Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2017 й. ПҚ-2768-сон "Кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2017 й.

N ПҚ-2768



КИЧИК ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КАФОЛАТ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, замонавий технологик ускуналарни харид қилиш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар олиш имкониятларини кенгайтириш йўли орқали кичик тадбиркорлик субъектларини жадал ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, бунинг асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кичик тадбиркорликнинг ролини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Банклар уюшмаси, шунингдек, тижорат банклар ва суғурта ташкилотларининг акциядорлик жамияти шаклидаги кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасини (кейинги ўринларда - Кафолат жамғармаси) республика ҳудудларида филиалларини очган ҳолда, ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кичик тадбиркорлик субъектларига янги замонавий технологик ускуналар харид қилиш ва бошқа мақсадларда бериладиган тижорат банклари кредитларининг гаров билан қопланмаган қисмини таъминлаб бериш;

тижорат банкларидан кредитлар олиш шартлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш;

юқори технологияли ва инновациявий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва кенгайтиришда кичик тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш;

таъминот берилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, шунингдек, тижорат банклари томонидан берилган кредитларни ўз вақтида қайтариш ва таъминот сифатида тақдим этилган Кафолат жамғармасининг мажбуриятини қоплашни назорат қилиш;

Кафолат жамғармасининг ресурс базасини кенгайтиришга халқаро молия институтлари, хорижий фондлар ва банкларнинг маблағларини жалб этиш.


3. Кафолат жамғармаси акциядорларининг иловага* мувофиқ таркиби ҳамда унинг бошланғич устав капитали миқдорига розилик берилсин.

Белгилансинки, жамият акциядорларининг умумий йиғилишида сайланган Кафолат жамғармасининг раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


4. Қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Кафолат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига ишонч хати қайтариш ва қоплаш асосида тижорат банклари томонидан кредит бериладиган муддатга тақдим этилади;

кредит шартномаси (лизинг шартномаси) бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш мақсадида, Кафолат жамғармаси, кредит берувчи банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган кафиллик шартномаси асосида Кафолат жамғармаси томонидан ишонч хати тақдим этилади;

тижорат банкларининг кичик тадбиркорлик субъектларига янги замонавий технологик ускуналар харид қилиш ва бошқа мақсадларда бериладиган кредитлари бўйича Кафолат жамғармасининг таъминоти, гаров билан қопланмаган қисмида, кредит суммаси умумий миқдорининг 50 фоизидан ва эквиваленти 100 000 АҚШ долларига тенг суммадан ошмаслиги керак;

Кафолат жамғармаси томонидан тақдим этиладиган таъминотнинг максимал умумий миқдори - Кафолат жамғармаси маблағларининг 5 карра миқдоридан ортиқ бўлмаслиги лозим.


5. Кафолат жамғармаси барча турдаги солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар унинг ресурс ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли тарзда йўналтирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Банклар уюшмаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда қуйидаги лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Кафолат жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори;

янги замонавий технологик ускуналарни харид қилиш ва бошқа мақсадларда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисми бўйича Кичик тадбиркорлик субъектларига таъминот тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 85-модда













































Время: 0.1412
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск