язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2017 й. ПФ-4966-сон "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.02.2017 й.

N ПФ-4966



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУД ТИЗИМИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири суд тизимини изчил демократлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳисобланади.

Ўтган йиллар давомида судни ҳокимиятнинг мустақил ва алоҳида тармоғи сифатида ташкил этиш, уни ўтмишдаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи давлатнинг чинакам мустақил институтига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш зарур. Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси аниқ ҳуқуқий мақомга эга эмас, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва чекланган ваколатларга эга.

Бундан ташқари, суд ҳокимиятининг икки олий органи - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошқариш вазифаларининг такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олиб келмоқда.

Ҳарбий суд судьяларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига киритилганлиги, адлия органлари томонидан умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тартиби суд ҳокимиятининг мустақиллиги тамойилига мувофиқ келмаяпти.

Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги хизмат вазифаларини оқилона тақсимлаш имконини бермаяпти, бу эса уларни замон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш ва мақбуллаштиришни талаб этади.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларининг ишончли суд ҳимоясини таъминлаш, маъмурий суд иш юритувини амалга ошириш бўйича конституциявий нормани, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш зарурати маъмурий судлар тизимини ташкил этишни тақозо этмоқда.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) ташкил этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тугатилиб, унинг 21 нафар бўшаётган ижро аппарати штат бирлиги Кенгашга ўтказилсин.


3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш йўли билан судьялар корпусини шакллантириш;

судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

судьяларни касбий тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортишга хулоса бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш.


4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий судининг раислари, раис ўринбосарлари, судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарлари Кенгашнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туман (шаҳар), туманлараро судлари судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Кенгаш томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини бошқарув ходимлари чекланган сони 21 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази сифатида ўзгартириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


6. Кенгаш таркибини шакллантиришнинг қуйидаги тартиби белгилансин, унга кўра:

Кенгаш раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тайинланади;

ўн бир нафар аъзо Кенгаш раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Кенгаш аъзоси лавозимидаги даврида судьялик мақоми сақланган ҳолда судьялар орасидан тасдиқланади;

тўққиз нафар аъзо Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан тасдиқланади.


7. Доимий асосда ишловчи Кенгаш аъзоларига судьялар учун белгиланган кафолатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлар татбиқ этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Мудофаа вазирлигининг 2017 йил 1 июндан:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи - Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш;

оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг 159 та штат бирлигини қисқартириш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг қўриқлаш взводини тугатиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар штат бирликларини судьялар ва ҳарбий судлар ходимларидаги ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий мақоми, шу жумладан ҳарбий хизматчилар учун белгиланган ҳуқуқ, имтиёз ва афзалликлар сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъатини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари этиб ўзгартириш;

ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини ташкил этиш;

амалдаги суд мажлиси котиби лавозимини тугатиб, белгиланган умумий штат бирлиги доирасида судларнинг тузилмаларига судья катта ёрдамчиси, ёрдамчиси лавозимларини киритиш, уларга тегишли равишда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 - 12 ва 8 разрядларини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, хўжалик судларининг амалдаги судьялари ваколат муддати тугагунига қадар Олий суд ва тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларининг судьялари сифатида ўз фаолиятини амалга оширишни давом эттирадилар.


9. Янгидан ташкил этилаётган судларни тўлдириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг қўшимча 560 та штат бирлиги, шу жумладан 318 та судьялик штат бирлиги ажратилсин.

Бошқарув ходимлари сонининг чекланган штати қуйидаги миқдорларда белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун 168 та бирлик, шундан судьялар - 67 та бирлик;

фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари учун 313 та бирлик, шундан судьялар - 108 та бирлик, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари учун 644 та бирлик, шундан судьялар - 247 та бирлик;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари учун 128 та бирлик, шундан судьялар - 58 та бирлик, туман (шаҳар) маъмурий судлари учун 440 та бирлик, шундан судьялар - 220 та бирлик;

жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари учун 326 та бирлик, шундан судьялар - 115 та бирлик, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари учун 900 та бирлик, шундан судьялар - 319 та бирлик;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, ҳудудий ҳарбий судлар учун 28 та бирлик, шундан судьялар - 10 та бирлик;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари учун 117 та бирлик, шундан судьялар - 59 та бирлик, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари учун 425 та бирлик, шундан судьялар - 177 та бирлик.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Олий суд ҳузуридаги Департамент):

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўлинмаларининг 51 та бошқарув ходими штат бирлигини ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари судьялари ҳарбий хизматчи мақомини йўқотганлиги муносабати билан давлат бюджети маблағлари тежалиши ҳисобига 17 та бошқарув ходими штат бирлигини киритиш йўли билан ташкил этилсин.

Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг чекланган сони 68 та бирлик, шу жумладан марказий аппаратда - 12 та бирлик, ҳудудий бўлимларда - 56 та бирлик миқдорида белгилансин.


11. Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўйича ишни ташкил этиш, шунингдек уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

суд биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни кўриш;

судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


12. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тузилмаси, штат жадвали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари ва ижро аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 1 - 3-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти марказий аппаратининг тузилмаси, унинг ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмаси 5-6-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари тизимининг ташкилий-штат тузилмаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг тузилмаси 7-8-иловаларга мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судларининг, шунингдек маъмурий судларнинг туман (шаҳар) юрисдикция ҳудудлари намунавий тузилмалари 9 - 10-1-и ловаларга мувофиқ;

фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг намунавий тузилмалари 11-12-иловаларга мувофиқ;

жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг намунавий тузилмалари 13-14-иловаларга мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларининг намунавий тузилмалари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларининг юрисдикция ҳудудлари 15 - 17-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида тегишли судларнинг тузилмаларига Кенгаш билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уч ой муддатда:

ҳарбий судлар тузилмалари қайта кўриб чиқилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судларининг барча шахсий таркибини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш масаласи бўйича қарор қабул қилсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан фойдаланилаётган бинолар, хизмат турар жойлари, транспорт воситалари, мебеллар, компьютер техникалари ва бошқа мулкларни Ўзбекистон Республикаси Олий судига белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди:

Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази ҳақидаги низом, унинг тузилмаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва киритилишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда илғор хорижий тажрибани чуқур ўрганиш асосида суд ва бошқа юридик кадрларни касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг ягона тизимини яратиш бўйича таклиф киритилишини;

Кенгаш билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий судини, янгидан ташкил этилаётган судларни юқори малакали кадрлар билан, биринчи навбатда, мазкур Фармонга мувофиқ лавозими қисқартирилаётган судьялар ва суд ходимлари ҳисобидан тўлдирилишини;

янгидан ташкил этилаётган судлар, шунингдек Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари жойлаштирилишини, мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозланишини;

Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар, шу жумладан маъмурий судлар ташкил этилиши муносабати билан фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, янгидан ташкил этилаётган иқтисодий судлар ваколатларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек судларнинг апелляция ва кассация инстанциялари қуйи турувчи суднинг қарорини ўзгартирган ёки бекор қилган тақдирда ишни янгидан кўриб чиқишга юбормасдан туриб, якуний қарор чиқариш бўйича ваколатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ва киритилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда бир ой муддатда янгидан ташкил этилаётган судларнинг жойлаштирилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Адлия вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тегишли судларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларининг тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилишини, шунингдек ҳарбий судларни таъминлаш учун ажратиладиган пул маблағларининг қисқаришини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг харажатлар сметасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин;

Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг кузатув кенгаши билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган судлар, шунингдек Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари жойлаштирилиши, мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозланиши ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларини таъминлаш учун зарур бўлган молиявий маблағларнинг Жамғарма ҳисобидан ажратилишини таъминласин;

ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар 2017 йилда ажратилсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида молиялаштириш учун зарур бўлган бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий судини ушбу Фармон вазифалари ва талабларига мос келадиган маъмурий бинога жойлаштириш бўйича таклифлар киритсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий суд билан биргаликда уч ой муддатда судлар фаолиятида замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳолатини танқидий ўргансин ҳамда суд тизими фаолияти самарадорлигини ва аҳолининг одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган ахборот тизимлари ва ресурсларини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар Дастурини тасдиқлаш ҳақидаги тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.


19. Мазкур Фармонда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони билан ташкил этилган Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Судьялар олий кенгашининг

ТУЗИЛМАСИ



Имтиҳон комиссияси


Раис

1














































































Кенгаш котиби

1













Раис ўринбосари -

Тадқиқот маркази директори





















Кенгаш мажлиси

(Кенгаш аъзолари - 21,

шундан жамоатчилик асосида - 8)



Ижро аппарати

8






























Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази

24

Молия-хўжалик бўлими

6













































































Судьялар корпусини шакллантириш шўъбаси

3*

Судьялар касбий тайёргарлигини ташкиллаштириш шўъбаси

2*


Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси

4*


Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси

2*







*) судьялик мақомида - 11


Жами: 27 штат бирлиги, шу жумладан ижро аппарати - 8 та, молия-хўжалик бўлими - 6 та






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Судьялар олий кенгашининг

ШТАТ ЖАДВАЛИ

Кенгаш раиси (доимий асосда)


1

Кенгаш раисининг ўринбосари - Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази директори (Кенгаш аъзоси - жамоатчилик асосида)


1

Кенгаш аъзолари (доимий асосда)


12

Кенгаш аъзолари (жамоатчилик асосида)


7

Жами Кенгаш аъзолари


21

Доимий асосда ишловчилар



I. Кенгаш раиси


1

II. Кенгаш котиби


1

III. Судьялар корпусини шакллантириш шўъбаси


3

шўъба раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси


1

Судьялар олий кенгаши судьяси


2

IV. Судьялар касбий тайёргарлигини ташкиллаштириш шўъбаси


2

шўъба раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси


1

Судьялар олий кенгаши судьяси


1

V. Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси


4

инспекция раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси


1

Судьялар олий кенгаши судьяси


3

VI. Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси


2

шўъба раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси


1

Судьялар олий кенгаши судьяси


1

VII. Ижро аппарати


8

етакчи инспектор


5

биринчи бўлим мудири


1

архив мудири


1

девонхона мудири


1

VIII. Молия-хўжалик бўлими


6

бош ҳисобчи


1

бинога жорий хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ишчи


1

ҳудудни тозаловчи ишчи


1

қозонхона мутахассиси


1

фаррош


2

Жами ижро аппарати бўйича


27

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий

кенгаши аъзолари ва ижро аппарати ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Кенгаш раиси


21

Кенгаш котиби


19

шўъба (инспекция) раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси


19

Судьялар олий кенгаши судьяси


18

бош ҳисобчи


18

етакчи инспектор


17

биринчи бўлим мудири


17

архив мудири


15

девонхона мудири


14

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий судининг

ТУЗИЛМАСИ














Раис



Ёрдамчи








































































































Раиснинг биринчи ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси


Раис ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси


Раис ўринбосари - маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси


Раис ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси


Малака ҳайъати котибияти

2



Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари

68
























































Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати

20


Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати

20


Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати

10


Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати

12




Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси ҳамда Куч адолатда газетасининг бирлашган таҳририяти



























































Ҳайъат котибияти

7


Ҳайъат котибияти

7


Ҳайъат котибияти

5


Ҳайъат котибияти

6











































































































Ижро аппарати


























































































Пленум котиби



Ташкилий-назорат бошқармаси

11





Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

11



Девонхона

3
































Пленум ва Раёсат

котибияти

3

























Хўжалик бўлими

3




Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси

10





Матбуот хизмати

2








































Бухгалтерия

3


Суд амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси

12







Халқаро-ҳуқуқий бўлим

3































Кадрлар бошқармаси

5














Архив

1























































Суд ҳужжатлари ижроси мониторинги бошқармаси

5



Биринчи бўлим

1


Жами бошқарув ходимлари штат бирликлари сони -168 та, шу жумладан судьялар - 67 та.


*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.





















Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги

Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор






















































Директор ўринбосари



































































Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш бўлими

3


Юрисконсульт

1


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари


































Кадрлар бўлими

1







Капитал қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш бўлими

2




































Марказий бухгалтерия

3































       

Жами бошқарув ходимларининг чекланган сони 68 бирликни, шундан марказий аппаратда - 12 та, ҳудудий бўлимларда - 56 тани ташкил этади.


*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги

Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Ҳудудий бўлим бошлиғи









































































Бухгалтерия

2



Қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш бўйича бош муҳандис

1


























Бошқарув ходимлари сони 4 бирликни ташкил этади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари тизимининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ











Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди

13 нафар, шундан судьялар - 5 та

























































































































Нукус ҳарбий суди

(Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти)


3 нафар,

шундан судья - 1 та


Қарши ҳарбий суди

(Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари)


3 нафар,

шундан судья - 1 та



Тошкент ҳарбий суди

(Тошкент шаҳар, Тошкент, Сирдарё вилоятлари)


3 нафар,

шундан судья - 1 та



Самарқанд ҳарбий суди

(Самарқанд, Навоий, Жиззах вилоятлари)


3 нафар,

шундан судья - 1 та



Фарғона ҳарбий суди

(Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари)


3 нафар,

шундан судья - 1 та




















        

Жами бошқарув ходимларининг чекланган сони 28 бирликни,

шу жумладан марказий аппаратда - 13 тани, ҳудудий ҳарбий судларда - 15 тани,

шундан судьялар сони - 10 тани ташкил этади.


*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг

ТУЗИЛМАСИ







Раис







































































Биринчи бўлим бошлиғи

(девонхона мудири)

1




Судья

4
















































Малака ҳайъати котиби

1





















































Архив мудири

1





















































Судьянинг катта ёрдамчиси

1





























Жами бошқарув ходимларининг чекланган сони 13 бирликни, шундан судьялар сони - 5 тани ташкил этади.


*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

9-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Раис







































































Судья

3 - 5




Девонхона мудири

4


























































Судья катта ёрдамчиси

1





























Жами бошқарув ходимларининг сони 8 - 12 бирликни, шундан судьялар сони 4 - 6 тани ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 128 бирликни, шундан судьялар сони - 58 тани ташкил этади.


*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

10-ИЛОВА


Туман (шаҳар) маъмурий судларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



Раис















Судья

0-2















Судья ёрдамчиси

1-3









Жами бошқарув ходимларининг сони 2-6 бирликни, шундан судьялар сони 1-3 тани ташкил этади.

Туман (шаҳар) маъмурий судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 440 бирликни, шундан судьялар сони - 220 тани ташкил этади.


*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

10-1-ИЛОВА


Туман (шаҳар) маъмурий судларининг юрисдикция

ҲУДУДЛАРИ

Туман (шаҳар) судлари номи


Туманлар (шаҳарлар) номи


Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар маъмурий суди


Нукус шаҳар

Амударё туман маъмурий суди


Амударё тумани

Беруний туман маъмурий суди


Беруний

Қонликўл туман маъмурий суди


Қонликўл

Қораўзак туман маъмурий суди


Қораўзак

Кегейли туман маъмурий суди


Кегейли

Қўнғирот туман маъмурий суди


Қўнғирот

Мўйноқ туман маъмурий суди


Мўйноқ

Нукус туман маъмурий суди


Нукус

Тахтакўпир туман маъмурий суди


Тахтакўпир

Тўрткўл туман маъмурий суди


Тўрткўл

Хўжайли туман маъмурий суди


Хўжайли

Чимбой туман маъмурий суди


Чимбой

Шуманай туман маъмурий суди


Шуманай

Элликқалъа туман маъмурий суди


Элликқалъа

Андижон вилояти

Андижон шаҳар маъмурий суди


Андижон шаҳар

Хонобод шаҳар маъмурий суди


Хонобод шаҳар

Андижон туман маъмурий суди


Андижон тумани

Олтинкўл туман маъмурий суди


Олтинкўл

Асака туман маъмурий суди


Асака

Балиқчи туман маъмурий суди


Балиқчи

Бўз туман маъмурий суди


Бўз

Булоқбоши туман маъмурий суди


Булоқбоши

Жалолқудуқ туман маъмурий суди


Жалолқудуқ

Избоскан туман маъмурий суди


Избоскан

Қўрғонтепа туман маъмурий суди


Қўрғонтепа

Марҳамат туман маъмурий суди


Марҳамат

Пахтаобод туман маъмурий суди


Пахтаобод

Улуғнор туман маъмурий суди


Улуғнор

Хўжаобод туман маъмурий суди


Хўжаобод

Шаҳрихон туман маъмурий суди


Шаҳрихон

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳар маъмурий суди


Бухоро шаҳар

Когон шаҳар маъмурий суди


Когон шаҳар

Олот туман маъмурий суди


Олот

Бухоро туман маъмурий суди


Бухоро тумани

Вобкент туман маъмурий суди


Вобкент

Ғиждувон туман маъмурий суди


Ғиждувон

Жондор туман маъмурий суди


Жондор

Когон туман маъмурий суди


Когон

Қоракўл туман маъмурий суди


Қоракўл

Қоровулбозор туман маъмурий суди


Қоровулбозор

Пешку туман маъмурий суди


Пешку

Ромитон туман маъмурий суди


Ромитон

Шофиркон туман маъмурий суди


Шофиркон

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳар маъмурий суди


Жиззах шаҳар

Арнасой туман маъмурий суди


Арнасой тумани

Бахмал туман маъмурий суди


Бахмал

Ғаллаорал туман маъмурий суди


Ғаллаорал

Дўстлик туман маъмурий суди


Дўстлик

Зомин туман маъмурий суди


Зомин

Зарбдор туман маъмурий суди


Зарбдор

Зафаробод туман маъмурий суди


Зафаробод

Мирзачўл туман маъмурий суди


Мирзачўл

Пахтакор туман маъмурий суди


Пахтакор

Фориш туман маъмурий суди


Фориш

Шароф Рашидов туман маъмурий суди


Шароф Рашидов

Янгиобод туман маъмурий суди


Янгиобод

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар маъмурий суди


Қарши шаҳар

Шахрисабз шаҳар маъмурий суди


Шаҳрисабз

Ғузор туман маъмурий суди


Ғузор

Дехқонобод туман маъмурий суди


Деҳқонобод тумани

Қамаши туман маъмурий суди


Қамаши

Қарши туман маъмурий суди


Қарши

Косон туман маъмурий суди


Косон

Касби туман маъмурий суди


Касби

Китоб туман маъмурий суди


Китоб

Муборак туман маъмурий суди


Муборак

Миришкор туман маъмурий суди


Миришкор

Нишон туман маъмурий суди


Нишон

Чироқчи туман маъмурий суди


Чироқчи

Шаҳрисабз туман маъмурий суди


Шаҳрисабз

Яккабоғ туман маъмурий суди


Яккабоғ

Навоий вилояти

Навоий шаҳар маъмурий суди


Навоий шаҳар

Зарафшон шаҳар маъмурий суди


Зарафшон шаҳар

Конимех туман маъмурий суди


Конимех

Кармана туман маъмурий суди


Кармана тумани

Қизилтепа туман маъмурий суди


Қизилтепа

Навбаҳор туман маъмурий суди


Навбаҳор

Нурота туман маъмурий суди


Нурота

Томди туман маъмурий суди


Томди

Учқудуқ туман маъмурий суди


Учқудуқ

Хатирчи туман маъмурий суди


Хатирчи

Наманган вилояти

Наманган шаҳар маъмурий суди


Наманган шаҳар

Косонсой туман маъмурий суди


Косонсой тумани

Мингбулоқ туман маъмурий суди


Мингбулоқ

Наманган туман маъмурий суди


Наманган

Норин туман маъмурий суди


Норин

Поп туман маъмурий суди


Поп

Тўрақўрғон туман маъмурий суди


Тўрақўрғон

Уйчи туман маъмурий суди


Уйчи

Учқўрғон туман маъмурий суди


Учқўрғон

Чуст туман маъмурий суди


Чуст

Чортоқ туман маъмурий суди


Чортоқ

Янгиқўрғон туман маъмурий суди


Янгиқўрғон

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар маъмурий суди


Самарқанд шаҳар

Каттақўрғон шаҳар маъмурий суди


Каттақўрғон шаҳар

Оқдарё туман маъмурий суди


Оқдарё

Булунғур туман маъмурий суди


Булунғур тумани

Жомбой туман маъмурий суди


Жомбой

Иштихон туман маъмурий суди


Иштихон

Каттақўрғон туман маъмурий суди


Каттақўрғон

Қўшробод туман маъмурий суди


Қўшробод

Нарпай туман маъмурий суди


Нарпай

Нуробод туман маъмурий суди


Нуробод

Пайариқ туман маъмурий суди


Пайариқ

Пастдарғом туман маъмурий суди


Пастдарғом

Пахтачи туман маъмурий суди


Пахтачи

Самарқанд туман маъмурий суди


Самарқанд

Тайлоқ туман маъмурий суди


Тайлоқ

Ургут туман маъмурий суди


Ургут

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар маъмурий суди


Термиз шаҳар

Олтинсой туман маъмурий суди


Олтинсой

Ангор туман маъмурий суди


Ангор тумани

Бойсун туман маъмурий суди


Бойсун

Денов туман маъмурий суди


Денов

Жарқўрғон туман маъмурий суди


Жаркўрғон

Қумқўрғон туман маъмурий суди


Қумқўрғон

Қизириқ туман маъмурий суди


Қизириқ

Музработ туман маъмурий суди


Музработ

Сариосиё туман маъмурий суди


Сариосиё

Термиз туман маъмурий суди


Термиз

Узун туман маъмурий суди


Узун

Шеробод туман маъмурий суди


Шеробод

Шўрчи туман маъмурий суди


Шўрчи

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳар маъмурий суди


Гулистон шаҳар

Ширин шаҳар маъмурий суди


Ширин шаҳар

Янгиер шаҳар маъмурий суди


Янгиер шаҳар

Оқолтин туман маъмурий суди


Оқолтин

Боёвут туман маъмурий суди


Боёвут тумани

Гулистон туман маъмурий суди


Гулистон

Мирзаобод туман маъмурий суди


Мирзаобод

Сайхунобод туман маъмурий суди


Сайхунобод

Сардоба туман маъмурий суди


Сардоба

Сирдарё туман маъмурий суди


Сирдарё

Ховос туман маъмурий суди


Ховос

Тошкент вилояти

Олмалиқ шаҳар маъмурий суди


Олмалиқ шаҳар

Ангрен шаҳар маъмурий суди


Ангрен шаҳар

Оҳангарон шаҳар маъмурий суди


Оҳангарон шаҳар

Бекобод шаҳар маъмурий суди


Бекобод шаҳар

Нурафшон шаҳар маъмурий суди


Нурафшон шаҳар

Чирчиқ шаҳар маъмурий суди


Чирчиқ шаҳар

Янгийўл шаҳар маъмурий суди


Янгийўл шаҳар

Оққўрғон туман маъмурий суди


Оққўрғон

Оҳангарон туман маъмурий суди


Оҳангарон

Бекобод туман маъмурий суди


Бекобод тумани

Бўстонлиқ туман маъмурий суди


Бўстонлиқ

Бўка туман маъмурий суди


Бўка

Зангиота туман маъмурий суди


Зангиота

Қибрай туман маъмурий суди


Қибрай

Қуйичирчиқ туман маъмурий суди


Қуйичирчиқ

Паркент туман маъмурий суди


Паркент

Пскент туман маъмурий суди


Пскент

Тошкент туман маъмурий суди


Тошкент тумани

Ўртачирчиқ туман маъмурий суди


Ўртачирчиқ

Чиноз туман маъмурий суди


Чиноз

Юқоричирчиқ туман маъмурий суди


Юқоричирчиқ

Янгийўл туман маъмурий суди


Янгийўл

Тошкент шаҳри

Олмазор туман маъмурий суди


Олмазор

Бектемир туман маъмурий суди


Бектемир

Миробод туман маъмурий суди


Миробод

Мирзо Улуғбек туман маъмурий суди


Мирзо Улуғбек

Сирғали туман маъмурий суди


Сирғали

Учтепа туман маъмурий суди


Учтепа

Чилонзор туман маъмурий суди


Чилонзор

Шайхонтохур туман маъмурий суди


Шайхонтохур

Юнусобод туман маъмурий суди


Юнусобод

Яккасарой туман маъмурий суди


Яккасарой

Яшнобод туман маъмурий суди


Яшнобод

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар маъмурий суди


Фарғона шаҳар

Қўқон шаҳар маъмурий суди


Қўқон шаҳар

Қувасой шаҳар маъмурий суди


Қувасой шаҳар

Марғилон шаҳар маъмурий суди


Марғилон шаҳар

Олтиариқ туман маъмурий суди


Олтиариқ

Боғдод туман маъмурий суди


Боғдод

Бешариқ туман маъмурий суди


Бешариқ тумани

Бувайда туман маъмурий суди


Бувайда

Данғара туман маъмурий суди


Данғара

Қува туман маъмурий суди


Қува

Қўштепа туман маъмурий суди


Қўштепа

Риштон туман маъмурий суди


Риштон

Сўх туман маъмурий суди


Сўх

Тошлоқ туман маъмурий суди


Тошлоқ

Ўзбекистон туман маъмурий суди


Ўзбекистон

Учкўприк туман маъмурий суди


Учкўприк

Фарғона туман маъмурий суди


Фарғона

Фурқат туман маъмурий суди


Фурқат

Ёзёвон туман маъмурий суди


Ёзёвон

Хоразм вилояти

Урганч шаҳар маъмурий суди


Урганч шаҳар

Хива шаҳар маъмурий суди


Хива шаҳар

Боғот туман маъмурий суди


Боғот тумани

Гурлан туман маъмурий суди


Гурлан

Қўшкўпир туман маъмурий суди


Қўшкўпир

Урганч туман маъмурий суди


Урганч

Хазорасп туман маъмурий суди


Хазорасп

Хонқа туман маъмурий суди


Хонқа

Хива туман маъмурий суди


Хива

Шовот туман маъмурий суди


Шовот

Янгиариқ туман маъмурий суди


Янгиариқ

Янгибозор туман маъмурий суди


Янгибозор

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

11-ИЛОВА



Фуқаролик ишлари бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ










Раис




















































































Раис ўринбосари

Судлов ҳайъати


Малака ҳайъати котиби

1


Суд амалиёти ва статистикасини таҳлил қилиш бўлими

3-4


























Судья

5 - 11





































Девонхона мудири

1























Судья катта ёрдамчиси

7 - 13





































Архив мудири

1























        

Жами бошқарув ходимларининг сони 20 - 33 бирликни, шундан судьялар сони 7 - 13 тани ташкил этади.

Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 313 бирликни, шундан судьялар сони - 108 тани ташкил этади.


*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

12-ИЛОВА



Фуқаролик ишлари бўйича

туманлараро, туман (шаҳар) судларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Раис




















































Судья

0 - 10







Девонхона мудири

1


































Судья ёрдамчиси

1 - 11







Архив мудири

1









Жами бошқарув ходимларининг сони 4 - 24 бирликни, шундан судьялар сони 1 - 11 тани ташкил этади.

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 644 бирликни, шундан судьялар сони 247 тани ташкил этади.

*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

13-ИЛОВА



Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ










Раис




















































































Раис ўринбосари

Судлов ҳайъати


Малака ҳайъати котиби

1


Суд амалиёти ва статистикасини таҳлил қилиш бўлими

3-4


























Судья

5 - 13





































Девонхона мудири

1























Судья катта ёрдамчиси

7 - 15





































Архив мудири

1























Жами бошқарув ходимларининг сони 20 - 37 бирликни, шундан судьялар сони 7 - 15 тани ташкил этади.

Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 326 бирликни, шундан судьялар сони - 115 тани ташкил этади.


*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

14-ИЛОВА



Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Раис




















































Судья

0 - 6







Девонхона мудири

1


































Судья ёрдамчиси

1 - 7







Архив мудири

0-1









Жами бошқарув ходимларининг сони 3 - 16 бирликни, шундан судьялар сони 1 - 7 тани ташкил этади.

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 900 бирликни, шундан судьялар сони - 319 тани ташкил этади.

*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

15-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Раис




















































Судья

3 - 6







Девонхона мудири

1


































Судья ёрдамчиси

1-2







Суд амалиёти ва статистикани таҳлил қилиш бўлими

2-3









Жами бошқарув ходимларининг сони 8 - 13 бирликни, шундан судьялар сони 4 - 7 тани ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 117 бирликни, шундан судьялар сони - 59 тани ташкил этади.


*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

16-ИЛОВА



Туманлараро туман (шаҳар) иқтисодий судларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



Раис

















































































Судья

0 - 13




Девонхона мудири

1






































Судья ёрдамчиси

1 - 14































          

Жами бошқарув ходимларининг сони 3 - 29 бирликни, шундан судьялар сони 1 - 14 тани ташкил этади.

Туманлараро иқтисодий судлар бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 425 бирликни, шундан судьялар сони - 177 тани ташкил этади.

*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4966-сонли Фармонига

17-ИЛОВА



Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий

судларининг юрисдикция

ҲУДУДЛАРИ

        
Судлар номи

       

     
Хизмат кўрсатувчи туманлар, шаҳарлар

          

     

Қорақалпоғистон Республикаси

       

Амударё туман суди


Амударё тумани

Беруний туманлараро суди

Беруний тумани

Тўрткўл тумани

Элликқалъа тумани


Қўнғирот туманлараро суди

Қонликўл тумани

Қўнғирот тумани

Мўйноқ тумани

Шуманай тумани


Нукус туманлараро суди

Нукус шаҳар

Нукус тумани

Хўжайли тумани


Чимбой туманлараро суди

Қораўзак тумани

Кегейли тумани

Тахтакўпир тумани

Чимбой тумани


       
Андижон вилояти

         

Андижон туманлараро суди

Андижон шаҳар

Олтинкўл тумани

Андижон тумани


Асака туманлараро суди

Асака тумани

Марҳамат тумани


Бўз туманлараро суди

Бўз тумани

Улуғнор тумани

Шаҳрихон тумани


Избоскан туманлараро суди

Балиқчи тумани

Избоскан тумани

Пахтаобод тумани


Қўрғонтепа туманлараро суди

Хонобод шаҳар

Қўрғонтепа тумани


Хўжаобод туманлараро суди

Булоқбоши тумани

Жалақудуқ тумани

Хўжаобод тумани


Бухоро вилояти

Бухоро туманлараро суди


Бухоро шаҳар

Бухоро тумани


Ғиждувон туманлараро суди

Ғиждувон тумани

Шофиркон тумани


Когон туманлараро суди

Когон шаҳар

Когон тумани

Қоровулбозор тумани


Қоракўл туманлараро суди

Олот тумани

Қоракўл тумани


Пешку туманлараро суди

Вобкент тумани

Пешку тумани


Ромитан туманлараро суди

Жондор тумани

Ромитан тумани


Жиззах вилояти

Ғаллаорол туманлараро суди

Бахмал тумани

Ғаллаорол тумани


Дўстлик туманлараро суди

Дўстлик тумани

Мирзачўл тумани

Арнасой тумани

Пахтакор тумани


Жиззах туманлараро суди

Жиззах шаҳар

Жиззах тумани

Зафаробод тумани


Зомин туманлараро суди

Зомин тумани

Зарбдор тумани

Янгиобод тумани


Фориш туман суди

Фориш тумани


Қашқадарё вилояти

Ғузор туманлараро суди

Деҳқонобод тумани

Ғузор тумани


Қарши туманлараро суди

Қарши шаҳар

Қарши тумани

Нишон тумани


Косон туманлараро суди

Косон тумани

Муборак тумани


Касби туманлараро суди

Касби тумани

Миришкор тумани


Чироқчи туман суди

Чироқчи тумани


Шаҳрисабз туманлараро суди

Шаҳрисабз шаҳар

Китоб тумани

Шаҳрисабз тумани


Яккабоғ туманлараро суди

Қамаши тумани

Яккабоғ тумани


Навоий вилояти

Зарафшон туманлараро суди

Зарафшон шаҳар

Томди тумани


Кармана туманлараро суди

Навоий шаҳар

Кармана тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани


Навбаҳор туманлараро суди

Конимех тумани

Навбаҳор тумани

Нурота тумани


Учқудуқ туман суди

Учқудуқ тумани


Наманган вилояти

Наманган туманлараро суди

Наманган шаҳар

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани


Учқўрғон туманлараро суди

Норин тумани

Уйчи тумани

Учқўрғон тумани


Чуст туманлараро суди

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Чуст тумани


Янгиқўрғон туманлараро суди

Косонсой тумани

Чортоқ тумани

Янгиқўрғон тумани


Самарқанд вилояти

Жомбой туманлараро суди

Булунғур тумани

Жомбой тумани


Иштихон туманлараро суди

Иштихон тумани

Қўшработ тумани


Каттақўрғон туманлараро суди

Каттақўрғон шаҳар

Каттақўрғон тумани

Нарпай тумани

Пахтачи тумани


Самарқанд шаҳар суди

Самарқанд шаҳар


Тайлоқ туманлараро суди

Самарқанд тумани

Тайлоқ тумани

Ургут тумани


Пайариқ туманлараро суди

Оқдарё тумани

Пайариқ тумани


Пастдарғом туман суди

Пастдарғом тумани


Нуробод туман суди

Нуробод тумани


Сурхондарё вилояти

Бойсун туман суди


Бойсун тумани


Денов туманлараро суди

Олтинсой тумани

Денов тумани

Шўрчи тумани


Қумқўрғон туманлараро суди

Жарқўрғон тумани

Қизириқ тумани

Қумқўрғон тумани


Сариосиё туманлараро суди

Сариосиё тумани

Узун тумани


Термиз туманлараро суди

Термиз шаҳар

Термиз тумани


Шеробод туманлараро суди

Ангор тумани

Музработ тумани

Шеробод тумани


Сирдарё вилояти

Оқолтин туманлараро суди

Оқолтин тумани

Сардоба тумани


Боёвут туманлараро суди

Ширин шаҳар

Боёвут тумани

Ховос тумани


Гулистон туманлараро суди

Гулистон шаҳар

Янгиер шаҳар

Гулистон тумани

Мирзаобод тумани


Сирдарё туманлараро суди

Сайхунобод тумани

Сирдарё тумани


Тошкент вилояти

Оҳангарон туманлараро суди

Олмалиқ шаҳар

Ангрен шаҳар

Оҳангарон шаҳар

Оҳангарон тумани


Бекобод туманлараро суди

Бекобод шаҳар

Бекобод тумани


Зангиота туманлараро суди

Янгийўл шаҳар

Зангиота тумани

Тошкент тумани

Янгийўл тумани


Қуйичирчиқ туманлараро суди

Оққўрғон тумани

Қуйичирчиқ тумани

Чиноз тумани


Ўртачирчиқ туманлараро суди

Нурафшон шаҳар

Бўка тумани

Пскент тумани

Ўртачирчиқ тумани


Чирчиқ туманлараро суди

Чирчиқ шаҳар

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани


Юқоричирчиқ туманлараро суди

Паркент тумани

Юқоричирчиқ тумани


Тошкент шаҳри

Тошкент туманлараро суди

Олмазор тумани

Бектемир тумани

Миробод тумани

Мирзо Улуғбек тумани

Сирғали тумани

Учтепа тумани

Чилонзор тумани

Шайхонтоҳур тумани

Юнусобод тумани

Яккасарой тумани

Яшнобод тумани


Фарғона вилояти

Қўқон туманлараро суди

Қўқон шаҳар

Бувайда тумани

Данғара тумани

Учкўприк тумани


Марғилон туманлараро суди

Марғилон шаҳар

Ёзёвон тумани

Қўштепа тумани

Тошлоқ тумани


Риштон туманлараро суди

Олтиариқ тумани

Боғдод тумани

Риштон тумани

Сўх тумани


Ўзбекистон туманлараро суди

Бешариқ тумани

Ўзбекистон тумани

Фурқат тумани


Фарғона туманлараро суди

Фарғона шаҳар

Қувасой шаҳар

Қува тумани

Фарғона тумани


Хоразм вилояти

Боғот туманлараро суди

Хива шаҳар

Боғот тумани

Хазорасп тумани

Хива тумани

Янгиариқ тумани


Урганч туманлараро суди

Урганч шаҳар

Урганч тумани

Хонқа тумани

Янгибозор тумани


Шовот туманлараро суди

Гурлан тумани

Қўшкўпир тумани

Шовот тумани


"Халқ сўзи", 2017 йил 22 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 109-модда