Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар / ЎзР ВМ қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2012 й. 313-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2012 й.

N 313



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни,

лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат

бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги

ПФ-4453-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармонига мувофиқ ҳамда мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни олишда харажатларни тубдан қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда:

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни олиш учун тўланаётган йиғимлар миқдорини камида икки баравар пасайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар;

ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 1 ноябрдаги

313-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

7. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларига ҳамда спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Акциз маркалари мажбурий тартибда маркаланиши зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва четдан келтирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари бўйича "Агробанк" ОАТБнинг ҳудудий бўлимлари томонидан берилади";


б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Акциз маркалари "Агробанк" ОАТБ минтақавий бўлимлари томонидан, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчиларнинг буюртманомаларига биноан, буюртманомаларда Давлат божхона қўмитасининг белгилари мавжуд бўлган тақдирда берилади".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 13-банди учинчи хатбошисидаги "ҳар ҳафтада икки марта" ва "бир сутка мобайнида" сўзлари "ҳар ҳафтада" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 апрелдаги 203-сон қарори билан тасдиқланган Пахта ва пахта толасини комплекс қайта ишловчи корхоналарни қуришга ва уларни қайта ихтисослаштиришга доир таклифлар киритиш тартибининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "тегишли шаҳар, туман ҳокимлиги билан келишилган" сўзлари чиқариб ташлансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатида:


а) 2 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 8-банддаги "Экспорт ва импорт" сўзлари "Импорт" сўзи билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:


а) 2-илованинг 74-бандида:

биринчи хатбошидаги "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Инвестиция фондларини қайта ташкил этиш тадбирларини ўтказиш даврида фондлар ўз устав ҳужжатлари ва инвестиция портфелларини ушбу Низомнинг 60-банди 4 - 7, 9, 13, 14-хатбошиларида назарда тутилган фондлар фаолиятини чеклашлар билан мувофиқлаштиришлари шарт";


б) 3-иловада:

5-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) билан келишган ҳолда" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандга "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)" сўзлари қўшилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошиси, 2-банд ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


1-иловада:

26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Хорижий фуқаролар (шу жумладан, хорижий дипломатик ва консуллик ваколатхоналари бошлиқлари) ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига вақтинча олиб кириладиган маданий бойликлар тегишли божхона ҳужжатларида кўрсатилиши керак";


27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Мусиқа асбоблари ва камонларнинг божхона органлари белгиси қўйилган паспортлари уларнинг Ўзбекистон Республикасидан тўсиқсиз олиб чиқилиши учун асос ҳисобланади";


Низомга 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 58-модда) 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзстандарт" агентлигининг спиртдан фойдаланиш заруриятини ва технология эҳтиёжлари учун талаб қилинадиган спирт ҳажмини тасдиқловчи хулосаси бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида" 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 5-модда)*:


а) 1-иловада:

4-банднинг биринчи хатбошисидаги "расмий" сўзи "идоравий" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


9-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 11 ва 12-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-илованинг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ҳисобот беришини қисқартириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 23 февралдаги 65-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 10-модда) 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин*:

"микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоботни йилнинг ҳар чорагида тақдим этадилар. Статистика ҳисоботи микрофирмалар томонидан ҳар йили, статистика органлари томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича танлаб текширишлар ўтказган ҳолда тақдим этилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналардан ҳар ойда ҳисоботлар сўралишига йўл қўйилмайди".


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисидаги намунавий низомнинг 1-бандидаги олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 4-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:


а) 107-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг лицензиясига ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 117-бандда:

иккинчи хатбошидаги "заргарлик буюмларини ишлаш ва тайёрлашга лицензия мавжуд бўлган тақдирда" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "ушбу корхоналарда заргарлик буюмларини қайта ишлаш ва тайёрлашга лицензия мавжуд бўлган тақдирда" сўзлари чиқариб ташлансин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереяларни ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 12-банддаги "бир баравари" сўзлари "50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 20-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Лицензия талабгори аризаларининг қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади".


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади";


б) 12-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларга эҳтиёж тўғрисидаги хулосаси (таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни ўстириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда)" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Лицензия талабгори аризаларининг қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади";


г) Низомга иловадаги "(ССВ - ИИВ)" сўзлари чиқариб ташлансин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги "ҳар ойда" сўзлари "ҳар чоракда" сўзлари билан алмаштирилсин.

53. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари бошчилик қиладиган комиссиялар рўйхатида:


а) "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов бошчилик қиладиган комиссиялар" бўлимида:


3 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5-банддаги "турлари" сўзи чиқариб ташлансин;


б) "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов бошчилик қиладиган комиссиялар" бўлимининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

63. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Саноат мақсадидаги портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 19-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди";


б) 22-банднинг биринчи хатбошисидаги "беш баравари" сўзлари "икки баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.

66. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "беш бараваридан" сўзлари "уч бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "уч бараваридан" сўзлари "бир бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-бандда:

биринчи хатбошидаги "беш бараваридан" сўзлари "уч бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "уч бараваридан" сўзлари "бир бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин.


67. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандда:

саккизинчи хатбошидан "ягона энергетика тизимига уланадиган электр станцияларида электр ишлаб чиқариш фаолиятини" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "корхоналар" сўзи "бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубометр табиий газдан фойдаланувчи корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг тўққизинчи хатбошисидан "энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


68. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:

б) 21-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

72. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 8-банди қирқ олтинчи хатбошисидаги "ва белгиланган тартибда улардан фойдаланишга сертификатлар беради" сўзлари чиқариб ташлансин.

77. Вазирлар Маҳкамасининг "Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг самарали мониторинги олиб борилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 февралдаги 16-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


78. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:


а) 17-4, 38-3-позициялар чиқариб ташлансин;


б) 43-1, 43-2, 43-3 ва 43-4-позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

      

43-1.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

43-2.

Телекоммуникациялар тармоқлари қурилиши бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


43-3.

Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


43-4.

Телекоммуникациялар тармоқларига хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


     

в) 43-5, 43-6, 43-7, 47 ва 96-позициялар чиқариб ташлансин;


г) 97-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

     

97.

Аэропортларда ҳаво ташувларини бажариш билан боғлиқ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


    

д) 97-1, 102, 106 ва 109-позициялар чиқариб ташлансин.

80. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларида:


а) 1-банднинг

...
Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск