ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ҳамда саноат балиқ овлашини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.03.2017 й. 124-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 мартдаги

124-сон қарорига

2-ИЛОВА



Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини

балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш

ҳамда саноат балиқ овлашини амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Айдар-Арнасой кўллар тизими (кейинги ўринларда сув ҳавзаси деб аталади) участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ҳамда мазкур сув ҳавзасида балиқ овлашни амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


балиқларни кўпайтириш - балиқ маҳсулдорлигини ошириш учун сунъий сув ҳавзаларида етиштирилган майда балиқ чавоқларини сув ҳавзасига қўйиб юбориш;


бу йилги балиқ - жорий йилнинг куз давригача (бир ёз яшаган) етиштирилган балиқ;


бир йиллик балиқ - қишдан чиқиб биринчи ўсиш даври якунланган балиқ;


саноат балиқ овлаши - балиқ овлаш хўжаликларига ижарага берилган сув ҳавзалари участкаларидаги ҳайвонот олами объектларидан тижорат мақсадида балиқ овлашда фойдаланиш;

балиқ овлаш хўжалиги - саноат балиқ овлашини амалга оширадиган юридик шахс;


талабгор - очиқ танловда иштирок этиш учун ариза берган балиқ овлаш хўжалиги.


3. Сув ҳавзаси участкалари балиқ овлаш хўжаликларига саноат балиқ овлашини амалга ошириш учун камида 10 йил муддатга, очиқ танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) натижалари бўйича берилади.


4. Мазкур Низом билан тартиби аниқланган сув ҳавзаси участкаси учун белгиланган тартибда танлов ғолиби бўлган балиқ овлаш хўжалиги, сув ҳавзаси учун ижара шартномасини (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тузган сув ҳавзаси участкасида саноат балиқ овлаши билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ

НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


5. Сув ҳавзаси участкасини бериш балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссиясининг (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) қарорлари асосида амалга оширилади.


6. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ томонидан таъминланади.

7. Танловни ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

балиқ овлаш хўжаликларига бериладиган сув ҳавзаси участкаларини аниқлаш ва танлов ўтказиш учун улар ҳақидаги зарур маълумотларни шакллантириш;

танлов ҳақидаги хабарномани оммавий ахборот воситалари, Давлат хизматлари ягона интерактив порталида ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;

танловда иштирок этиш бўйича номзодлардан аризаларни тегишли илова қилинган ҳужжатлари билан бирга муҳрланган конвертда қабул қилиш;

талабгорлардан келиб тушган ҳужжатларни ўрганиш ва баҳолаш йўли билан танловни ўтказиш ҳамда ғолибни аниқлаш;

танлов ғолибини эълон қилиш;

танлов натижаларини расмийлаштириш.


8. Балиқ овлаш хўжаликларига бериладиган сув ҳавзаси участкалари "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ томонидан аниқланади.

Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ балиқ овлаш хўжаликларига бериладиган сув ҳавзаси участкаларини аниқлагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда улар ҳақида қуйидагилардан иборат бўлган маълумотларни шакллантиради:

сув ҳавзаси участкаси (контури)нинг рақами;

сув ҳавзаси участкасининг жойлашган координатлари;

сув ҳавзаси участкасининг майдони;

сув ҳавзаси участкасининг харита-схемаси.

Сув ҳавзаси участкасининг ўртача балиқ маҳсулдорлиги ҳақидаги маълумотлар "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ томонидан тақдим этилади.

9. Балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш Балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.

Танлов Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилади.

Комиссияга Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари ёки у ваколат берган масъул шахс раҳбарлик қилади;

Жиззах ва Навоий вилоятларининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари раҳбарларининг ўринбосарлари комиссия раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Комиссия таркибига, шунингдек, Жиззах ва Навоий вилоятлари Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари, Қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бошқармалари бошлиқлари, молия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, ички ишлар бошқармалари бошлиғининг ўринбосарлари, Овчилар ва балиқ овлаш спорти бирлашмаси бўлинмалари раҳбарлари ҳамда комиссия котиби ҳисобланадиган "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ директори киритилади.

10. "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

11. Балиқ овлаш хўжаликларига бериладиган сув ҳавзаси участкалари ҳақидаги тегишли маълумотлар шакллантирилгандан кейин, "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ комиссия раиси билан келишилган ҳолда танловни ўтказиш санасини белгилайди.

12. "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ танлов ўтказилишининг тахминий санасидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, Давлат хизматлари ягона интерактив порталида ва Сув хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарни эълон қилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

а) "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖнинг жойлашган манзили (почта манзили), алоқа телефонлари, телефакс рақамлари ва электрон почта манзили;

б) сув ҳавзаси участкаларининг рўйхати, уларнинг номлари, жойлашган ўрни, майдони ва сув ҳавзасининг ўртача балиқ маҳсулдорлиги (танловни ўтказиш пайтидаги) ва шартноманинг амал қилиш муддати;

в) танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

г) номзодларнинг танлов таклифлари жойланган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи (танловни ўтказиш санаси);

д) танловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан танловда иштирок этиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар;

е) танловда иштирок этишга берилган аризани кўриб чиқиш учун тўлов миқдори ва уни тўлаш учун банк реквизитлари;

ж) аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати (санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда).


13. Танловда иштирок этиш учун талабгор ёки унинг вакили шахсан ёхуд почта орқали буюртма хат билан буюртманомани (кейинги ўринларда буюртманома деб аталади) икки нусхада, шунингдек қуйидаги ҳужжатларни "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖга тақдим этади:

танловда иштирок этиш учун талабгорнинг тўлиқ номи ва жойлашган манзили (почта манзили) кўрсатилган ариза;

балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес-режа;

балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес-режанинг молиялаштириш манбалари (талабгорнинг ўз маблағлари ҳисобига, кредитлар ва ҳоказо) билан таъминланганлиги ҳақидаги маълумотлар;

балиқ овлаш ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун моддий-техника воситаларининг (русуми кўрсатилган қайиқлар, моторлар, овлаш қуроллари, автотранспорт воситалари, балиқ ва балиқ маҳсулотларини сақлаш учун совутиш ускуналари ва ҳоказо) мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

Талабгорлардан ушбу бандда кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Мазкур банднинг иккинчи - бешинчи хатбошиларда назарда тутилган барча ҳужжатлар талабгорлар томонидан муҳрланган (имзо билан тасдиқланган) конвертларда тақдим этилади. Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари номзоднинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

"Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ талабгорлар тақдим этган таклифларнинг сақланишини ва ошкор этилмаслигини таъминлаш ҳамда талабгорларга тенг шароитлар яратилиши учун жавоб беради.

14. Балиқ овлашни амалга ошириш бўйича "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖга тақдим этиладиган бизнес-режада қуйидаги асосий қоидалар акс эттирилган бўлиши лозим:

иқтисодий самарадорлик ҳисоб-китоблари, шунингдек балиқ овлаш хўжалигини юритишдаги энг самарали техникавий, ташкилий ва иқтисодий ечимлар;

тахмин қилинган инвестицияларнинг ҳажми ва тури, молиялаштириш манбалари ҳамда кредитлар жалб этиладиган тақдирда тахмин қилинган гаров таъминоти;

ташкил этиладиган иш ўринлари сони;

талабгор ходимлар штатининг тажрибали балиқчилар, ихтиологлар, бошқа мутахассис ва экспертлар билан тўлдирилганлиги.


15. Буюртманомани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ушбу маблағлар "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига келиб тушади ва танловни тайёрлаш ва ўтказиш учун ишлатилади.

Буюртманомани кўриб чиқиш учун тўланган тўловлар қайтарилмайди, мазкур Низомда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


16. "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ танлов ўтказилиши ҳақида эълон берилган кундан бошлаб ўттиз кун давомида талабгорларнинг танловда иштирок этишлари тўғрисидаги буюртманомаларини қабул қилади.

"Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖнинг ваколатли ходими буюртманоманинг иккинчи нусхасига буюртманомани ва унга илова қилинган муҳрланган конверт қабул қилинган сана ва вақтини кўрсатиб белги қўяди ва талабгорга ёки унинг вакилига топширади ёхуд почта орқали юборади.

