язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.02.2017 й. 66-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 февралдаги

66-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат

реестрини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) юритиш ҳамда ундаги мавжуд маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Реестр тадбиркорлик субъектларини - юридик шахсларни тузиш, қайта ташкил этиш, тугатиш тўғрисидаги, жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор мақоми олингани, жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркорлар сифатидаги фаолиятларини тўхтатиб туришлари ва тугатишлари тўғрисидаги асосий маълумотларни ҳамда бошқа маълумотларни ўз ичига олган, ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган давлат электрон ахборот ресурсидир.

Реестр "Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахсларнинг марказлаштирилган маълумотлар базалари билан ҳамда белгиланган тартибда бошқа маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграциялашган бўлиши керак.


3. Реестр Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб аталади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.

4. Реестрдаги маълумотлар ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) жойлаштирилади.



2-БОБ. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ

МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Реестрда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

а) тадбиркорлик субъектларига - юридик шахсларига нисбатан:

давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ой, йил;

электрон ҳужжатнинг - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами;

давлат тилидаги тўлиқ, қисқартирилган (мавжуд бўлганда) фирма номи. Агар таъсис ҳужжатларида номи хорижий тилда кўрсатилган бўлса, Реестрга шунингдек кўрсатилган тилдаги номи киритилади;

ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шакли;

тадбиркорлик субъектининг электрон почтаси, веб-сайти манзили (мавжуд бўлганда);

ташкил этиш (тузиш ёки қайта ташкил этиш) усули;

бошқа юридик шахслар қайта ташкил этилиши ва (ёки) таъсис ҳужжатларига қайта ташкил этиш, шунингдек қайта ташкил этиш натижасида ўз фаолиятини тугатиши туфайли ўзгартиришлар киритилиши натижасида тузилган тадбиркорлик субъектлари учун - ҳуқуқий ворис тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

муассислар таркиби ва улар тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахслар бўйича - исми, фамилияси, паспорт маълумотлари, яшаш жойи ва бошқалар, юридик шахслар бўйича - номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, жойлашган жой манзили ва бошқалар);

устав фондининг миқдори, муассисларнинг устав фондидаги улушлари (ҳиссалари);

акциялар сони, номинал қиймати ва типи тўғрисидаги маълумотлар (акциядорлик жамиятлари учун);

фаолият муддати (тадбиркорлик субъекти белгиланган муддатга тузилганда);

тугатиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар (у амалга оширилганда);

уни амалга ошириш усули кўрсатилган ҳолда фаолият тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (қайта ташкил этиш, тугатиш йўли билан);

таъсис ҳужжатлари;

таъсис ҳужжатлари тасдиқланган (тузилган) сана;

таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилган сана;

топшириш далолатномаси;

тақсимлаш баланси;

чет эл сармояси иштирокидаги корхона устав фондига киритилаётган интеллектуал мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот;

кўчар мулкларда лизинг мажбуриятлари, тақиқ ёки бошқа чекловлар, мажбуриятлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

б) якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан:

давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ой, йил;

электрон ҳужжатнинг - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами;

исми, фамилияси, отасининг исми (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - шахсини тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ қўшимча равишда лотин алифбосида);

жинси;

туғилган санаси;

фуқаролиги (у мавжуд бўлмаганда: "фуқаролиги бўлмаган шахс");

паспорт маълумотлари (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган);

уй манзили (чет эл фуқаролари учун - Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойининг манзили);

электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

фаолиятни амалга ошириш жойи (агар уй манзилидан фарқ қилса);

фаолият муддати (белгиланган муддатга рўйхатдан ўтказилганда);

уни амалга ошириш усули кўрсатилган ҳолда фаолият тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (аризага кўра, ўлими сабабли, Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бекор қилиниши, амал қилиш муддати тугаши ва шу кабилар сабабли);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда).

Реестрда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар бўлиши мумкин.

Ушбу бандда назарда тутилган маълумотлар махфий ҳисобланади, ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган маълумотлар бундан мустасно.


6. Реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) воситасида электрон кўринишда, марказлаштирилган тартибда юритилади.

Тизимни бошқариш, самарали фаолиятини таъминлаш, долзарб ҳолатда сақлаб туриш, шунингдек Реестр маълумотларини захирали нусхалаш белгиланган тартибда махсус гуруҳ томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. РЕЕСТРГА ЁЗУВЛАР КИРИТИШ


7. Реестрга ёзувлар давлат рўйхатидан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар асосида, шунингдек давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Реестрда назарда тутилган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилганда киритилади.

Ҳар бир ёзувга Тизим томонидан рақам берилади ва унинг Реестрга киритилган санаси кўрсатилади.


8. Қуйидаги ҳолатларда маълумотлар бир-биридан фарқ қилган тақдирда:

Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари билан фарқ қилса Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари нисбатан юқори кучга эга бўлади;

Реестр маълумотлар базасидаги тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар билан фарқ қилса тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.

Реестрнинг, 2017 йилнинг 1 апрелига қадар юритилиши амалга оширилган, тегишли давлат реестрларидаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан маълумотлар билан фарқ қилса, Реестрдаги ёзувлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.

Кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг нисбатан юқори кучи тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш тартибида номутаносиблик бартараф этилгунга қадар сақланиб қолади.


9. Қуйидагилар Реестрга ёзув киритиш учун асос бўлади:

белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик субъектини Реестрдан чиқариш, Реестрдаги мавжуд маълумотларни ўзгартириш;

давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарори мавжудлиги, шунингдек тадбиркорлик субъекти банкрот деб тан олинганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.


10. Ёзув Реестрга қуйидагича киритилади:

автоматлаштирилган дастурий-аппарат воситалари орқали - автоматик тарзда реал вақт режимида;

рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан - ушбу Низом 9-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ёзув киритилиши учун асослар юзага келганда икки иш куни мобайнида.



4-БОБ. РЕЕСТРДАН АХБОРОТ ТАҚДИМ ЭТИШ


11. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлар очиқ бўлиб исталган манфаатдор шахс учун эркин фойдаланиш имкони мавжуд, қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чеклаб қўйилган маълумотлар бундан мустасно.


12. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлардан эркин фойдаланиш имконияти тегишли ахборотни Ягона порталга жойлаштириб бориш йўли билан, шунингдек сўралаётган ҳужжат кўчирмасини, сўралаётган ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва (ёки) Реестрдаги ҳужжатни бериш йўли билан, бунда Реестрга киритиб борилаётган тегишли маълумот ва ҳужжатлар киритилиши биланоқ ҳар кун янгилаб бориш йўли билан амалга оширилади.

14. Жисмоний шахслар, давлат ёки хўжалик бошқарув органлари ёхуд бошқа ташкилотларнинг ёзма сўровномаси бўйича Реестрдан ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича аниқ тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборот кўчирмалар кўринишида сўралган ҳужжат, тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ёки сўралаётган ахборот ва (ёхуд) ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.


15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли сўровнома олинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда тақдим этилади (жўнатилади).

Сўралган ҳужжатлар Тизим орқали автоматик тарзда электрон кўринишда олиниши ва нусхалари кўринишида қоғозда чоп этилиши мумкин.


16. Реестрдан ҳужжатларни, шу жумладан электрон шаклда тақдим этиш тўлов асосида амалга оширилади, уларни давлат органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъекти томонидан ўзига нисбатан сўровномалари бўйича тақдим этилиши бундан мустасно.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Электрон ҳужжатнинг

идентификация рақами



Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан

тадбиркорлик субъекти - юридик шахс тўғрисидаги

КЎЧИРМА

20__ йил "___" _________

______-сон

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирмани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи:

    

   

1.

Тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг тўлиқ фирма номи



2.

Тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг қисқартирилган фирма номи



3.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли



4.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)



5.

Муассислар сони, шундан:



5.1.

- юридик шахслар



5.2.

- жисмоний шахслар



6.

Устав фондининг миқдори



7.

Жойлашган жойи (манзили)



8.

Таъсис этилган сана (йил, ой, сана)



9.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига ёзув киритилган сана ва рақами



10.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами



11.

Асосий фаолият тури



12.

Тузиш услуби



13.

Филиаллар ва ваколатхоналар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар



14.

Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган рўйхатдан ўтказувчи орган номи



15.

Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (номи, санаси ва берилган рақами) ва лицензиялар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно)



16.

Ҳуқуқ вориси тўғрисидаги маълумотлар



17.

Тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг мақоми (фаолият юритаётган, тугатиш жараёнида, тугатилган)



18.

Фаолият муддати (агар тадбиркорлик субъекти - юридик шахс аниқ вақтга ташкил этилган бўлса)



19.

Боғланиш маълумотлари (телефон, факс, электрон почта, веб-сайт - мавжуд бўлганда)



        


     



(кўчирмани берган масъул шахснинг лавозими)


(имзо)


(фамилияси, инициаллари)

М.Ў.


Ахборот мавжуд бўлмаганда тегишли устунда - "маълумот мавжуд эмас" белгиси кўрсатилади.

Кўчирма электрон кўринишда берилганда кўчирмага лавозим, Ф.И.О., имзо ва муҳр қўйилмайди.






Низомга

2-ИЛОВА



Электрон ҳужжатнинг

идентификация рақами



Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан

юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъекти

(якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисидаги

КЎЧИРМА

20__ йил "___" _________

______-сон

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирмани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи:

      

     

1.

Фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда)



2.

Тадбиркорлик фаолиятининг шакли



3.

Асосий фаолият тури



4.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)



5.

Фаолият амалга ошириладиган жой (манзил)



6.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига ёзув киритилган сана ва рақами



7.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами



8.

Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган рўйхатдан ўтказувчи орган номи



9.

Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (номи, санаси ва берилган рақами) ва лицензиялар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно)



10.

Якка тартибдаги тадбиркор мақоми (фаолият юритаётган, тугатиш жараёнида, тугатилган)



11.

Боғланиш маълумотлари (телефон, факс, электрон почта, веб-сайт - мавжуд бўлганда)



     


     



(кўчирмани берган масъул шахснинг лавозими)


(имзо)


(фамилияси, инициаллари)

М.Ў.


Ахборот мавжуд бўлмаганда тегишли устунда - "маълумот мавжуд эмас" белгиси кўрсатилади.

Кўчирма электрон кўринишда берилганда кўчирмага лавозим, Ф.И.О., имзо ва муҳр қўйилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 89-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 5-модда