ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2017 й. 128-сон "Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2017 й.

N 128



ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИДА

ПЕНСИОНЕРЛАРНИ БЕПУЛ

ТАШИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 23 январдаги 31-сон қарорига мувофиқ, шунингдек кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳар бири тўғрисида ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, улар учун шаҳар йўловчи ташиш транспортидан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти "Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг пенсионерларни Тошкент метрополитенида 2017 йил 15 мартдан бошлаб соат 10:00 дан 16:00 гача бепул ташиш, кейинчалик олинмай қоладиган даромадларни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Кундузи Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти "Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

Тошкент метрополитенида кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган кундузги даврда пенсионерларни бепул ташишда олинмай қоладиган даромадларни қоплаш;

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 март, 10-сон, 149-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 23-модда


























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск