язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2017 й. ПФ-4962-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.02.2017 й.

N ПФ-4962



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЁШ ОИЛАЛАРНИ МОДДИЙ

ВА МАЪНАВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2007 ЙИЛ 18 МАЙДАГИ ПФ-3878-СОНЛИ

ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида" 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сонли Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сонли Фармонига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 февралдаги

ПФ-4962-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил

18 майдаги ПФ-3878-сонли Фармонига

киритиладиган ўзгартишлар


1. Кириш қисмидаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга доир давлат сиёсатининг асослари тўғрисида" сўзлари "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, қонунчиликка мувофиқ, ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни (болани) 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак (аёл), бева (бева аёл) кишилар тарбиялаётган оилалар киритилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 107-модда