ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2003 й. 515-сон "Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.11.2003 й.
N 515
ТАРКИБИДА ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА
ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР БЎЛГАН ИККИЛАМЧИ
РЕСУРСЛАР ВА ЧИҚИТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА
ҚАЙТА ИШЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Вазирлар Маҳкамасининг таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси 2004 йил 1 январгача бўлган муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов
2003 йил 17 ноябрдаги
515 - сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг таркибида қимматбаҳо
металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи
ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта
ишлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси
ТАРКИБИ
Нурмуротов М.Б. |
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Комиссия раиси |
лавозимига кўра |
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг бош директори |
лавозимига кўра |
- Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шўъба мудири |
Абдуллаев И.Б. |
- Адлия вазирининг биринчи ўринбосари |
Нажимов Н.Э. |
- Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
Возненко А.Н. |
- "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари |
Жумагалдиев М.Р. |
- Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари |
Иванов О.А. |
- "Махсусқотишма" республика ташкилоти раҳбарининг биринчи ўринбосари |
Мажитов Ш.Х. |
- "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бош муҳандиси - бош менежери |
лавозимига кўра |
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг раҳбари |
Ҳасанов С.С. |
- Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
|
Санақулов Қ.С. |
- "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамиятининг техник директори |
Салимов Р.Р. |
- "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раисининг ўринбосари |
Толстов Е.А. |
- "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни Навоий кон-металлургия комбинатининг бош муҳандиси |
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда Комиссия таркибига уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 121-модда.