язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2017 й. ПҚ-2779-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2017 й.

N ПҚ-2779



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган умумий сони 37 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг намунавий тузилмалари 3 - 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига бирлаштириш йўли билан уни қайта ташкил этиш, мазкур марказларнинг штатлар сонини оптималлаштириш ҳамда биркитиб қўйилган бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни уларда сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги илгари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги учун ўрнатилган алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситаларининг спортга тааллуқли қисмини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида сақлаб қолсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси бир ой муддатда ўзининг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш ва оптималлаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини;

жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 115-модда