ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2017 й. 73-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 6 апрелдаги 104-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2017 й.

N 73



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА БИОМЕТРИК

ПАСПОРТЛАР ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРГА БИОМЕТРИК ҲАРАКАТЛАНИШ

ҲУЖЖАТЛАРИ БЕРГАНЛИК УЧУН ТУШАЁТГАН

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2011 ЙИЛ 6 АПРЕЛДАГИ 104-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг биометрик ҳужжатлар берганлик учун тушадиган бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 6 апрелдаги 104-сон қарорининг 1-банди "б" кичик бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 26-модда):


а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш учун импорт ускуна ва дастурий таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар сотиб олиш";


б) бешинчи хатбошидаги "хорижий пудратчилар" сўзлари "хорижий пудратчилар ёки Ўзбекистон Республикасининг пудрат ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 93-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 7-модда




















Время: 0.1482
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск