ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Транспорт алоқалар, йўловчилар ва юклар ташиш / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бахрейн Давлати Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво қатновлари тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 11 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Бахрейн Давлати Ҳукумати ўртасида

тузилган ҳаво қатновлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бахрейн Давлати Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг қатнашчилари бўлгани ҳолда,

ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида ва халқаро ҳаво транспортида хавфсизликни янада юқори даражага кўтариш истагида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1. Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:


a) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эгалиги ва эътироф этилганлигига қараб, 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасининг Ҳукуматига нисбатан - Фуқаро Авиациясининг Бош Директорини, Бахрейн Давлати Ҳукуматига нисбатан - Транспорт вазирини ёки у тайинлаган масъул шахс, Фуқаро Авиациясининг ишларини олиб борувчи вазир муовининг ёрдамчисини, ёки ҳар иккала ҳолда юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган бошқа бир шахс ёки ташкилотни англатади;


c) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;


d) "тарифлар" атамаси агентлик шартларни ва бошқа қўшимча қийматларни ўз ичига олгани ҳолда йўловчилар, йўловчилар юки ва юк ташиш учун сарфланган қийматни ҳамда бу қийматлар қўлланиладиган қоидаларни англатади, бироқ почта ташиш қиймати ва шартлари бунга кирмайди;


е) "ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан Конвенциянинг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;


f) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида кўрсатиб ўтилган тегишли маъноларни англатади;


g) "Битим" атамаси ушбу Битимни, унинг Иловаларини ва унга киритилган тузатишларни англатади.


2. Ушбу Битимнинг моддаларига берилган номлар ушбу модда қоидаларининг маъносини ҳеч бир ҳолда чегараламайди ёки кенгайтирмайди ҳам.



2-модда. Чикаго конвенциясининг қўлланилиши


Ушбу Битимнинг қоидалари Чикаго Конвенциясининг халқаро ҳаво қатновларига нисбатан қўлланиладиган қоидаларига бўйсунади.



3-модда. Ҳуқуқларнинг берилиши


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга йўналишлар жадвалида белгиланган қатновлар бўйича халқаро ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимда кўрсатилган ҳуқуқларни беради. Мазкур қатновлар ва йўналишлар бундан буён тегишли равишда "келишилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади.


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига белгиланган йўналишларда келишилган ҳаво қатновларидан фойдаланиш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

a) бошқ

...
Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск