ назоратини соддалаштиришни ўз ичига олган электрон тижоратни ривожлантиришни рағбатлантириш, пластик карталар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тизимида олинмаган товар ва фойдаланилмаган хизмат учун тўловни қайтаришни тартиб-таомиллари ва технологияларини жорий этиш.


123.

Банк кассаларига нақд пул тушумларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.


2017 йил

II чорак

Марказий банк,

Молия вазирлиги, ДСҚ

-

-

Тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.


124.

Кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қуйидаги тартибларни белгилаш:

қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги ахборотни ҳар қандай кредиторга унинг ёзма сўрови олинган вақтдан бошлаб 10 кун ичида тақдим этиш;

кредиторга қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорга эътироз билдириш ҳуқуқини бериш.


2017 йил

апрель

Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, Олий хўжалик суди

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Санация режаси билан рози бўлмаган кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, банкротлик ҳолатларидан тикилган маблағларни қайтариш даражасини ошириш, "Бизнесни юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш имконини беради.


125.

Капитални жалб қилиш ҳамда корхоналар, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин маблағларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида молия бозорини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси молия бозорини ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Молия вазирлиги,

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

мустаҳкам молиявий институтлар (банклар, суғурта компаниялари, йирик давлат компаниялари, акциядорлик жамиятлари)га қимматли қоғозлар (облигациялар, векселлар ва бошқалар) чиқаришга рухсат бериш;

қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг молия бозорининг замонавий воситаларини жорий қилинишдаги ролини кучайтириш, яъни мазкур органни назорат органи сифатида эмас, балки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида фаолияти самарадорлигини ошириш;

қимматли қоғозларни дастлабки ва қўшимча эмиссия қилишни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш;

суғурта ва бошқа молиявий хизматларнинг янги шаклларини жорий қилиш, суғурта ва бошқа турдаги молиявий хизматларнинг ҳажмини кенгайтириш;

алоҳида миллий корхоналар акцияларининг хорижий нуфузли фонд биржаларида дастлабки тарзда жойлаштирилишига эришиш (IPO), уларнинг хорижий капитал бозорига чиқишини таъминлаш.


126.

Тармоқлар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш ҳисобига ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишини таъминловчи маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш.


Йил

давомида

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ТСВ, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Чора-тадбирлар дастурлари.

Минтақаларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти кенгайтирилади, маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш ва алоҳида вилоятлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш бўйича 2017 - 2021 йилларга мўлжалланган дастурлар амалга оширилади.


127.

Бюджет харажатларини янада оптималлаштириш, шаҳарлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш, фискал номарказлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2017 йил I чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда қуйидагилар акс эттирилади:

бюджет харажатларини янада оптималлаштириш, маҳаллий бюджетлар тасарруфида қоладиган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг рўйхати ва миқдорини қайта кўриб чиқиш орқали шаҳарлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг минтақалар маблағларини бошқариш бўйича мустақиллигини оширган ҳолда фискал номарказлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш.


128.

Солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида солиққа тортишни такомиллаштириш.


2017 йил

III чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Қуйидагилар назарда тутилади:

1) солиқ қонунчилигини танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллашда ортиқча ва мураккаб нормаларни бартараф этиш, солиққа тортиш базасини ҳисоблаш жараёнини соддалаштириш, ягона базадан ундириладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, шунингдек, солиқ қонунчилиги барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрлаш;

2) солиқ юкини, шу жумладан:

якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган солиқ миқдорини, шу жумладан, фаолият кўрсатиш (масалан, узоқ ва бориш қийин бўлган) жойларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

йирик корхоналарга бўлган солиқ юкини мақбуллаштириш ҳисобига изчил пасайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


129.

Имтиёзларнинг индивидуал тартибда берилишига йўл қўймаслик мақсадида уларни мақбуллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Давлат рақобат қўмитаси

-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Якуни бўйича бизнес юритиш учун шароитлар яхшиланади, самарали рақобат муҳити яратилади.


130.

Халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан алоқаларни кенгайтириш орқали:







1. Халқаро молиявий институтлар пул маблағларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан:

Йил

давомида

Вазирлик ва идоралар, инвестициявий лойиҳа ташаббускорлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси



Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш.


- 2016 - 2020 йиллар давомида 27 та лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки кредитларини жалб қилиш;

2017 - 2020

йиллар


3,0 млрд долл.

Жаҳон банки маблағлари



- 2017 - 2019 йиллар давомида 20 та лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки кредитларини жалб қилиш.

2017 - 2019

йиллар


2,97 млрд долл.

Осиё тараққиёт банки маблағлари



2. Ислом тараққиёт банкининг 1,0 млрд долл. дан кам бўлмаган миқдорда кредитларини жалб қилишни кўзда тутадиган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш орқали 2017 - 2019 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш.

2017 - 2019

йиллар

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

1,0 млрд долл.

Ислом тараққиёт банки маблағлари



3. Устувор ижтимоий-иқтисодий, инфраструктура ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чет эл ҳукумат ташкилотларининг (Хитой экспорт-импорт банки, Корея экспорт-импорт банки, EDCF Фонди, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIСA), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА), Франция тараққиёт агентлиги (ФТА), Европа ҳамкорлик комиссиялари ва ҳоказо) имтиёзли кредит ҳамда грант маблағларини жалб қилиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш.


Йил

давомида

ТСВ, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Кредит ва грант маблағларини жалб қилиш мобайнида аниқлаш-

тирилади

Чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари маблағлари

Инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш.

131.

Етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш:

жалб қилинаётган ташқи сармоя бўйича юзага келадиган харажатларни камайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг кредит рейтингини яхшилаш ҳамда юқори суверен рейтинг кўрсаткичларига эришиш мақсадида етакчи халқаро рейтинг ва суғурта агентликлари (S&P, FITCН, MOODYS ва ҳоказо) билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш.


2017-2018

йиллар

Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

Суверен рейтинг кўрсаткичини ва кредит рейтингини яхшилаш.


3.2. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларини модернизация

ва диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш

132.

Минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд долларга тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.

2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш, шу жумладан:

мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 млн долларлик 63 та лойиҳа;

рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича 217 млн долларлик 6 та лойиҳа;

кимёвий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25 млн долларлик 2 та лойиҳа;

углеводород хом ашёларини қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича 342 млн долларлик 6 та лойиҳа;

тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6 млн долларлик 9 та лойиҳа;

фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга йўналтирилган 24 млн долларлик 7 та лойиҳа;

қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 151 млн долларлик 29 та лойиҳа;

тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича 178 млн долларлик 15 та лойиҳа.


Йил

давомида

Ўзбекозиқовқатхолдинг, ОТМК, Ўзметкомбинат, Ўзкимёсаноат, Ўзбекнефтгаз, Ўзбекчармпойабзали, Ўзфармсаноат, Ўзқурилишматериаллари, Ўзбекенгилсаноат, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

116 827 000, шу жумладан, 2017 йилда 3 003 000

Корхоналарнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар

2017 йилда кўзда тутилган қувватларнинг тармоқ жадваллари ўз вақтида кечикмасдан фойдаланишга топшириш бўйича лойиҳа ишларининг тармоқ дастурлари.


Келгуси 5 йилда республикада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ЯИМдаги улуши - 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улуши - 80 фоиздан 85 фоизга ўсади.

2017 йилда 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилади.

133.

Кўмир қазиб олиш соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига кўмир қазиб олишни йилига 7,8 млн тоннага ошириш имконини берувчи инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш.


2017 - 2020

йиллар

Ўзбеккўмир,

Ўзбекэнерго,

Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Лойиҳага асосан

Ўзбеккўмир маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Чора-тадбирларни амалга ошириш.

Аҳолининг энергия таъминоти яхшиланади.


134.

Заргарлик соҳасини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИС вазирлиги, Марказий банк, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотлар айланмасини соддалаштириш, миллий заргарлик саноатини ривожлантиришга қаратилган шароитларни яратиш ҳамда тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш;

хорижлик буюртмачиларнинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш учун толлинг операцияларининг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни импорт қилишнинг лицензияланишини бекор қилиш;

маҳаллий олтиндан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларининг экспортга чиқариш ҳажми бўйича белгиланган минимал нормани (95%) қисқартириш.


135.

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

Ишлаб

чиқиш:

2017 йил

I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Корхоналарнинг рентабеллик даражаси ошади, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш ва ишчилар сонини кўпайтиришга олиб келади.


иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги 4400 дан ортиқ корхоналарнинг рентабеллик даражасини ошириш ва молиявий соғломлаштириш;

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш асосида ишчилар сонини кўпайтириш.


Амалга

ошириш:

2017-2018

йиллар


136.

2017 йилда саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва рақобатдошлигини оширишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Шу жумладан, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш ҳамда модернизация қилиш, ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни оптималлаштириш.


Йил

давомида

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўздавэнергоназорат, Ўзнефтегазинспекция, вазирлик ва идоралар

602 000,0

Корхоналарнинг маблағлари ва тижорат банклар кредитлари

Маҳаллий маҳсулотларнинг, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатдошлигини ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.


137.

Иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар бозорида босқичма-босқич монополияни қисқартириш.


2017 йил

III чорак

Давлат рақобат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Унда қуйидагилар акс этади:

корхоналарнинг бирлашиши ва қўшиб олинишида монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш талабларини бирхиллаштириш;

рақобатни чекловчи келишувлар, битимлар ва келишилган ҳаракатларга қарши кураш механизмларини такомиллаштириш;

устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг акция ва улушларини сотиб олишда тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш;

манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида шуъба корхона томонидан таъсисчининг устав фондидан улуш сотиб олишини ва шуъба корхона вакилларининг таъсисчи кузатувчилар кенгашида аъзолигини тақиқлаш.


138.

Ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясини, шунингдек 2017 - 2021 йилларда Концепцияни амалга оширишга доир аниқ чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш.


2017 йил

I чорак


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар


-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Туризм соҳасининг тезкор ривожланиши, унинг иқтисодиётдаги улушининг ортиши, туристик хизматлар сифатининг ошишига олиб келади.


139.

"Туризм тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.


2017 йил

I чорак


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Туристик соҳани ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқлаб берилади, мазкур соҳада тадбиркорликнинг кенг ривожланишига замин яратилади.


140.

Аэропорт ва вокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш.


2017 йил

I чорак


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон темир йўллари, МХХ, ДБҚ, Ўзбекистон ҳаво йўллари


-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

хорижий туристларни кутиб олаётган ёки кузатаётган туристик фаолият субъектлари ходимларига белгиланган тартибда режим ва ҳимоя чораларига амал қилган ҳолда махсус рухсатномалар бериш орқали аэропорт ва вокзаллар залларида ҳозир бўлишига рухсат бериш;

аэропорт ва вокзалларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини тубдан яхшилаш;

Давлат божхона қўмитаси, чегара назорати, аэропорт ва вокзал ходимларини туристлар билан мулоқот қилишнинг замонавий шаклларига, шу жумладан, хорижий тилларга ўргатиш.


141.

Туризм соҳасида бизнесни юритиш бўйича қулай шароитларни яратиш, жаҳон тан олган брендларни, хорижий инвесторларни фаол жалб этиш.


2017 йил

I чорак


ТИАИСВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ТИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,вазирлик ва идоралар


Ҳисоб-китобларга асосан

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларига берилган имтиёзлар татбиқ қилинадиган иқтисодиёт соҳалари рўйхатига туризм соҳаси киритилади.

Меҳмонхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш билан шуғулланаётган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган техника, бутловчи қисмлар ва транспорт воситаларини импорт қилаётган субъектларга солиқ ва божхона имтиёзларини бериш назарда тутилади.


142.

Янги туристик маршрутларни яратиш, туризмнинг замонавий турларини ривожлантириш, уларнинг жозибадорлигини кучайтириш.


Йил

давомида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ҳаво йўллари


Ҳисоб-китобларга асосан

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Туристик хизматларни диверсификация қилиш ва янги туристик маршрутларни яратиш:

мамлакат барча ҳудудининг туристик имкониятини ўрганиш ва янги туристик маҳсулотлар ва маршрутларни шакллантириш;

аҳоли учун турлар ва экскурсиялар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

ички маршрутлар бўйича янги авиаалоқалар очиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асосида ҳудудий ва халқаро йўналишлар бўйича чартер рейсларини ташкил этиш.


143.

"2018 - 2021 йилларга мўлжалланган экспорт фаолиятини ривожлантириш Концепцияси"ни ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

ТСВ, ТИВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш;

Ўзбекистон учун савдо алоқалари ривожлантириш борасидаги мақсадли бозорларни аниқлаш;

ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш асосида катта ҳажмдаги экспортбоп товарларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш;

ташқи бозорларни маркетинг ўрганиш усулини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

белгиланган бозорларни асосий иштирокчилар билан узвий ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш орқали ушбу бозорларни миллий маҳсулотлар билан таъминлаш;

халқаро сифат стандартларини (ISO 9001) кенг жорий этиш, ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларда маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш.


144.

Биринчи навбатда, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни юқори даражада маҳаллийлаштиришга йўналтирилган иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш.


2017 йил

III чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, ТСВ, вазирлик ва идоралар

-

-

Ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ва модернизация қилиш, рақобатдош, экспортбоп маҳсулот ҳамда материалларни ишлаб чиқиш учун замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилади.


145.

Ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш ва уларнинг халқаро инфратузилмалари билан интеграциялашувига қаратилган дастурни ишлаб чиқиш.


2017 йил

II чорак


ТИАИСВ, Ўзбекистон темир йўллари,

Ўзбекистон ҳаво йўллари,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзавтодарётранс, Давлат рақобат қўмитаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Қарорда қуйидагилар таклиф этилади:

миллий транспорт логистика компаниялари ўртасида рақобат даражасини ошириш, экспорт корхоналари учун тарифларни пасайтиришни рағбатлантириш, автомобиль паркларини кенгайтириш, юк автомобилларини олиш учун кредитлар олишни соддалаштириш;

экспортга мўлжалланган миллий маҳсулотлар нархларини рақобатдош қилиш мақсадида юкларни бир транспортдан бошқасига қайта юклаш пунктлари сонини ошириш;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК веб-сайтларида темир йўл ва ҳаво транспортларида юк ташиш тарифларини оптималлаштириш.


146.

Интеллектуал мулкни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада ривожлантириш, шу жумладан:

товар белгилари, саноат намуналарига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва патентларни бериш тартиботларининг шаффофлигини ошириш;

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг халқаро тан олинишини таъминлаш;

контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларига қарши ҳаракат дастурларини тасдиқлаш;

товарларнинг сифати ва ингредиентлар таркибини уларнинг номланиши ва маркаларига мувофиқлиги бўйича стандартлар (O'zDStлар)ни қайта кўриб чиқиш.


2017 йил

июнь

Давлат рақобат қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзстандарт, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни, жумладан, ташқи бозорларда ҳимоя қилишни кучайтириш, инсофсиз рақобатни бартараф этиш, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

147.

Капитал қурилиш соҳасида бозор муносабатларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.


2017 йил

III чорак

Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилишматериаллари, ДСҚ, ДБҚ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

қурилишда банд бўлган ташкилотларни кичик тадбиркорлик субъектлари деб ҳисоблашда ходимлар чекланган йиллик сонини 50 тадан 200 тага кўпайтириш;

қурилишнинг бошланғич баҳосини қурилиш ташкилотининг рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;

смета ҳужжатларини тузишда эскирган ва амалиётда ишлатилмайдиган технологиялар ва машиналарни чиқариб ташлаш, бозор механизмларини жорий қилиш нуқтаи назаридан қайта кўриш;

тендер савдолари ўтказиш ва қурилиш шартларини ўзгартириш механизмини такомиллаштириш;

қурилиш пудрат ташкилотлари фаолиятини текширишларни тендер нархларини ҳисобга олиб, ишларни якунлагандан кейингина амалга ошириш.


148.

Бозор шароитларида эркин фаолият юрита оладиган, республикада амалга оширилаётган ҳар қандай турдаги лойиҳа ишларида қатнашишга имкон берувчи устав ва айланма капиталига эга бўлган қурилиш ва лойиҳалаш корхоналарини ташкил этиш ва жорийларини ривожлантиришга, соҳада замонавий бозор муносабатларини яратишга қаратилган "Капитал қурилишни янада такомиллаштириш ва қурилиш материаллари соҳасида қулай муҳитни яратиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилишматериаллари, ДСҚ, ДБҚ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар акс этади:

капитал қурилиш соҳасидаги норматив базани бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш;

лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги қурилиш технологияларини жорий этишга йўналтирилган солиқ ва бошқа турдаги имтиёз ва енгилликлар бериш;

миллий лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларини ташқи бозорларга киришига кенг жалб этишни таъминловчи комплекс тадбирларни амалга ошириш;

лойиҳаларни экспертиза қилиш тизимини такомиллаштириш;

лойиҳаларни молиялаштиришнинг турли замонавий усулларини ва бошқа молиявий воситаларини жорий этиш;

пудрат ташкилотларида мавжуд бўлган мутахассисларни сақлаб қолиш, малакали кадрларни жалб этиш имконини берадиган шароитларни яратиш;

қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш;

лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари ассоциацияларини ташкил этиш.


149.

Автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида:

умумфойдаланишдаги халқаро, республика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш;

хўжаликлараро автомобиль йўлларни таъмирлаш;

шаҳар кўчалари, аҳоли пунктларига кириш ва ички йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

йўл хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш;

қурилиш материалларини инновацион турларидан ҳамда замонавий илғор технологиялар ва усуллардан фойдаланган ҳолда автомобиль йўллари сифатини яхшилашни белгиловчи стандартларни такомиллаштириш.


2017 йил

Республика йўл жамғармаси, Ўзавтойўл, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давархитектқурилиш,

вазирлик ва идоралар


1 550 000,0

Инвестиция дастури доирасида Республика йўл жамғармаси маблағлари

Чора-тадбирларни амалга ошириш.

Автомобиль йўллари ҳолати яхшиланади ва йўл-транспорт инфратузилмаси ривожланади. Аҳоли ва транспорт қатнови учун қулайликлар яратилади. Йўл хўжалиги корхоналарининг моддий-техника базаси яхшиланади ва ишлаб чиқариш қувватлари оширилади.


150.

"Talgo-250" русумидаги 2 та юқори тезликдаги йўловчи поездини сотиб олиш лойиҳасини амалга ошириш.


2017 йил

1-ярми

Ўзбекистон темир йўллари


42,0 млн долл.

Ижрочи маблағлари - 26,0 млн долл.;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси - 16,0 млн долл.


1-электропоездни келтириш - 2017 йил март;

2-электропоездни келтириш - 2017 йил май.


151.

Қарши - Термиз темир йўл линиясини электрлаштириш.


Йил

давомида

Ўзбекистон темир йўллари

160,3 млн долл.

Ижрочи маблағлари - 73,86 млн долл.; бошқа манбалар - 86,4 млн долл.


Қарши - Термиз темир йўл линияси электрлаштириш ишлари якунланади.


152.

Бухоро - Мискин янги темир йўл линиясини қуриш.


Йил

давомида

Ўзбекистон темир йўллари

143,0 млн долл.

Ижрочи маблағлари - 48,8 млн долл. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити - 94,2 млн долл.


Бухоро - Мискин темир йўл линияси қурилади ва поездлар қатнови йўлга қўйилади.


153.

Поп - Наманган - Андижон темир йўл участкасини электрлаштириш.


2017 - 2019

йиллар

Ўзбекистон темир йўллари


18,0 млн долл.

Ижрочи маблағлари

Поп - Наманган - Андижон темир йўл участкаси электрлаштирилади.


154.

Темир йўлларни қайта тиклаш.


2017 - 2019

йиллар

Ўзбекистон темир йўллари


51,1 млн долл.


Ижрочи маблағлари


Темир йўлларнинг аҳволи яхшиланади.


155.

Йўловчи вагонлар таркибини янгилаш.


2017 - 2019

йиллар


Ўзбекистон темир йўллари


8,1 млн долл.


Ижрочи маблағлари


Йўловчи вагонлар таркиби янгиланади.


156.

"Тошкент шаҳар аэропорти янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш" лойиҳасини амалга ошириш.


2017 - 2019

йиллар

Ўзбекистон ҳаво йўллари,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Ўзмиллийбанк, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

жами - 343,6 млн долл.


шундан, 2017 йилда - 152,9 млн долл.


Ўзбекистон ҳаво йўллари маблағлари - 11,9 млн долл.;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари - 81,7 млн долл.;

"EDCF" жамғармаси маблағлари (Корея Респ.) - 200 млн долл.;

Корея Респ. Эксимбанки маблағлари - 50 млн долл.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, пудрат ташкилотини аниқлаш, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш масалалари ҳал қилинади.


157.

Республика ҳудудларида 2300 км оптик толали алоқа линияларини қуриш.


2017 йил

IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги


5,7 млн. долл.


Оператор ва провайдерлар маблағлари


Республика аҳолисининг юқори тезликда Интернетга уланиши, мультимедиа ва IP-TV хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.


158.

Коммутация марказларини IMS технологияси асосида модернизация қилиш.


2017-2018

йиллар

Ахборот технологиялари вазирлиги


44,7 млн долл.

Ўзбектелеком маблағлари,

хорижий инвесторлар кредитлари


Шаҳарлараро автоматик телефон станциялар сиғимлари 17152 та Е1 портга оширилади.


159.

Республика ҳудудларида мобиль алоқа операторларининг 1843 та база станцияларини ўрнатиш.


2017 йил

IV чорак

Ўзбектелеком, мобиль алоқа операторлари

115,2 млн долл.

Оператор ва провайдерлар маблағлари, хорижий кредитлар


Мобиль алоқа операторларининг тармоқлари қамрови ҳудудларини кенгайтиришга эришилади.


160.

Республика ҳудудларида 66 та юқори қувватли ва 328 та кам қувватли рақамли телевидение узаткичларини ўрнатиш ва ишга тушириш.


2017 йил

IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги

62,5 млн долл.

Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари маблағлари


Республика аҳолисини, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилади.


3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш

161.

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мақбуллаштириш, бунда:

пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш;

қисқартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, жумладан, картошка - 8,1 минг гектар, сабзавот - 27,2 минг гектар, интенсив боғ - 5,9 минг гектар, токзор - 2,9 минг гектар, озуқа экинлари - 10,9 минг гектар ва мойли экинлар - 4 минг гектар.


Йил

давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Фермерлар кенгаши

-

-


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2016 йилдаги 378-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш.

Паст рентабелли экин майдонларида пахта ва ғалла етиштиришдан кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш;

қўшимча 1 млн тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

ҳудудларда 48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил қилиш натижасида ушбу экин майдонларида банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингга етказиш;

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробар ошириш.


162.

Замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга пакана ва ярим пакана дарахтларни экиш орқали интенсив боғ ва узумчиликни ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан:

Йил

давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтлари

532 346,0


лойиҳага асосан

фермер хўжаликлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари



Вазирлар Маҳкамаси қарори ва баёни лойиҳаси.

Боғ ва токзорлар майдонларини кенгайтириш ва уларнинг эскирган ва яроқсиз майдонларини янгилаш.

Боғ ва токзорлар майдонларини янгилаш натижасида ер унумдорлиги ошиши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;

2016 йилдаги жами мевали боғлар майдонида интенсив боғларнинг 10 фоиз улушини 2020 йилга бориб 30 фоизга ошириш натижасида уларнинг ҳосилдорлигини камида 3-4 мартага ошириш.

Ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, интенсив боғдорчиликни ривож-лантириш, томчилатиб суғориш тизими асосида қишлоқ хўжалиги экин майдонларини кенгайтириш, бевосита маҳсулот етиштириш ҳудудида инновацион технологияларни жорий қилиш ҳисобига қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш.

13 минг гектар майдонда янги интенсив боғ ва 7,3 минг гектар токзорлар ташкил қилиш ҳамда 15,4 минг гектар боғ ва 9 минг гектар токзорларни реконструкция қилиш;

мавжуд паст рентабелли боғ ва токзорларни босқичма-босқич, йилига 10 фоиздан ёки 26,4 минг боғ ва 14,1 минг токзорларни интенсив усулга ўтказиш;

янги ташкил этилаётган ва мавжуд интенсив боғ ва токзорларга босқичма-босқич йилига 5,7 минг гектардан томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш;

республика тупроққлим шароитига мос пакана ва ярим пакана дарахт кўчатлари ва пайвантаклари етиштириш ҳажмини камида 7000 мингтага ошириш;

Йил

давомида

бевосита мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун ажратилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш учун сув ҳавзалари, йирик сув ўлчаш сиғимлари, бирламчи совитиш тизимлари ва совиткич камералари ҳамда технологик жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа объектлар қуриш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш;

2017 йил

I чорак

истиқболли ва дунё бозорларида талаб юқори бўлган экспортбоп интенсив боғ мевалари кўчатларининг навларини синаш ва уларни республика ҳудудида экишга тавсия этиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритиш;

2017 йил

II чорак

ташкил этилаётган интенсив боғларда замонавий минерал ва органик ўғитлардан ҳамда касаллик, зараркунандалар ва бегона ўтлардан муҳофаза қилувчи кимёвий воситалардан фойдаланиш тизимини уларни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатилиши рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхатига киритиш орқали ташкил қилиш.


2017 йил

II чорак

163.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларини ривожлантириш, уларнинг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш ва шу асосда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарорлигига эришиш:


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

лойиҳа институтлари

905 000,0, шундан 457 273,0 Давлат бюджети маблағлари

Давлат бюджети маблағлари, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси,

ташкилотларнинг маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Таҳлилий маълумот.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тақдимот.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

270,5 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлаш, 276,2 минг гектар суғориладиган ерларни сув билан кафолатли таъминлаш, пудрат ташкилотларининг техник таъминотини оширишга эришилади.

734,9 км магистрал, туманлараро, хўжаликлараро коллекторларни, 348,3 км ёпиқ-ётиқ дренаж тизимларини, 6 дона мелиоратив насос станцияларини, 79 дона мелиоратив тик қудуқларни, 131 дона мелиоратив объектлардаги гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш;

Йил

давомида

14537,2 км очиқ коллерторларни, 1330,5 км ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларини, 15 дона мелиоратив насос станцияларини, 791 дона мелиоратив тик қудуқларни, 2277 дона мелиоратив объектлардаги гидротехник иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш;

Йил

давомида

500 км каналларни, 74 км суғориш лоток тизимини, 106 дона гидротехник иншоотларни, 10 км босимли сув қувурларини, сиғими 625 млн. метр кубга тенг бўлган сув омборларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 0,5 км қирғоқбўйи минтақасини ҳимоялаш;

Йил

давомида

142 дона мелиоратив техника ва жиҳозларни сув хўжалигида ихтисослашган пудрат ташкилотларига лизинг орқали етказиш;

Йил

давомида

2013 - 2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини танқидий ўрганиш;

2017 йил

III чорак

коллектор-дренаж ва ирригация тизимларини, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва сув билан таъминланганлик даражасини комплекс ўрганиш натижасида 2018 - 2022 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

IV чорак

164.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавот, картошка ва узум ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ички бозорда уларга бўлган нархлар кескин ошишининг олдини олиш:


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр, Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтлари

234 342,0

фермер хўжаликлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни маҳсулотлар билан тўлдириш, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш.

мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан, сабзавот - 105,7%, картошка - 106,3%, полиз - 106,1%, мева - 106%, узум - 105,7%, гўшт - 105,6%, сут - 108,1%, тухум - 111,3%, балиқ - 120% ва асал - 118,2 %га;

Йил

давомида


394 гектар майдонга 503 та иссиқхона хўжаликлари ва 6885 та аҳоли шахсий томорқаларидаги 176 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш;

Йил давомида


аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларида муқобил электроэнергия манбаларидан фойдаланиладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар, кичик паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик хўжаликларини тузиш ва бошқа юқори самарали ва юқори даромадли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш;

Йил давомида

Комплекс чора-тадбирлар.

Аҳоли томорқа ва деҳқон хўжаликлари мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринларини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш ҳамда турмуш даражасини яхшилашга эришилади.

шахсий томорқалардан фойдаланиш, деҳқон хўжаликларини юритиш, мавжуд ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ва улардан юқори ҳосил ва даромад олиш бўйича замонавий технология ва тажрибаларни тарғибот қилиш ҳамда тарқатиш;

Йил давомида


ҳўл мева ва қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш ва экспортга жўнатиш мақсадида умумий ҳажми 132,2 минг тонналик 184 та музлаткичли омборларини ташкил қилиш ва 1,4 минг тонналик 4 та музлаткичли омборларни модернизация қилиш;-

Йил

давомида

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган манзилли дастур.

Музлаткичли омборларнинг умумий ҳажмини 632 минг тоннага етказиш ва 1000 та янги иш ўринларини яратиш.

алмашлаб экиш тартибини қўллаган ҳолда, узоқ муддатга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни режалаштиришга ўтиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2017 йил

II чорак

Комплекс чора-тадбирлар.

Тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш.

Ҳар хил касаллик ва зараркунандаларни бартараф этиш.

Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтириш.


165.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ҳамда самарали ривожлантиришни таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш соҳаларини, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш ва зарурий қишлоқ хўжалиги техникалари билан жиҳозлаш, шу жумладан:

кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти учун меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, уларни давлат томонидан, шу жумладан, имтиёзли кредитлаш йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотишда фермер хўжаликлари кооперациясини ривожлантириш, қишлоқ жойларда маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича кичик корхона ва уларнинг бўлимларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш.


2017 йил

II чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар Кенгаши, Ергеодезкадастр,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Илмий тадқиқот институтлари


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Қишлоқ жойларда янги молиявий барқарор, ўзининг ишлаб чиқариши йўналишини об-ҳаво шароити ва бозор талабларидан келиб чиқиб, бозор талабига мос экинларни етиштиришга тез мослашувчи ҳамда бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришдан юзага келган йўқотишларни бошқа турдаги ишлаб чиқаришдан олинган даромад билан тўлиқ қоплайдиган субъектларни ташкил этиш имконини беради.


166.

Чорвачиликни янада ривожлантириш:


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари

-

-

Таҳлилий маълумотлар.


чорвачилик ва ветеринария бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш;

2017 йил

I чорак



Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида тақдимот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Комплекс дастурни амалга ошириш натижасида 2020 йилга келиб йирик шохли қорамол бош сони 21,8%га, майда шохли қорамол бош сони 18,3%га ва сут маҳсулотлари 36,8%га ошади.

наслчиликни ривожлантириш, наслчиликда илмий тадқиқот ишларини жорий этиш;

Йил

давомида



чорвачиликнинг озуқа базасини яратиш, озуқа экинлари етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, озуқа ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг уруғчилигини ташкил қилиш, чорвачиликни сифатли озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа озуқа бирликлари билан таъминлаш;

Йил

давомида



ветеринария хизматларини яхшилаш ва эпизотик ҳолатнинг барқарорлигини таъминлаш, ветеринария лабораторияларини моддий-техник жиҳозлаш;

Йил

давомида

21 400,0

Давлат бюджети маблағлари

ветеринария меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштириш ҳамда ветеринария препаратларини ва озуқа қўшимчаларини сертификатлашни бир хил қоидаларга келтириш.


2017 йил

I чорак



167.

2017 - 2021 йилларда паррандачиликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш асосида паррандачилик соҳасини ривожлантириш:

2017 йил

I чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, "Парранда саноат" уюшмаси, Фермерлар кенгаши, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари, Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтлари

-

-

Таҳлилий маълумот

Вазирлар Маҳкамасида тақдимот

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

2020 йилга бориб, парранда бош сони 42,4%, гўшт ишлаб чиқариш 21,4% ва тухум - 39%га ўсиши кутилмоқда.

замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш орқали йирик паррандачилик корхоналарининг тўлиқ ишлаб чиқариш қувватлари билан ишлашини таъминлаш, уларни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш;

Йил

давомида

паррандачиликнинг наслчилик базасини ривожлантириш ва наслчилик хўжаликлари асосида замонавий селекция-генетик марказлар ташкил қилиш ҳамда уларнинг техник ва технологик жиҳозланиш даражасини ошириш;

2017 йил

I - III

чорак


паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини ошириш, янги турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини рағбатлантириш;

Йил

давомида

сифатли озуқа, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа озуқа қўшимчалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, шунингдек, паррандачилик хўжаликларига давлат ресурсларидан буғдой етказиб бериш тизимини такомиллаштириш йўли билан озуқа базасини мустаҳкамлаш;

2017 йил

I чорак

соҳани юқори малакали кадрлар, айниқса, зоотехник ва ветеринарлар билан таъминлаш, шунингдек, малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш.


Йил

давомида

168.

Республика тупроққлим шароитига мос, қурғоқчиликка, шўрликка, иссиқликка ва касалликларга чидамли қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва ҳайвонот турларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш.

Геннокаут биотехнологиялари асосида истеъмолчилар соғлиғига салбий таъсирчанлигини исботлаган ҳолда, ҳар хил тупроққлим зоналарига мос эртапишар ва юқори ҳосилли қишлоқ хўжалик экин навларини яратиш.

Юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги селекцион навларни жорий қилиш.


Йил

давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ОваЎМТВ, ЎзҚХИИЧМ, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Чора-тадбирларни ишлаб чиқиш натижасида аниқланади

ХМИ грант маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва чорва маҳсулдорлигини ошириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришдаги мавжуд кенг имкониятдан самарали фойдаланиш.

169.

2017 йилда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун Халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш:

Осиё тараққиёт банкининг 150,0 млн доллар маблағини "Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини модернизация қилиш" лойиҳасига;

Халқаро тараққиёт ва тикланиш банкининг 150,0 млн долл. маблағини "Чорвачилик секторини ривожлантириш" лойиҳасига;

Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг 23,8 млн доллар маблағини "Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш" лойиҳасига;

Халқаро тараққиёт уюшмасининг 14,0 млн доллар маблағини "Орол бўйи минтақасида иқлим ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатиш" лойиҳасига жалб этиш.


Йил

давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекозиқовқатхолдинг, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги

337,8 млн долл.

ОТБ, ХТТБ, ХҚХТЖ, ХТУ

Таҳлилий маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизация қилиш.

Чорвачилик секторини ривожлантириш.

Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш.

Орол бўйи минтақасида иқлим ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатишга эришиш.


3.4. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш

ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган институционал

ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш

170.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман)ни ташкил этиш.


2017 йил

I чорак

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Омбудсман, АҚҲМИ, Олий суд, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси.

Лойиҳада янги ташкил этиладиган омбудсманга қуйидаги ваколатларни бериш назарда тутилади:

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш;

давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.


171.

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва хусусий мулк объектларидан самарали фойдаланишни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тартибларни ўрнатиш:

мулкдан жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли сифатида фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни мусодара қилиш ёки олиб қўйишни (вақтинчалик олиб қўйиш бундан мустасно) тақиқлаш;

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни олдиндан қоплаб бериш;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларидан фойдаланилма-ётган, жумладан, ажратилган ер участкаларида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан олинган мажбуриятлар бажарилмаётган ҳоллар юзага келган даврда ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини уч баравар миқдорда қўллаш.


2017 йил

июнь

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ергеодезкадастр, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси.

Хусусий мулк кафолатлари ва уни ҳимоя қилишни кучайтириш, қурилиши тугалланмаган объектлар савдосини тартибга солиш, тадбиркорлик фаолияти ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

172.

Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, жумладан, "ноль" харид қиймати бўйича сотиш жараёнларини янада соддалаштириш ҳамда бундай объектлар тадбиркорлик субъекти томонидан аниқланганда, уларни сотиб олиш юзасидан таклифларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилаш.


2017 йил

март

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, давлат мулкларининг реал нархларини шакллантириш.


173.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш:

бино ва иншоотлар майдонларидан келиб чиққан ҳолда уларни хатловдан ўтказишнинг дифференциаллашган муддатларини белгилаш;

кадастр органларининг Давлат солиқ қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар ҳудудий бўлинмалари билан реал вақт режимида маълумот олиш имконини берадиган ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизимини тўлиқ жорий этиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қайта рўйхатдан ўтказишда уни такроран хатловдан ўтказишни тақиқлаш.


2017 йил

II чорак


Ергеодезкадастр, Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давархитектқурилиш, ДСҚ, ИИВ, Бош прокуратура


500,0

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари.

Ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашинуви тартибини соддалаштириш, бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш муддатларини қисқартириш, ваколатли органлар томонидан амалга оширилаётган кадастр ишлари сифатини яхшилаш имконини беради.


174.

Назорат қилувчи органларнинг кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини ва улар томонидан ўтказиладиган режали текширишлар сонини янада қисқартириш, бунда:

Тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига оид маълумотлар базасини шакллантириш, уларни автоматлашган ахборот тизими орқали таҳлил қилиб, хавф-хатарларни баҳолаш асосида тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш.


2017 йил

I чорак

ДСҚ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Текширишлар режа-жадвалини шакллантиришда автоматлаштирилган ҳолда хавф-хатарлар баҳоланади.

175.

Акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кафолатлаш фондини ташкил этиш, бунда:

устав капиталининг бошланғич миқдорини Ўзбекистон банклари ассоциацияси, давлат органлари ва тижорат банклари - муассислар улушлари ҳисобига шакллантириш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга тижорат банклари томонидан янги технологик ускуналарни сотиб олишга бериладиган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисмини таъминлаш.


2017 йил

I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, Марказий банк, Молия вазирлиги, тижорат банклари


100 000,0

Ижрочилар ва тижорат банклари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Тадбиркорлик субъектларини кредит ва бошқа молиявий маблағлар билан таъминлашни кенгайтириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда кредит олиш учун гаров таъминотини тақдим этиш имконияти яратилади.


176.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бир гектардан ортиқ ер майдонларини ажратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

Тадбиркорлик субъектларининг иштирокисиз "ягона дарча" тамойили асосида ер майдонларини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ва ваколатли органлар билан келишиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш;

тадбиркорлик субъектларига аризани кўриб чиқиш жараёнини интерактив кузатиш имкониятини яратиш.


2017 йил

II чорак

Давархитектқурилиш, Ергеодезкадастр, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Тадбиркорлик субъектларига ер майдонларини ажратиш тартиботларининг ошкоралигини таъминлаш, ваколатли давлат органларидаги ахборот алмашинуви тизимини яхшилаш, ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш имконини беради.


177.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига тайёр ҳолда улаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича шартномада кўрсатилган харажатларни камайтириш;

тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификациялаш.


2017 йил

I чорак

Ўзбекэнерго,

Ўзтрансгаз, Ўздавэнергоназорат

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоғига улаш тизими янада такомиллаштирилади, унинг муддатлари ва харажатлари қисқаради.


178.

Тадбиркорлик субъектларини хом ашё ва материаллар билан таъминлашни такомиллаштириш.


2017 йил

II чорак


Иқтисодиёт вазирлиги, ЎзРТХБ, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаётган ёки ишлаб чиқариш ҳажми етарли бўлмаган маҳсулотлар импорти динамикасини таҳлил қилиш асосида бундай товарларга божхона тўловлари миқдорини камайтириш;

очиқ биржа савдолари орқали юқори ликвидли товарларни сотиш ҳажмларини 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш.


179.

Тижорат банклари томонидан ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун хом ашё ва материалларни сотиб олишда молиявий ресурсларга бўлган талабларини қондириш мақсадида иқтисодиёт ҳамда кичик бизнес соҳаси субъектларини кредитлаш ҳажмини 1,2 баробар ошириш.


Йил

давомида

Марказий банк, тижорат банклари

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун хом ашё ва материалларни сотиб олишда молиявий ресурсларга бўлган талабларини қондириш.


180.

Якка тартибдаги тадбиркорликнинг ривожланишини янада қўллаб-қувватлаш ва мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, бунда якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлар, деҳқон хўжаликларига пластик карталаридаги пул маблағларидан ишлаб чиқариш, савдо фаолияти ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланиш имконини бериш ва уларни тасарруф этишдаги асоссиз чекловларни бекор қилиш.


2017 йил

март

Марказий банк, ДСҚ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

-

-

Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш ҳамда пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартиришга хизмат қилади.


181.

Оилавий бизнес ва ҳунармандликни молиявий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш.


Йил

давомида

Марказий банк, Тижорат банклари

350 000,0

Тижорат банклари кредитлари

Аҳоли томонидан ўз хонадонларида миллий ҳунармандлик асосида тадбиркорлик фаолияти амалга оширилади ва қўшимча даромад манбаи яратилади.


182.

Тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада рағбатлантириш ва такомиллаштириш, экспорт-импорт операцияларини тартибга солишни такомиллаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари рақобатдошлигини ошириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш.

2017 йил

I чорак

ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ, Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини Давлат бош инспекцияси, Ўзстандарт, Ўзбекистон темир йўллари, Ўзбекистон ҳаво йўллари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

товарларни ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни импорт қилишда мувофиқлик сертификатини бериш муддатини, илгари худди шундай товар учун сертификат олган тақдирда 10 кундан уч кунгача қисқартириш;

товар ва хизматлар экспортидан (хом ашё товарлари бундан мустасно) валюта тушумининг белгиланган қисмини мажбурий сотишни камайтириш;

ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналарга белгиланган имтиёзларни маҳаллий товарларни экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига ҳам татбиқ этиш;

барча хўжалик юритувчи субъектларга мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт шартномалари тузиш орқали экспорт қилиш ҳуқуқини бериш;

экспорт қилиш тақиқланган айрим товарларни (нон ва гўшт маҳсулотлари, тирик мол ва парранда) рухсатнома асосида экспорт қилиш тизимини жорий этиш;

фойдаланилган машина, жиҳоз ва техникаларни экспорт қилишни соддалаштириш ва тартибини аниқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги санитария нормалари ва карантин қоидаларини жаҳоннинг илғор мамлакатлари стандартларига мувофиқлаштириш.


183.

Рақобатдош компанияларни яратиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари йириклашишини рағбатлантириш.


2017 йил

III чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ


-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Бунда ўрта бизнес субъекти тоифасини жорий этиш ва унга имтиёзларни белгилаш.


184.

Хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида инвестициявий жозибадорликни янада ошириш.

2017 йил

IV чорак

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, ТИВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ

-

-

Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини, шу жумладан, "Хорижий инвестициялар тўғрисида"ги, "Хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари ва кафолатлари тўғрисида"ги, "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги қонунларни танқидий таҳлил қилиш, хорижий мамлакатларнинг бу соҳадаги тажрибасини ўрганиш натижасида тўғридан-тўғри амал қиладиган, инвестиция фаолияти, хорижий инвестицияларнинг кириб келишини қўллаб-қувватлайдиган, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини кафолатлайдиган "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


185.

Фаолият кўрсатмаётган корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартибларини танқидий қайта кўриб чиқиш ва тубдан соддалаштириш мақсадида қуйидаги тартибларни жорий этиш:

тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан бир-бирини такрорловчи ва бошқа давлат органларида мавжуд бўлган ҳужжатларни қисқартириш;

ваколатли органлар томонидан тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш ва келишиш муддатларини қисқартириш;

тугатувчилар томонидан муассислари мавжуд бўлмаган кичик корхона ва микрофирмаларнинг муҳрлари, штамплари ва бошқа ҳужжатларини ваколатли ташкилотларга тақдим қилиш талабини бекор қилиш;

молиявий фаолият амалга оширмаётган корхоналарни солиқ текширувларини ўтказмасдан камерал назорат хулосаси асосида тугатишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.


2017 йил

I чорак

Адлия вазирлиги, ДСҚ, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Олий хўжалик суди

-

-

Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Фаолият кўрсатмаётган корхоналар сонини қисқартириш, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини такомиллаштириш, корхоналарни тугатишда белгиланган муддат ва талабларга амал қилиш борасида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш.


186.

Жаҳон банкининг "Doing Business" халқаро рейтингида республикамизнинг ўрнини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, ТИАСВ, ДСҚ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар

-

-

Қуйидагилар назарда тутилади:

тадбиркорлик субъектлари учун тўсиқларсиз кредит олишни таъминлаш;

тўловга қобилиятсизликни ҳал қилиш масалаларини такомиллаштириш;

қарздорлар ва кредиторларнинг таъминланган битимлар бўйича ҳуқуқларини кенгайтириш, кредит маълумоти алмашинуви механизмларини такомиллаштириш;

шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш;

электр таъминотига уланиш тизимини такомиллаштириш;

қурилишга рухсат олиш жараёнини соддалаштириш;

тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш жараёнини енгиллаштириш.


187.

Ўзбекистоннинг объектив рейтинг кўрсатгичларини эгаллаши ва улардаги мавқеини ошириш учун талаб қилинадиган статистик ва бошқа маълумотларнинг халқаро ҳисоботларда чоп қилинишига доир чекловларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш.


2017 йил

II чорак

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, Марказий банк


-

-

Турли рейтингларни эгаллаш ва уларни ошириш.


188.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги номинацияларда танловлар ўтказиш.


2017 йил

II чорак

Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги,

ТИАИСВ


-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун "Ўзининг савдо белгиларини йўналтириш ва янги бозорларни эгаллаганлик учун", "Республика ички бозорларида талаб бўлган янги турдаги истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиққанлик учун" номли номинацияларда танловлар жорий этилади.


3.5. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш

189.

Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган Нурота, Каттақўрғон, Қўшработ, Қизириқ, Музработ, Боёвут, Сардоба туманларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш.


2017 йил

I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё вилояти ҳокимликлари, тижорат банклари


Дастур асосида

Тижорат банклари кредитлари, тадбиркорларнинг маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Туманлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини, аҳоли бандлиги, турмуш сифатини оширишга хизмат қилади.


190.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида кичик бизнеснинг инновацион технопаркларини ташкил этиш.


2017 йил

I чорак


Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Фанлар академияси, ДСҚ, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Манзилли дастурлар асосида

Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестиция ва кредитлар


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Кичик бизнес субъектларининг барча қулайликларга эга бўлган ҳудудда фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратилади.


191.

Янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларининг самарадорлигини ошириш мақсадида:

кичик саноат зоналари иштирокчиларининг зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳолатини танқидий ўрганган ҳолда тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;

кичик саноат зоналарига уларнинг ихтисослашуви, ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш;

инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчиларга юклатилган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;

кичик саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш.


2017 йил I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Савдо саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, замонавий ва рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.


192.

Ўзида саноат-иқтисод кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни, табиий ва меҳнат ресурсларини, шунингдек, ҳудуднинг бошқа потенциал имкониятларини ифода этган республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) паспортини тузиш.


2017 йил

IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Туман (шаҳар) паспортидан эркин фойдаланишга қаратилган замонавий тизим жорий этилади.

Ҳудудларга инвестиция жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради.


193.

Тармоқлар ва хўжалик бирлашмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, биринчи навбатда, ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда амалга ошириш учун қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш:

Енгил саноатда 85 та, чармпойабзал соҳасида 31 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 16 та, озиқ-овқат саноатида 78 та, фармацевтика соҳасида 18 та, электротехника саноатида 17 та лойиҳа.


2017 йил

I чорак


Ўзбекенгилсаноат,

Ўзбекчармпойабзали,

Ўзқурилишматериаллари,

Ўзбекозиқовқатхолдинг,

Ўздонмаҳсулот,

Ўзвиносаноатхолдинг,

Ўзфармсонат,

"Дори-Дармон" АК,

Ўзэлтехсаноат,

тижорат банклари


Бизнес режалари ва лойиҳа ҳужжатлари асосида

Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари ва халқаро молия институтлари кредитлари

Лойиҳа ҳужжати.

Ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туманларни саноат салоҳиятини ошириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш имконини беради.


            

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

4.1. Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

194.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан тасдиқланган Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш:

Ҳар ойда

Иқтисодиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари

16 600 000,0

Корхона ва ташкилотлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари.

25 мингга яқин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 256,4 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилишига эришилади.


2017 йил давомида саноатни (5440 та лойиҳа 131 мингта иш ўрни билан), қишлоқ хўжалигини (8430 лойиҳада 55,8 мингта иш ўрни билан) ва хизмат кўрсатишни (11 мингта лойиҳа 69,5 мингта иш ўрни билан) ривожлантириш бўйича вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг фаолиятини кучайтириш.


Тармоқ

жадвал-

лари

асосида


195.

Ишсизлик даражаси юқори бўлган ва меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган 34 та туманда 46,8 мингта иш ўрни ташкил этиш, жумладан:

саноатда - 14 мингта;

хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида - 8,7 мингта;

қурилишда - 12,5 мингта;

қишлоқ хўжалигида - 11,5 мингта.


Йил

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар

4 300 000,0

Корхоналар маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Аҳоли бандлиги ҳудудий дастурлари доирасида ижро этувчиларнинг қарорлари.

Қишлоқ жойларда барқарор иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳоли бандлигини ошириш.


196.

Меҳнат ва Иқтисодиёт вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган методика асосида меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини аниқлаш, унга мувофиқ аҳоли бандлиги дастурларининг манзилли рўйхатлари, кичик саноат зоналари, хизматлар соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун "старт-ап" лойиҳаларини амалга оширишга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситаларини ажратиш.


2017 йил

II чорак


Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар


Мақсадли дастурлар асосида

Корхоналар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар


Дастурларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни.

Иш ўринлари ташкил этиш орқали бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш.


197.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 10 минг нафар таълим муассасалари битирувчисига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кредит маблағлари ажратиш.


Йил

давомида

Марказий банк,

тижорат банклари, ОваЎМТВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


60 000,0

Тижорат банклари кредитлари


Ижрочиларнинг қарорлари.

Тадбиркорлик ва меҳнат фаоллигини ошириш ҳисобига бандликни ва оила даромадларини ошириш.


198.

Меҳнат бозори талабларига асосан, профессионал кадрларни қайта тайёрлаш юзасидан қисқа муддатли тренинг ва ўқув курсларини ўтказиш бўйича нодавлат таълим муассасалари фаолиятини рағбатлантириш.


2017 йил

II чорак


Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ОваЎМТВ


-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш;

давлат аккредитациясига эга бўлган нодавлат таълим муассасалари учун давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш бўйича мавжуд чекловларни бартараф этиш назарда тутилган.


199.

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида керакли талабдан ортиқ ҳажмда тайёрланаётган гуманитар таълим йўналишларини қисқартиришни ва мос равишда аграр сектор, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутахассислари тайёрлашни кенгайтиришни кўзда тутувчи ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим мутахассислик йўналишларини қайта кўриб чиқиш.


2017 йил

II чорак


Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ОваЎМТВ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Жорий ва истиқболдаги кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мутахассисларни тайёрлаш, аграр сектор, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой коммунал хўжалигини малакали мутахассислар билан ҳамда битирувчиларни кафолатланган иш билан таъминлаш имконини беради.


200.

Республика ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек, уруғ ва кўчатлар учун микрокредитлар ажратиш ҳажмини янада ошириш.


Йил

давомида

Марказий банк, тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

400 000,0

Тижорат банклари кредитлари

Ижрочиларнинг қарорлари.

Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш. Бунинг натижасида аҳоли томорқасидан фойдаланиш самарадорлиги ошади, ишлаб чиқариладиган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми кўпаяди.


201.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратиш.


Йил

давомида

Марказий банк, тижорат банклари


1 200 000,0

Тижорат банклари кредитлари


Ҳудудларда хизмат кўрсатиш кўлами кенгаяди ва сифати ошади, натижада аҳоли бандлиги ҳамда даромадлари ошиши таъминланади.


202.

Аёлларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, улар бандлигини таъминлаш мақсадида аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш.


Йил

давомида

Марказий банк, тижорат банклари


1 000 000,0

Тижорат банклари кредитлари

Ҳудудларда аёлларнинг бандлиги таъминланади.

Педагогик маълумотга эга бўлган, бироқ бола парваришлаш муносабати билан вақтинча ишламаётган аёлларга оилавий мактабгача таълим тарбиячиси сифатида касаначилик фаолиятини ташкил этиш.


203.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат стажини ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта тўловлари даврийлигини рўйхатга олиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


2017 йил

II чорак

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, ДСҚ


-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Меҳнат стажини электрон тарзда рўйхатга олиш ҳамда давлат ижтимоий суғурта тўловларини амалга оширувчи жисмоний шахсларнинг ягона реестрини юритишнинг имконини яратади.


204.

"Меҳнат миграцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

IV чорак

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ИИВ, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, ЎзННТМА

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларни чет элларда ишга жойлаштиришнинг механизм ва шакллари, меҳнат мигрантлари билан ишлаш соҳасидаги дипломатик ваколатхоналарининг асосий фаолият йўналишлари, чет элда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни назарда тутади.


205.

Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги фаолияти самарадорлигини ошириш.

2017 йил IV чорак

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:

ҳудудларда фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги Бюро, шунингдек ишга жойлаштирилаётган фуқароларга ўзини тутиш этикаси, бораётган мамлакатнинг маданияти ва тили, қонунчилиги асосларига ўргатишни юклаган ҳолда Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш марказининг ҳудудий тузилмаларини ташкил этиш;

фуқароларга чет элда ишга жойлашиш учун рухсатномаларни бекор қилиш ва хорижий мамлакатларга чиқувчи фуқароларни ҳисобга олишнинг хабардор қилиш тартибини жорий қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий мамлакатларга (АҚШ, Канада, Япония, ЕИ ва Форс кўрфази мамлакатларига) ишга юбориш ҳажми ва йўналишини кенгайтириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари билан музокаралар ўтказиш.


206.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги (Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига ташкил этилган) касб-ҳунарга ўқитиш марказларида меҳнат ресурслари кўп бўлган туманларнинг камида 300 нафар ишсиз ёшларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга қайта ўқитиш.


Йил

давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4 000,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Меҳнат вазирлигининг буйруғи лойиҳаси.

Нисбатан суст ривожланган туманларнинг ишсиз ёшларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга қайта ўқитиш орқали уларнинг бандлиги таъминланади.


207.

ҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

IV чорак

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа меҳнат бозори инфратузилмасини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятларини, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилган.


208.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил

IV чорак

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:

хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномаси тузиш жараёнини соддалаштириш, муддатли меҳнат шартномаси тузиш асосларини кенгайтириш;

ишга олишнинг янги шаклларини (бир марталик, соатбай), шунингдек соатбай иш ҳақи тўлаш тартибини жорий этиш;

ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштирмагани, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, ходимни ижтимоий суғурта қилиш бўйича талабларни бузгани учун иш берувчининг жавобгарлигини кучайтириш.


209.

Меҳнат вазирлиги тизимида Корея Республикаси, Япония ва бошқа давлатлар ҳамда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ва имтиёзли кредитларини жалб этган ҳолда вилоят марказларида ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш.

Дастурни

ишлаб

чиқиш

2017 йил

I чорак


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ОваЎМТВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8,5 млн долл. (ўртача 1 та марказни ташкил этиш учун)


Грант маблағлари,

Халқаро молия ташкилотлари кредитлари


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ишсиз фуқароларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш.

Ҳар бир туман марказида ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича касб-ҳунар коллежлари базасида (машғулотлардан бўш вақтда) қисқа муддатли курсларни ташкил этиш.


Амалга

ошириш

2017 - 2020

йиллар


3 000,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари


210.

Хотин-қизларнинг ва коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:


Хотин-қизлар қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази,

Марказий банк, Микрокредитбанк,

"Маҳалла" жамғармаси, "Тадбиркор аёл" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

543,0

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Хотин-қизларда ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи қизларида тадбиркорлик кўникмалари шакллантирилади, уларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари оширилади.


"Маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли" танловининг маҳаллалараро ва туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш;

Йил

давомида

"Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси - 2017" республика танловини ўтказиш;

Қўрғонтепа, Олот, Пахтакор, Деҳқонобод, Косон, Нурота, Узун ва Қўшкўпир туманларида аёлларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.


Алоҳида

режа

асосида

2017 йил

март -

декабрь


4.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш,

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

211.

Нуронийларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига ва соғлиқларини мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

ҳар бир туман, шаҳарлардаги маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида "Нуронийлар масканлари"ни барпо этиш, уларни бой кутубхона, дам олиш, соғломлаштириш ва тиббий хизмат жиҳозлари билан таъминлаш;

кўкрак нишонлари, фото-альбом, китоблар билан тақдирлаш, нуронийлар учун газета ва журналлар чиқариш, телекўрсатувлар тайёрлаш, уларнинг санаторий-курортларда дам олишлари учун шароит яратиш, зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш.


2017 йил

сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Нуроний" жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ, Касаба уюшмалари федерацияси, МТРК, вазирлик ва идоралар


Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Комплекс чора-тадбирлар.

Нуронийларни қўшимча моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш усуллари жорий этилади.

Уларнинг вақтлари янада мазмунли ўтказилиши, соғлиқлари мустаҳкамланиши таъминланади ҳамда муаммолари ҳал қилинишига эришилади.


212.

Кексаларнинг маиший ҳолатларини яхшилаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган кўмакка муҳтож кексалар, имконияти чекланган шахслар билан бир қаторда, "Мурувват", "Саҳоват" уйларида яшовчилар ҳолидан мунтазам хабар олиш, бу ишларга ёшларни кенг жалб этиш мақсадида "Нуронийлар эъзозимизда" патронаж ёшлар ҳаракатини ташкил этиш.


Йил

давомида

"Камолот" ЁИҲ, "Нуроний", "Соғлом авлод учун" фонди, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси

40,0

Ижрочилар маблағлари

Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари.

Оила ва жамиятда улуғ ёшдаги одамларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, ёш авлодда ота-оналарни ва ҳар бир кекса кишини чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш туйғусини шакллантириш.

Уй-жой ва маиший шарт-шароитларни яхшилашда кекса кишиларнинг эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш ва қондириш.


213.

Кекса авлод вакиллари ҳамда "Меҳрибонлик" уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, "Саҳоват" уйларида яшовчи якка ёлғиз қариялар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун юртимиздаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга бепул саёҳатлар уюштириш.


Йил

давомида

"Камолот" ЁИҲ, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, "Нуроний" жамғармаси", "Ўзбекистон темир йўллари", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


100,0

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари.

Юртимиздаги тарихий обидалар, улуғ аллома аждодларимиз номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳлар ҳақида ёшларнинг хабардорлигини оширади.


214.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари - кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари учун:

2017 йил

"Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

200,0

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишининг баёни.

Кекса ёшдаги фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида кенг қамровли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш.


туркум тадбирлар дастурини амалга ошириш;

март

ўқув-семинарларини ўтказиш;

апрель

уларнинг иш фаолияти самарадорлигини таъминлаш мақсадида услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.


июнь

215.

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали кекса авлод вакилларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

2017 йил

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

8000,0

шу жумладан:

Иш берувчилар маблағлари - 7000,0

Касаба уюшмалари маблағлари - 1000,0

Жамоа шартномалари.

Кекса авлодни қўллаб-қувватлаш ва манзилли ижтимоий ҳимоясини кенгайтириш борасида иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг масъулиятини ошириш.

Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш.

15 минг нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

1500,0

14 минг нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топшириш;

1000,0

55 минг нафар ишламайдиган пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) моддий ёрдам бериш.


5500,0

216.

Республика ҳудудларидаги ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, жумладан:

Нукус шаҳрида ногирон аёллар учун янги "Мурувват" интернат-уйини қуриш;

Андижон вилояти Андижон шаҳридаги "Саховат" интернат-уйи биноларини реконструкция қилиш (3-босқич);

Наманган вилоятидаги Наманган "Саховат" уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш;

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳридаги "Марварид" сиҳатгоҳининг 100 ўринли ётоқхонасини, даволаш корпусини қуриш ва ошхонасини реконструкция қилиш;

Самарқанд вилоятидаги Самарқанд "Саҳоват" уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш;

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги "Мурувват" ногиронлар уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш;

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги "Саҳоват" уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш;

Фарғона вилояти Фарғона "Саҳоват" уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш;

Фарғона вилояти, "Олтиариқ" сиҳатгоҳининг 100 ўринли ётоқхонасини қуриш, мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш;

Тошкент шаҳридаги "Нуроний" сиҳатгоҳи биноларини реконструкция қилиш;

Тошкент шаҳридаги уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш.


2017 йил

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давархитектқурилиш

49 312,0

Инвестиция дастури параметрлари доирасида Давлат бюджети маблағлари

Уруш ва меҳнат фахрийлари, ногиронлар ва қариялар учун сиҳатгоҳлар ва интернат-уйларининг моддий-техника базасини яхшилашга эришилади.

Кекса ёшдаги фуқаролар ва ногиронларнинг саломатлигини тиклаш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

217.

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ҳамда моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

III чорак

Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


-

-

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ҳақиқатдан эҳтиёжманд ва давлат кўмагига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш, вақтинчалик яшаш жойи бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш тартибини белгилашда қулайликлар назарда тутилади.


218.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, имконияти чекланган шахсларни, "Мурувват", "Саҳоват", "Меҳрибонлик" уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва даволаш профилактика муассасалари тарбияланувчиларини:

ногиронлик аравачалари билан таъминлаш;

қуритилган, витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан қўллаб-қувватлаш;

ёзги оёқ-кийимлар билан таъминлаш.


Йил

давомида

"Соғлом авлод учун" фонди, "Амери Керз" халқаро ташкилоти, "Resource and Policy Exchange" ташкилоти, "TOMs SНOES" ташкилоти (келишув асосида)


632,0 минг долл.

Хайрия беғараз ёрдами

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, маҳаллаларда, айниқса, чекка қишлоқларда яшаётган ёлғиз қариялар, ногиронлар, кам таъминланган фуқароларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, болалар ва махсус муассасаларни витаминлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.


219.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва Олий ўқув юртлари клиникалари етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда кенг тарқалган касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлашга қаратилган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида кенг қамровли тиббий кўрик тадбирларини ўтказиш.


Тасдиқ-

ланган

жадвалга

мувофиқ


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

214,0

Ижрочилар маблағлари

Республиканинг чекка туманлари аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.


220.

Вилоятлар аҳолисини сифатли тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида Республика ихтисослашган тиббиёт марказлари шифокорларининг жойларга чиқиб, жарроҳлик амалиётлари ва бошқа тиббий хизматлар кўрсатишини ташкил этиш бўйича махсус чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш.


Йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Республика ихтисослашган тиббиёт марказлари хизматидан фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратилади.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада ошади.

221.

"Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил

IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар доираси кенгайтирилади ҳамда одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиниши тартиби белгиланади, шунингдек аҳолининг трансплантацияга муҳтож бўлган тоифасига қонуний асослар ва тартибларда шу турдаги тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилади.


222.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун:

тиббий-ижтимоий патронаж бригадаларининг кучи билан тоғли, чўл ва бориш қийин бўлган ҳудудларда, шунингдек, алоҳида эътибор талаб этиладиган туманларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш;

экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларда яшовчи (Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси) аҳоли учун "Саломатлик" поездларини ташкил этиш.


Йил

давомида

"Соғлом авлод учун" фонди,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Хотин-қизлар қўмитаси,

"Маҳалла" жамғармаси


220,0

Давлат бюджети ва хайрия маблағлари

Бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолини чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш орқали аҳолининг ижтимоий ҳолатини аниқлаб, соғлом оила шакллантирилади ва аҳолида тиббий саводхонлик оширилади.


223.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилаш тўғрисида"ги қарорини амалга татбиқ этиш.


2017 йил

I чорак


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзфармсаноат, Давлат рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар


-

-