ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2001 й. 100-сон "Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2001 й.

N 100




ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, билимли, ижодкор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларнинг истиқлол ғояларини амалиётга тадбиқ этишдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига биноан, аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг  иқтидорли қизлари  Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлансин (тақдирланганлар рўйхати илова қилинади).


2. Зулфия  номидаги  Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 Март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган тантанада совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. "Ўзтелерадио" компанияси (А.Кўчимов) ҳамда ЎзАга (М. Мухаммад Дўст) Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 27 февралдаги

100-сон қарорига

ИЛОВА

Зулфия номидаги Давлат мукофоти

билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

Мамутова Диана

Сабитовна


Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 83-мактабнинг 7-синф ўқувчиси


Қўчқорова Ҳилола

Норқўзиевна


Андижон Давлат университети ботаника ва экология кафедраси ўқитувчиси


Раҳмонова Навбаҳор

Халиловна


Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 4-мактабнинг 11-синф ўқувчиси


Ражабова Дилфуза

Шавкатовна


Жиззах Давлат педагогика институти қошидаги иқтидорли ўқувчилар лицейининг 11-синф ўқувчиси


Холмахматова Шахноза

Бахтиёр қизи


Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Алишер Навоий номли 102-ихтисослашган мактабнинг 7-синф ўқувчиси


Исанова Зебинисо

Холмурадовна


Навоий Давлат кончилик институти қошидаги лицей-интернатнинг 11-синф ўқувчиси


Мирзакпарова Холида

Тўрамирзаевна


Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 33-мактабнинг 7-синф ўқувчиси


Асқарова Гулжамол 

Шодмоновна


Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани "Ҳилол" газетасининг ходими


Зойитова Шаҳло 

Набиевна


Сирдарё вилояти Меҳнатобод тумани халқ таълими бўлимининг ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассиси, 1-мактаб ўқитувчиси


Холмуродова Зебунисо

Баҳодиржоновна


Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 4-мактабнинг 11синф ўқувчиси


Турғунбоева Гулноза

Тоштемировна


Тошкент вилояти Паркент туманидаги 12-мактабнинг 11-синф ўқувчиси


Тешабоева Муҳайё

Жўрабоевна


Фарғона вилояти Риштон туманидаги 27-мактабнинг 9-синф ўқувчиси


Рўзметова Малоҳат

Эркинбоевна


Хоразм вилояти Боғот тумани Бобир номли 1-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси


Тўхлиева Наргиза

Боқижоновна


Тошкент шаҳар Алишер Навоий номидаги Нафис санъат лицейининг 11-синф ўқувчиси





























Время: 0.2036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск