язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2017 й. 59-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2017 й.

N 59



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни

жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорига мувофиқ, шунингдек иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги инвестиция лойиҳалари айрим банклар томонидан самарали молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 февралдаги

59-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 6-сон, 56-модда):


а) 1-иловадан "Банклар" қатори ва 13, 16-позициялар чиқариб ташлансин;


б) 2-иловадан "Банклар" қатори ва 64-позиция чиқариб ташлансин;


в) 3-илованинг "Банклар" бўлимига қуйидаги мазмундаги 168-4 - 168-6-позициялар қўшилсин:

"

168-4.

"Асака" АТБ


Тошкент шаҳри



168-5.

"Ипотека-банк" АТИБ


Тошкент шаҳри



168-6.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


Тошкент шаҳри

".

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 32-сон, 388-модда) билан тасдиқланган 2016 йил 31 декабргача бўлган муддатда хорижий инвесторлар жалб этиладиган акциядорлик жамиятлари рўйхатида:


а) 30, 32 ва 33-позициялар чиқариб ташлансин;


б) 31-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

31.

"Алоқабанк" АТБ*


Тошкент шаҳри

";

г) қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"* 2017 йил 31 декабргача бўлган муддатда хорижий инвесторлар жалб этиладиган акциядорлик жамиятлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 78-модда