язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2017 й. 77-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2017 й.

N 77



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш ва

фаолияти самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар

тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2638-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2638-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 февралдаги

77-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 12-бандига "Тошкент шаҳар ҳокимлиги" сўзларидан кейин "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "2016-2019 йиллар даврида "Тошкент метрополитени" ДУК поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ҳаракатдаги таркибни модернизациялаш ва замонавий муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари комплекси тўғрисида" 2016 йил 3 февралдаги 24-сон қарорининг номидаги, муқаддимасидаги, 1-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 2-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошидаги, 3-банднинг бешинчи хатбошидаги, 5-банддаги, 6-банднинг учинчи хатбошидаги ва 7-банддаги, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалардаги "ДУК" қисқартмаси "УК" қисқартмаси билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 95-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 9-модда