ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Транспорт алоқалар, йўловчилар ва юклар ташиш / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ўзларининг тегишли ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатнови тўғрисида тузилган Битим (Амман, 1996 йил 24 ноябрда)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги

Ҳукумати ўртасида ўзларининг тегишли

ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида

ҳаво қатнови тўғрисида тузилган

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар;

1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг қатнашчилари бўлгани ҳолда, ва

ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида юқорида қайд этилган Конвенцияга қўшимча қилиб Битим тузиш истагида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:


а. "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эгалиги ва эътироф этилганлигига қараб, 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b. "Авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига нисбатан - Фуқаро Авиациясининг Бош Директорини ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Ҳукуматига нисбатан - Транспорт Вазирлигининг Фуқаро Авиацияси маъмурларини ва ёки юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар ҳозирги вақтда бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган бошқа бир маъмуриятни англатади;


с. "Ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан ушбу давлатнинг мустақиллиги остидаги ер майдонларини, ҳудудий ва ички сувларни ва уларнинг тепасидаги ҳаво бўшлиғини англатади;


d. "Тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;


e. "Ҳаво қатнови" атамаси йўловчилар, юк ва почтани умумий ташишда ҳаво кемалари томонидан амалга ошириладиган ҳаво қатновини англатади. "Халқаро ҳаво қатнови", "Авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;


f. "Тайёра жиҳозлари", "тайёра захиралари" ва ҳтиёт қисмлар" атамалари Конвенциянинг 9-иловасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади.


g. "Ҳажм" атамаси "ҳаво кемасига" нисбатан бирор йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида ҳаво кемасининг фойдали иш юклашни англатади; ва


h. "Ҳажм" атамаси "келишилган йўлларга" нисбатан ушбу йўлда ишлатилаётган ҳаво кемасининг ҳажми маълум вақт ичида белгиланган йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида шундай ҳаво кемаси томонидан амалга ошириладиган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтирилганини англатади;


i. "Келишилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" атамалари уларга тегишли равишда жадвалларда кўрсатилган халқаро ҳаво қатновларни ва ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишларни англатади.



2-модда. Тайинланган авиакорхоналарнинг

ҳуқуқлари ва имтиёзлари


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишларда ҳаво қатновларни йўлга қўйиш мақсадида ушбу Битимда кўрсатилган ҳуқуқларни беради. Мазкур қатновлар ва йўналишлар бундан буён тегишли равишда "келишилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталадилар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхона ҳаво қатновларини йўлга қўйиш мақсадида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

а. бош

...
Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск