Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2017 й. ПҚ-2796-сон "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2017 й.

N ПҚ-2796



ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАЙДОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШЛАРИНИ

ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, республикани иқтисодий ривожлантиришда ижобий натижаларга эришилганига қарамай, айрим мулкдорларнинг қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдалана олишга ноқобиллиги сабабли ҳамон уларнинг сони анча миқдорда сақланиб қолмоқда.

Шу билан бирга, янги ишлаб чиқаришлар ва иш жойлари яратишни хоҳловчи тадбиркорлар бунинг учун зарур ишлаб чиқариш биноларини харид қилишда кўпинча қийинчиликларга дуч келмоқдалар.

Қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш, зарур инвестициялар киритиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш жойлари барпо этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

4. Қуйидагилар белгилансин:

давлат томонидан хусусий мулк қилиб берилган (шу жумладан устав капиталига берилган, сотилган ва бошқа усуллар билан бошқа шахсга берилган) кўчмас мулк объектлари, кейинчалик мулкдорлар ўзгарганидан қатъи назар, илгари хусусийлаштирилган бинолар, нотураржой хоналари ва қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектлари сифатида эътироф этилади;

инвентаризациядан ўтказиш пайтида бинолар ва нотураржой хоналари умумий майдонининг 50 фоиздан кўпроғи (бир бино ёки нотураржой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)да фойдаланилмай келинган бўлса (мавсумий тусдаги фаолиятни амалга оширадиган корхоналар бундан мустасно), бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида эътироф этилади;

қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган норматив муддатларда тугалланмаган, қурилишнинг белгиланган норматив муддати мавжуд бўлмаган тақдирда - қурилиш бошланган санадан бошлаб 24 ой мобайнида қуриб битказилмаган ҳолларда кўчмас мулк объектлари қурилиши тугалланмаган объектлар сифатида эътироф этилади.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари фойдаланилмаётган ҳамда мақсадга номувофиқ фойдаланилаётган ер участкалари олиб қўйилишини, бўшаётган ер участкалари захира ерлари тоифасига ўтказилишини таъминласин.


9. Тижорат банкларига қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, ижарачиларга 5 йил муддатгача, имтиёзли даври 12 ой бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Д.А. Хидоятов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ҳудудлар бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин ҳамда унинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳар чоракда маълумот бериб борсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари комплексининг раҳбари Р.С. Азимов:

илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектларни ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этиш механизми татбиқ қилинишини ҳар бир ҳудуд бўйича кўриб чиқиш жадвалини тасдиқласин;

қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорларига улар томонидан ишлаб чиқаришларни ёки хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, шунингдек, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сотувга қўйилган ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари рўёбга чиқарилишини, янги мулкдорлар аниқланишини шахсий назорат остига олсин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари - ҳудудий Идоралараро комиссияларнинг раислари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда хатлов якунлари бўйича қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг тасдиқланган рўйхати маҳаллий матбуотда албатта чоп этилишини ҳамда уларнинг хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этилиши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда телевидение орқали аҳолининг хабардор қилинишини таъминласинлар.

13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тижорат банклари, масъул мансабдор шахслар томонидан ушбу қарорнинг моддалари бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.


14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ушбу қарор билан белгилаб берилган мақсад ҳамда вазифалар босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда аҳоли орасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 126-модда














































Время: 0.1634
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск