язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2017 й. 131-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2017 й.

N 131



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига

агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 мартдаги

131-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):


а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 2-банди биринчи хатбошидаги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятларидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 8-модда):


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатиладиган агрокимёвий хизматлар ва ишларга, шунингдек "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали сотиладиган минерал ўғитларга ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига нарх белгилаш нормаларининг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.";


б) 11-банддаги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда):


а) 2-илованинг 30-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 5-иловада:


6-банднинг ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


7-банднинг ўттизинчи - ўттиз учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 46-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 47-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари ўзларининг туманлараро ва туман филиаллари орқали" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятлари ўзларининг туман (шаҳар) филиаллари орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" ҳамда "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига" сўзлари тегишли равишда "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" ҳамда "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 50-банднинг иккинчи хатбошидаги "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Аммиакли селитрани ишлаб чиқариш, ташиш ва сотишни назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 44-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратларини етказиб бериш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 24 февралдаги 31-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 14-модда):


а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


4-банднинг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё республика маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг тегишли бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг учинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё республика марказидан ҳамда унинг вилоятлар, туманлар бўлинмаларидан" сўзлари "Ишчи органдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

    

г) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар

ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш

бўйича идоралараро тендер комиссияси

ТАРКИБИ

Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, комиссия раиси


Абдусаматов Б.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси


Сайдалиев С.С.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси бош Давлат санитария врачи


Мирзаев М.М.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Халияров Ю.Д.

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ раисининг ўринбосари


Мирзаев Ш.Ш.

-

"Агробанк" АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари


Давлатов А.К.

-

Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурлари экспертизаси республика маркази директори


Очилов Р.О.

-

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ раисининг ўринбосари


Саъдуллаев А.У.

-

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ҳузуридаги ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти директори


Холиков Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорининг ўринбосари


Ходжаев З.М.

-

Навоий "Электркимёзавод" АЖ қўшма корхонаси бошқаруви раиси.


      

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 15 ноябрдаги ПҚ-512-сон қарори)" 2007 йил 4 январдаги 7-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда) 1-иловадан "Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё республика маркази" блоки чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 369-модда) 2-илованинг 75-сатри "Балансда сақловчи" устунидаги "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ" сўзлари "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Сирдарё агрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 мартдаги

131-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 29 мартдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 13-сон, 150-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 51-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида чигиртка ва бошқа хавфли зараркунандаларга қарши курашиш махсус ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 24 мартдаги 89-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда) .


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 11 июндаги 165-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 37-модда) 3-илованинг 167 ва 199-позициялари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 161-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 25-модда