язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2017 й. 78-сон "Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2017 й.

N 78



ИШЛАТИЛГАН ТЕХНИК МОЙЛАРНИ

ТОПШИРИШ, ТЎПЛАШ, УЛАР УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ, УЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАШИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Uz-Ecoprotect" МЧЖ ва "Uz-Prista Recycling" МЧЖ қўшма корхоналари муассисларининг умумий йиғилишларида ишлатилган техник мойларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида "Uz-Ecoprotect" МЧЖ қўшма корхонасини "Uz-Prista Recycling" МЧЖ қўшма корхонасига қўшиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 сентябрдаги 258-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 февралдаги

78-сон қарорига

ИЛОВА



Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш,

улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш

ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилоти - ишлатилган техник мойларни тўплаш, сақлаш ва ташиш учун зарур инфратузилмага, шунингдек уларни қайта ишлаш учун зарур қувватлар ва технологияларга эга бўлган ташкилот";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "ишлатилган техник мойларни тўплаш" сўзлари "ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 9-банднинг бешинчи хатбошидаги "ИТМни тўплаш фаолиятини амалга оширувчи махсус ташкилотлардан" сўзлари "техник мойларни алмаштириш пунктлари ва ИТМни тўплаш махсус пунктларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. 10-банддаги, 13-банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги "ишлатилган техник мойларни тўплаш" сўзлари "ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "ишлатилган техник мойларни тўплаш" сўзлари "ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. 15-банднинг иккинчи хатбошидаги "ишлатилган техник мойларни тўплаш ташкилотига" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. 18 ва 20-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ишлатилган техник мойларни топшириш,

тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш,

уларни сақлаш ва ташиш

СХЕМАСИ




>

Ишлатилган техник мойларни тўплаш махсус пунктлари

("Uz-Prista Recycling" МЧЖ ҚК)

<

































^





































V












Техник мойларни алмаштириш пунктлари

(республиканинг барча минтақаларида)



































^

^









V







V



Жисмоний шахслар

<





>

Юридик шахслар

















































Изоҳ:




























<




- ИТМни топшириш ва тўплаш




































>


- ИТМ учун ҳисоб-китоб қилиш".




       

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 96-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 10-модда