17. Барча ҳужжатлар рўйхатга олиш китобида топширувчи ва қабул қилувчи шахсларнинг имзолари қўйилган, қабул қилиш санаси ва вақти қайд этилган ҳолда қабул қилинади. Рўйхатга олиш китоби тикилган, рақамланган ва "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Талагорларнинг танлов таклифлари жойланган конвертлар белгиланган муддатгача очилмайди ва "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ сейфида сақланади.

18. Танловда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш танловнинг ўтказилиши тўғрисида эълон берилган санадан бошланади ва буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги кунида соат 18:00да тугайди.

Почта орқали юборилган буюртманомаларнинг келиб тушган санаси уларнинг комиссиянинг ишчи органи томонидан олинган санаси ҳисобланади, олинган буюртманома унинг келиб тушган кунида қайд этилиши шарт.


19. Қабул қилишнинг белгиланган муддатидан кейин келиб тушган буюртманомалар рўйхатдан ўтказилмай талабгорга қайтариб берилади.

Буюртманомаларни қабул қилишнинг бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.


20. Танлов ўтказишнинг белгиланган санасигача, талабгор комиссиянинг ишчи органини ёзма равишда хабардор этиш йўли билан ўзининг буюртманомасини ва танлов таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Комиссиянинг ишчи органи ушбу хабарномани келиб тушган кунида қайд этиши шарт.


21. Мазкур Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган ҳолатларда буюртманомани кўриб чиқиш учун тўланган тўловлар талабгорга уч банк куни мобайнида қайтариб берилади.


22. Буюртманомаларни қабул қилиш якунлангандан кейин ишчи орган комиссия мажлисини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини ташкил этади.

Комиссия раиси танловни ўтказиш куни комиссия мажлисини чақиради.


23. Комиссия ўз фаолиятини шахсан иштирок этиш тартибида ташкил этади.

Комиссиянинг қарорлари мажлис аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этган тақдирда қонуний ҳисобланади.


24. Сув ҳавзаси участкаларини бериш (ёки берилишини рад этиш) масаласи белгиланган кун ва соатда комиссия мажлисида танлов таклифлари конвертларини очиш орқали амалга оширилади.

Талабгорлар ёки уларнинг вакиллари танлов таклифлари конвертлари очилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Комиссия томонидан танлов таклифлари конвертлари очилганда танлов таклифларининг расмийлаштирилиши, тақдим этиш тартиботлари бўйича талабларга риоя қилинганлиги, мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.


25. Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидагиларни баҳолаш натижаларига кўра амалга оширилади:

балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес-режа;

талабгорнинг балиқ овлаш ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун мавжуд моддий-техника воситалари (русуми кўрсатилган қайиқлар, моторлар, овлаш қуроллари, автотранспорт воситалари, балиқ ва балиқ маҳсулотларини сақлаш учун совутиш ускуналари ва ҳоказо) ва уларнинг ҳолати;

талабгорнинг балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес-режаси, ўз маблағлари ва кредитлар ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги;

талабгорнинг табиатни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлари комплекси.


26. Танлов ғолиби конвертлар очилган куни комиссиянинг очиқ мажлисида аниқланади.

Энг мақбул танлов таклифларини тақдим этган талабгор танловнинг ғолиби деб эътироф этилади.

Комиссия қарори иштирок этган аъзолар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлган ҳолатда комиссия раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.


27. Қуйидаги ҳолатларда танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади:

танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарномада кўрсатилган конвертларнинг очилиш санасигача бирорта ҳам буюртманома келиб тушмаган бўлса;

тақдим этилган танлов таклифларидан бирортаси ҳам танлов шартларига мос келмаса.

Ишчи орган буюртманома тақдим этган талабгорларни ёки уларнинг ваколатли вакилларини бу ҳақда хабардор қилади.


28. Танлов амалга ошмаган деб эътироф этилган тақдирда комиссия мазкур Низомда белгиланган тартибда танловни қайта ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ягона талабгорни танлов ғолиби деб эътироф этиб, унга мақбул таклифларни тақдим этиш шарти билан ва сув ҳавзаси участкасини бериш мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилади.


29. Комиссия танлов таклифларининг конвертлари очилган куни танлов натижаларини баён шаклида расмийлаштиради.

