язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2017 й. 83-сон "Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2017 й.

N 83



ТЎҚИМАЧИЛИК АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ТУРЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШГА

ШАРТНОМАЛАРНИ (КОНТРАКТЛАРНИ)

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИК ТАЛАБЛАРГА

ВА ЖАҲОН НАРХЛАРИ ДАРАЖАСИГА

МУВОФИҚЛИГИ ЮЗАСИДАН ХУЛОСАЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 мартдаги 77-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 февралдаги

83-сон қарорига

ИЛОВА



Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий

турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни)

экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик

талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги

юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Тўқимачилик (пахта толасини ҳамда толадан олинган маҳсулотларни қайта ишловчи) асбоб-ускуналарининг асосий турларини (ТИФ ТН бўйича кодлари 8445, 8446, 8447) етказиб беришни назарда тутувчи шартномалар (контрактлар) (кейинги ўринларда шартнома (контракт) деб аталади) Агентликда экспертизадан ўтказилиши керак.

2016 йил 1 мартгача тузилган, улар бўйича тўлов амалга оширилган ва/ёки тўқимачилик асбоб-ускуналари юклаб жўнатилган шартномалар (контрактлар) ва уларга қўшимча битимлар Агентликда экспертизадан ўтказилмайди.

Агентликда экспертизадан ўтказиладиган шартномаларга (контрактларга) сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунасининг техник параметрлари, тўқимачилик асбоб-ускуналари қиймати ва/ёки шартномалар (контрактлар) шартлари ўзгаришини назарда тутувчи қўшимча битимлар ҳам ушбу Низом талабларига мувофиқ Агентликда экспертизадан ўтказилиши керак".


2. 4-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) танлов варақасини ёки асосий техник-технологик параметрларни (унумдорлигини, энергия самарадорлигини) ҳамда ариза берувчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тўқимачилик асбоб-ускунаси нархи параметрларини қиёслаш асосида тузилган, шартнома (контракт) тузилган санада амал қилувчи тасдиқловчи ҳужжатларни, шу жумладан тижорат таклифлари ёки прайс-варақларни ёки инвойсларни илова қилган ҳолда контрактда кўрсатилган нархнинг асосланишини.

Бунда барча тасдиқловчи ҳужжатларда муқобил таклифларни тақдим этувчи ташкилотларнинг почта манзиллари (жойлашган жойи) ва алоқа реквизитлари бўлиши керак".


3. 6-бандда:

"б" кичик банднинг биринчи жумласидаги "унинг нусхаси (тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган" сўзлари "шартнома (контракт)нинг ва унга қўшимча барча битимларнинг (тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, тасдиқланган) нусхалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банддаги "товар номенклатураси" сўзларидан кейин "ишлаб чиқариш заводи" сўзлари қўшилсин.


4. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Шартномада (контрактда) ва унга қўшимча битимда сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг техник-технологик параметрлари, маркаси, русуми, сони, ТИФ ТН бўйича кодлари, сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг келиб чиқиш мамлакати, ишлаб чиқарган завод номи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми, шунингдек фойдаланилаётган хом ашё ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тавсифномаси ва тури тўғрисидаги маълумотлар албатта бўлиши керак".


5. 15-банддаги "ўн тўрт календарь кундан" сўзлари "ўн иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 16-банддаги "20 бараваридан ортиқ бўлмаган" сўзларидан кейин "ва бир бараваридан кам бўлмаган" сўзлари қўшилсин.


7. 18-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"техник-технологик параметрлар (асбоб-ускунанинг паспорти) - сотиб олинадиган ҳар бир тўқимачилик асбоб-ускунасининг функционал вазифаси, асосий ишчи механизмларининг иш унумдорлиги, тезлик кўрсаткичлари ва унинг энергия истеъмол қилиши";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда модификация ариза берувчи томонидан тақдим этилган сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг функционал вазифасини ҳисобга олган ҳолда унинг мавжуд асбоб-ускуна билан уйғунлигини, автоматлаштириш даражасини ва синаб кўрилганлигини, тўқимачилик асбоб-ускунасини сотиб олишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот хусусиятларини, фойдаланиладиган хом ашё типини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади".


8. 19-банддаги "прайс-варақлари" ва "шаклланадиган" сўзларидан кейин тегишли равишда "шундай шартномаларда (контрактларда)" ва "ўртача жаҳон" сўзлари қўшилсин.


9. 21-банднинг иккинчи хатбошидаги "календарь кун" сўзлари "иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. 30-банддаги "расмий веб-сайтларда" сўзлари "ўзининг расмий веб-сайтида" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. 1-иловада:

"3-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "2 кун" ва "5 кун" сўзлари тегишли равишда "2 иш куни" ва "5 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;

"2-босқич", "3-босқич" ва "4-босқич" позицияларининг "Бажариш муддатлари" устунидаги "14 календарь кун" сўзлари "10 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 99-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 13-модда