ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир Минимал талаблар (АВ томонидан 28.02.2017 й. 2863-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.02.2017 й. 41-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2017 йил 28 февралда 2863-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
адлия вазирининг
2017 йил 28 февралдаги
ИЛОВА
Юридик хизмат ходимининг иш жойини
моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР
Мазкур Минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 7-бандига мувофиқ давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати деб юритилади) ходимларининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни белгилайди.
1. Юридик департамент ва юридик бошқарма шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
2 ёки 3 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 2 та принтер ёки ушбу қурилмалар функциясини бажарувчи 2 та кўп функцияли принтер;
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси ва ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).
2. Юридик бўлим шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
1 ёки 2 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер ёки ушбу қурилмалар функциясини бажарувчи 1 та кўп функцияли принтер;
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси ва ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).
3. Юридик бюро шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
1 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
1 та сейф ёки металл шкаф;
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер ёки ушбу қурилмалар функциясини бажарувчи 1 та кўп функцияли принтер;
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси ва ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).
4. Битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
1 та алоҳида хизмат хонаси;
мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
1 та сейф ёки металл шкаф;
замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер ёки ушбу қурилмалар функциясини бажарувчи 1 та кўп функцияли принтер;
UPS қурилмаси;
телефон алоқаси ва телефон аппарати;
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).
5. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидагиларни ўзида мужассам этган қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фонди яратилиши лозим:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси тизимидан узлуксиз фойдаланиш имконияти;
ҳуқуқий нашрлар ва бошқа юридик адабиётлар (сони ва миқдори заруриятга кўра).
6. Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари юридик хизмат фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун шахсан жавобгар бўлади.
7. Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан юридик хизмат ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мазкур Минимал талабларда назарда тутилмаган бошқа шарт-шароитларни ҳам яратиши мумкин.
8. Мазкур Минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 6 март, 9-сон, 139-модда