Баёнда қуйидагилар кўрсатилади:

комиссия таркиби;

танлов иштирокчилари бўлган талабгорлар ва уларнинг таклифлари ҳақидаги маълумотлар;

сув ҳавзаси участкасининг (контурининг) жойлашуви, майдони ва рақами, сув ҳавзасининг ўртача балиқ маҳсулдорлиги (танловни ўтказиш пайтидаги);

танлов ғолиби;

овоз бериш натижалари ва комиссия аъзоларининг қарори.

Баён комиссиянинг барча аъзолари, танлов ғолиби ёки унинг вакили томонидан имзоланади ва комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади.


30. Комиссия танлов натижалари бўйича қарорини қабул қилишда талабларнинг ягона бўлишини ва холисликни таъминлаши лозим.


31. Танлов натижаларига кўра сув ҳавзаси участкасининг берилиши рад этилган талабгорлар, комиссия қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


32. Ишчи орган танлов комиссиясининг танлов якунлари тўғрисидаги қарори натижаларидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида танлов иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.

Ишчи орган танлов ғолиби аниқланган куни ғолибга тегишли хабарнома юбориб шартнома тузишни таклиф қилади.

Шартномада қонунчиликда назарда тутилган шартлардан ташқари қуйидагилар ҳам кўрсатилади:

сув ҳавзаси участкасининг (контурининг) жойлашуви, майдони ва рақами;

шартномани тузган шахснинг балиқ ресурсларини ва сув ҳавзасини сақлаш бўйича тадбирларни ўтказиши, шунингдек овланадиган балиқнинг мунтазам ҳисобини юритиш бўйича мажбуриятлари.

Шартномага унинг ажралмас қисми бўлган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

сув ҳавзаси участкасининг харита-схемаси;

талабгорнинг табиатни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлари режаси, мажбуриятлари доирасида тўлиқ амалга оширилиши белгиланган шартнома.


33. Танлов якунлари оммавий ахборот воситаларида, Давлат хизматлари ягона интерактив порталига ва Сув хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

34. Танлов ғолиби бўлган балиқ овлаш хўжалиги томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

35. Шартнома муддати тугаганда унинг амал қилиши тўхтайди. Янги муддатга шартнома тузиш мазкур Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


36. Шартнома муддатини олдиндан тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

"Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ, табиатни муҳофаза қилиш органларининг тақдимномасига биноан, балиқ овлаш хўжалиги томонидан ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид қонунчилик бир маротаба қўпол ёки мунтазам (йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилганда, шунингдек қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган бошқа ҳолатларда шартномани муддатидан олдин тугатишга ҳақли.

Ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид қонунчиликни бир маротаба қўпол бузиш ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид қонунчилик талабларининг ҳайвонот олами объектларига етказилган зарар ҳисобланади.


37. Шартнома шартлари бузилганда томонлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.



3-БОБ. КОМИССИЯНИНГ, ТАБИАТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИНИНГ

ВА "АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛЛАР ТИЗИМИ"

МЧЖНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

38. Комиссия:

ўз фаолияти регламентини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

танлов таклифларини тақдим этиш муддатларини узайтириш тўғрисида ёки танловни ўтказиш санасини танловнинг ўтказилиши ҳақидаги эълонда белгиланган муддатдан кўпи билан бир ойга кўчириш тўғрисида қарорни қабул қилади, танловда иштирок этиш учун буюртманомаларни тақдим этган барча талабгорларни (улар мавжуд бўлганда) ёзма хабардор қилади;

мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилган ҳолатларда танлов амалга ошмаган деб ҳисоблайди;

ягона талабгор буюртманомасини кўриб чиқади, унинг томонидан мақбул таклифлар тақдим этилган тақдирда уни танловнинг ғолиби деб эътироф этади;

зарур ҳолатларда, комиссия ишига экологлар, биологлар, ихтиологлар, бошқа мутахассис ва экспертларни жалб қилади;

танловни ўтказиш жараёнини назорат қилади;

мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бузилганда тил бириктириш ҳолатлари ва танловни ўтказиш тартиботини бузадиган бошқа ҳолатлар аниқланганда танлов ўтказилишини тўхтатади.


39. Табиатни муҳофаза қилиш органлари Дирекция билан биргаликда, белгиланган тартибда қуйидагиларни амалга оширади:

балиқ овлаш хўжаликлари томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиш;

табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бажарилишини таъминлаш мақсадида назорат тадбирларини ўтказиш соҳасида маълумотлар алмашиш.


40. "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ:

балиқ овлаш хўжаликларига сув ҳавзаси участкаларининг ижарага берилиши бўйича очиқ танлов ўтказилишини ташкил этади;

табиатни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда сув ҳавзасининг балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ва қайта тиклашга доир тадбирларни ўтказади;

сув ҳавзасида балиқ етиштиришнинг замонавий технологияларини ва усулларини жорий қилади;

сув ҳавзаларининг гидробиологик ва гидрокимёвий ҳолатини ўрганади ва сув ҳавзалари ҳудудида ҳаваскорлик ва балиқ овлаш спортини ҳамда экотуризмни ривожлантиришга доир мақсадли тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;

балиқ овлаш хўжаликлари томонидан шартнома шартларига риоя қилиниши мониторингини юритади;

сув ҳавзасида балиқ ресурслари овланиши ҳолати ҳақида йиллик маълумотларни умумлаштиради ва табиатни муҳофаза қилиш органларига тақдим этади;

сув ҳавзасининг вақтинча берилмаган участкаларида балиқ ресурсларини қонунчиликда белгиланган тартибда овлаш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. БАЛИҚ ОВЛАШ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


41. Балиқ овлаш хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сув ҳавзасида берилган участкадан тузилган шартномага мувофиқ фойдаланиш;

ўз ихтиёрига кўра белгиланган тартибда овланган балиқларни сотиш;

сувни муҳофаза қилиш чегарасидан ташқарида балиқ озуқаси ва асосий фаолият билан боғлиқ бўлган бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш.

Балиқ овлаш хўжаликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


42. Балиқ овлаш хўжаликлари қуйидагиларга мажбур:

балиқ ресурсларидан фойдаланишда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя қилиш;

шартнома шартларини, шу жумладан танловда иштирок этиш учун буюртманомани бериш пайтида тақдим этилган табиатни муҳофаза қилиш комплекс чора-тадбирлари режасини бажариш;

шартномага илова қилинган сув ҳавзаси участкасининг паспортида кўрсатилган сув ҳавзаси участкалари доирасида балиқ овлашни амалга ошириш;

берилган сув ҳавзаси участкасини учинчи шахсларга фойдаланишга бермаслик;

фойдаланувчини аниқлайдиган овлаш қуролларини тамғалаш;

сув ҳавзасининг қирғоқ участкаларини белгиланган тартибда санитария ҳолатида сақлаш;

ҳар йили балиқларни кўпайтиришни, балиқ овланадиган сувлар мелиорациясини, келгусида овланадиган майда балиқларни, шунингдек балиқ ресурслари сақланишини таъминлаш чораларини амалга ошириш;

ҳар куни овланган балиқларни мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланган намунадаги балиқларни овлаш дафтарида қайд этиш;

табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторларига, уларнинг талабига биноан шартнома ва балиқларни овлаш дафтарини тақдим этиш, овлаш қуролларини ва овланган балиқларни, ишлаб чиқариш хоналарини, сузиш воситаларини ва қабул қилиш пунктларини белгиланган тартибда кўздан кечиришни амалга оширишга тўсқинлик қилмаслик;

ҳар ойда "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖга овланган балиқлар тўғрисида (турлари бўйича), балиқ овланадиган сувлар мелиорацияси, овланадиган майда балиқларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги маълумотни ва сув ҳавзаси участкасида балиқларни кўпайтириш натижалари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш;

балиқларни сузиш воситасидан қирғоққа фақат махсус жиҳозланган жойда, балиқ овлаш хўжалиги жойлашган манзилда туширишни амалга ошириш;

балиқ овлаш хўжалигидан балиқни олиб чиқишни товар-транспорт юкхатлари бўйича амалга ошириш;

сузиш воситаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва балиқни овлашда хавфсизлик техникасига риоя қилиш;

балиқчиларнинг шахсини ва ушбу хўжаликдаги лавозимини тасдиқлайдиган гувоҳномалар билан таъминлаш;

зарур сув ҳавзасида балиқ овлаш фаолиятининг қонунийлигини тасдиқлайдиган барча керакли ҳужжатларга (шартномалар, балиқни овлаш дафтарлари, сузиш воситаларининг ҳужжатлари ва ҳоказоларга) эга бўлиш.

Балиқ овлаш хўжалиги қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. ИЖАРА ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


43. "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ:

танлов ғолиблари бўлган балиқ овлаш хўжаликлари билан жорий йил учун ижара ҳақининг миқдорини белгилаган ҳолда шартнома тузади;

ҳар йилнинг 15 февраль санасигача ижара ҳақининг миқдорини аниқлаб шартноманинг ижара ҳақи миқдори назарда тутилган бандига ўзгартиришлар киритади.


44. Ижарага берилган сув ҳавзаси участкалари бўйича ижара ҳақи миқдорини ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар талаб этилади:

а) ижарага берилган сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони (гектар ҳисобида);

б) ижарачи томонидан ўтган йилда бир гектар сув ҳавзасидан тутилган (сотилган) балиқнинг ўртача миқдори;

в) балиқ овлаш хўжалиги томонидан ўтган йилда бир гектар табиий сув ҳавзасини ўртача балиқ (турлари бўйича) чавоқлари билан балиқлантириш миқдори.

45. Ижарага берилган табиий сув ҳавзаси участкалари бўйича ижара ҳақи миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Иҳ = Ҳ1 * Му * Ис, бунда:


Иҳ - ижара ҳақи;

Ҳ1 - бир гектарнинг ўртача маҳсулдорлиги, кг (10 кг белгиланган ўзгармас коэффициент);

Му - сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони, га;

Ис - мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг фоиз ставкаси, сўмда.

46. Ижара ҳақи ҳисоблашда ижарага берилган сув ҳавзаси участкасининг ҳар гектаридан овланадиган балиқ миқдори энг камида 10 кг ҳисобида қўлланади.


6-БОБ. ИЖАРА ҲАҚИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


48. Балиқ овлаш хўжаликлари томонидан ижара ҳақи уч қисмга бўлиб йил давомида тўланади. Бунда, йиллик ижара ҳақининг 30 фоизи 1 апрелга қадар, 35 фоизи 1 октябрга қадар, қолган қисми 1 декабрга қадар тўланади.

49. Ижарага берилган сув ҳавзаси участкаси учун ижара ҳақи биринчи йилда жорий йилда фаолият юритилган ойлар сонига мос миқдорда, тенг улушларда ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Иҳ = Йиҳ / 12х х Тм, бунда:


Иҳ - ижара ҳақи;

Йиҳ - йиллик ижара ҳақи;

Тм - жорий йил давомида фаолият юритилган ойлар сони.


50. Балиқ овлаш хўжаликлари ижара ҳақини 100% миқдорда "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.

51. Ижарачилар томонидан ижара ҳақининг ўз вақтида тўлаб борилиши "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ томонидан назорат қилинади.


7-БОБ. СУВ ҲАВЗАСИДА БАЛИҚ РЕСУРСЛАРИНИ ҚАЙТА

ТИКЛАШГА ДОИР ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ


52. Сув ҳавзасида балиқ ресурсларини қайта тиклашни таъминлаш учун "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ:

аква маҳсулотларни ривожлантириш, шунингдек овланадиган балиқлар захирасини аниқлаш бўйича янги технологияларни ишлаб чиқади ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;

сув ҳавзасида балиқларни қафас усулида етиштириш технологияларини татбиқ қилиш ишларини ташкил этади;

Айдар-Арнасой кўллар тизими қирғоғида, кейинчалик сув ҳавзасида балиқларни кўпайтириш учун балиқ чавоқлари етиштиради, инкубация цехларини, балиқ парваришхоналарини, балиқ озуқаси ишлаб чиқариш заводларини, шунингдек қайта ишлаш цехларини, балиқ ва балиқ маҳсулотларини сақлаш учун совутиш ускуналарини барпо этади.


53. Сув ҳавзаларининг балиқ кўпайтириш меъёри сув ҳавзасининг бир гектарига камида 50 та балиқ чавоқлари - шу йилги ёки бир йиллик балиқлар даражасида белгиланади.


54. Сув ҳавзаларида балиқ кўпайтириш тадбирлари табиатни муҳофаза қилиш органлари, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ ва балиқ овлаш хўжаликларининг вакиллари иштирокида ўтказилади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.


8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


55. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



БАЛИҚ ОВЛАШ ДАФТАРИ

     

       


(балиқ овлаш хўжалигининг номи)

БАЛИҚ ОВЛАШ ҲУДУДИ



(вилоят, туман, сув ҳавзаси номи, сув ҳавзаси участкаси)

                    

        








20___ йил



_________________________________________________ балиқ овлаш ҳудудидаги балиқчилик хўжалиги _____-сон бригадасининг 20___ йил учун дафтари


кг

Кун,

ой


Ов учун масъул

шахс Ф.И.О.


Овлаш

воси-

таси


С

а

з

а

н


С

у

д

а

к


Ж

а

р

и

х


Л

а

қ

қ

а

б

а

л

и

қ


О

қ

д

ў

н

г

п

е

ш

а

н

а


О

қ

а

м

у

р


И

л

о

н

б

о

ш

и

б

а

л

и

қ


К

а

р

а

с


Л

е

ш

б

а

л

и

ғ

и


П

л

о

т

в

а


Ш

е

м

а

я


Ч

ў

р

т

а

н

б

а

л

и

қ


Ч

е

х

о

н

ь


Б

о

ш

қ

а

т

у

р

л

а

р

и


Ҳ

а

м

м

а

с

и


Юкхати

N ва

жўнатиш санаси


Қабул

қилувчининг

Ф.И.О. ва давлат

автотранспорти N




















































































































































































































































































































        





Низомга

2-ИЛОВА


Балиқ овлаш хўжаликлари томонидан

тўланадиган ижара ҳақи тўловини ҳисоблашда

сув ҳавзалари участкалари маҳсулдорлигига боғлиқ

ҳолда қўлланиладиган ставкалар миқдори

Маҳсулдорлик, га/кг

Базавий ҳисоблаш

миқдорининг, фоиз

Ижара ҳақини ҳисоблаш

Формуласи

10 гача

100,0

(10 х 1 х 100 % БҲМ/ 100)

10,1 - 30 гача

90,0

(10 х 1 х 90 % БҲМ/ 100)

30,1 - 50 гача

80,0

(10 х 1 х 80 % БҲМ/ 100)

50,1 - 70 гача

70,0

(10 х 1 х 70 % БҲМ/ 100)

70,1 - 80 гача

60,0

(10 х 1 х 60 % БҲМ/ 100)

80,1 - 90 гача

50,0

(10 х 1 х 50 % БҲМ/ 100)

90,1 - 100 гача

40,0

(10 х 1 х 40 % БҲМ/ 100)

100,1 дан юқори

30,0

(10 х 1 х 30 % БҲМ/ 100)

Эслатма:

1) бир гектарнинг ўртача маҳсулдорлиги, кг (10 кг белгиланган ўзгармас коэффициент);

2) сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони, га;

3) 1 га табиий сув ҳавзага қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдорининг фоиз ставкаси;

4) базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) бир баравари миқдорида.

Бунда: 1 га табиий сув ҳавзасига энг юқори 100 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ижара ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида.

1) 10 х 1 х 100% х 223000 / 100 - 22 300 сўм - 10 кг.

2) 10 х 1 х 90% х 223000 / 100 - 20 070 сўм - 30 кг.

3) 10 х 1 х 80% х 223000 / 100 - 17 840 сўм - 50 кг.

4) 10 х 1 х 70% х 223000 / 100 - 15 610 сўм - 70 кг.

5) 10 х 1 х 60% х 223000 / 100 - 13 380 сўм - 80 кг.

6) 10 х 1 х 50% х 223000 / 100 - 11 150 сўм - 90 кг.

7) 10 х 1 х 40% х 223000 / 100 - 8 920 сўм - 100 кг.

8) 10 х 1 х 30% х 223000 / 100 - 6 690 сўм - 100,1 кг. дан юқори.

1 га сув ҳавзасига энг паст 30 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ижара ҳақи - 6 690 сўм.

(10 х 1 х 30% БҲМ/ 100) - 6 690.


Изоҳ. Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгариши билан бирга ижара ҳақи суммасининг миқдори ҳам ўзгаради.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 март, 10-сон, 148-модда






























Время: 0.1882
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск