язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.03.2017 й. 139-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 мартдаги

139-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёларни

ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи

субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария

қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-

санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ветеринария тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги бўйича ветеринария-санитария хулосаси бериш тартибини белгилайди.


2. Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема ва шакл бўйича амалга оширилади.


3. Ветеринария-санитария хулосаси беш йил муддатга берилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аризачи - ветеринария-санитария хулосаси олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига ҳужжатлар тақдим этувчи тадбиркорлик субъекти (юридик шахс ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор);

ваколатли орган - аризачининг ветеринария-санитария хулосаси бериш учун ёзган аризасини кўриб чиқувчи ва белгиланган тартибда ветеринария-санитария хулосасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилувчи Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари;

ветеринария-санитария хулосаси - Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари томонидан ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича аризачига берилган ҳужжат.


2-БОБ. РУХСАТ ЭТУВЧИ ТАЛАБЛАР ВА ШАРОИТЛАР


5. Қуйидагилар ветеринария-санитария хулосаси беришда рухсат этувчи талаб ва шартлар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ветеринария, ветеринария-санитария қоида ва меъёрларига риоя қилиш;

ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш учун бино ва бошқа иншоотларни ветеринария, ветеринария-санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ сақлаш.



3-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИ

ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


6. Ветеринария-санитария хулосаси олиш учун аризачи ваколатли органга қуйидагиларни тақдим этади:

ветеринария-санитария хулосаси олиш тўғрисида 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш учун иншоотларнинг қурилиш, техник ва ишлаб чиқариш тавсифи тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари.


7. Аризачидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Ветеринария-санитария хулосаси олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар аризачи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


9. Ветеринария-санитария хулосаси олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда рўйхат бўйича қабул қилиниб, ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда аризачига дарҳол берилади (юборилади).


10. Аризачига ветеринария-санитария хулосасини бериш учун давлат бошқа органларида мавжуд бўлган ҳужжат ва маълумотлар талаб этилган ҳолларда, "ягона дарча" тамойили бўйича соддалаштирилган тартибдаги сўров жўнатилиб, ваколатли орган ушбу ҳужжатларни аризачи иштирокисиз қабул қилиб олади.



4-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИ

БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ.

ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИ БЕРИШ


11. Ваколатли орган ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уларни етти иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқиб, ветеринария-санитария хулосаси бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ветеринария-санитария хулосаси бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.

Ваколатли орган томонидан ветеринария-санитария хулосаси Ҳайвон касалликлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги ташхиси давлат марказлари томонидан ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича тегишли текширишлар ўтказилгандан сўнг берилади. Ўтказилган текшириш натижалари юзасидан ветеринария лабораториялари томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ далолатнома тузилиб, ваколатли органга тақдим этилади.

12. Ветеринария-санитария хулосаси ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилади.


13. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилингандан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда аризачига ветеринария-санитария хулосасини беради (юборади) ёки ветеринария-санитария хулосаси беришни рад этиш тўғрисида аризачини ёзма равишда хабардор қилади.

Аризачининг аризаси кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.


14. Ветеринария-санитария хулосасини бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:

аризачи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

аризачи рухсат этувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаганда.


15. Бошқа асосланмаган сабабларга, шу жумладан мақсадга номувофиқлигига кўра ветеринария-санитария хулосасини беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


16. Ветеринария-санитария хулосасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома аризачига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва аризачи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


17. Ветеринария-санитария хулосасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда аризачи томонидан бартараф этилган тақдирда, ваколатли орган томонидан ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, ветеринария-санитария хулосаси бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш аризачининг аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг етти иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Аризачи аризасининг қайта кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.


18. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аризачига илгари ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


19. Ветеринария-санитария хулосаси бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг аризачи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


20. Аризачи ветеринария-санитария хулосаси беришнинг рад этилиши, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


21. Ветеринария-санитария хулосаси берилган аризачиларга ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ фаолият турлари бўйича тартиб рақами ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳарфий-рақамли кодини ҳисобга олган ҳолда рўйхатга олиш рақами берилади.



5-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


22. Ветеринария-санитария хулосасининг амал қилиш муддати тугагач, аризачининг аризасига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.


23. Ветеринария-санитария хулосасининг муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ветеринария-санитария хулосасининг амал қилиш муддати тугамасдан аввал топширилиши керак.


24. Ветеринария-санитария хулосасининг муддатини узайтириш ветеринария-санитария хулосасини бериш учун назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


25. Ветеринария-санитария хулосасининг муддатини узайтириш учун йиғим ундирилмайди.



6-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ


26. Аризачи - юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, аризачи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


27. Жисмоний шахс бўлган аризачининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, аризачи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


27-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида ветеринария-санитария хулосасига эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, ветеринария-санитария хулосасини ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

27-2. Ветеринария-санитария хулосасидаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 26, 27 ва 27-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, ветеринария-санитария хулосаси ариза берувчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

28. Ҳужжатлар аризачи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


29. Ветеринария-санитария хулосаси қайта расмийлаштирилгунга қадар, аризачи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни бажаради ёки амалга оширади.


30. Ветеринария-санитария хулосаси қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган ветеринария-санитария хулосалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган томонидан ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уч иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.


31. Аризачидан ушбу Низомнинг 26 ва 27-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


32. Ветеринария-санитария хулосаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, аризачининг аризасига асосан унинг дубликати берилади.

Ваколатли орган аризачидан ариза қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ветеринария-санитария хулосаси дубликатини, шунингдек яроқсиз ҳолдаги ветеринария-санитария хулосасининг асл нусхасини бериши (юбориши) шарт.


33. Ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилмайди.



7-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ

ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


34. Ветеринария-санитария хулосасининг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тўхтатиш ва хулосани бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.


35. Ветеринария-санитария хулосасининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир маротаба қўпол равишда бузилишига ҳайвонларни сўйиш натижасида одамлар ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг реал хавфини пайдо қилиш киради.



8-БОБ. БЕРИЛГАН ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ

ХУЛОСАЛАРИ РЕЕСТРИ


36. Ваколатли орган берилган ветеринария-санитария хулосалари реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.


37. Берилган ветеринария-санитария хулосалари реестрида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилади:

аризачилар тўғрисида (аризачи - юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефони; аризачи - жисмоний шахслар учун - аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти маълумотлари, почта манзили, телефони);

ветеринария-санитария хулосасининг берилган санаси ва тартиб рақами;

ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш, амал қилиш муддатини узайтиришнинг асослари ва саналари;

ветеринария-санитария хулосасининг амал қилишини тўхтатиш асослари ва саналари;

ветеринария-санитария хулосаси дубликатларини беришнинг асослари ва саналари;

ветеринария-санитария хулосасини бекор қилишнинг асослари ва санаси.


38. Берилган ветеринария-санитария хулосалари реестридаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб

чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар

фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария

қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида

ветеринария-санитария хулосаси бериш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш

муддати


I босқич

Аризачи


      

Ушбу Низомнинг 6-бандига асосан ветеринария-санитария хулосалари олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

Ваколатли органга ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади.

       


Аризачининг хоҳишига кўра.









II босқич

Ваколатли орган


           

1. Аризачидан ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабар берган ҳолда қабул қилади.



Ҳужжатлар қабул қилинган кунда.


2. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши натижаси бўйича ваколатли органнинг ветеринария мутахассислари томонидан раҳбариятга ветеринария-санитария хулосаси бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида таклиф киритиш учун мувофиқлик далолатномаси тузилади (шу жумладан ветеринария-санитария хулосаси беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан бартараф этилгандан сўнг ҳужжатлар қайта тақдим этилганда).


3. Раҳбар (бошлиқ ёки унинг ўринбосари) мувофиқлик далолатномаси асосида ветеринария-санитария хулосасига имзо қўяди ёки беришни рад этади.


4. Аризачига ветеринария-санитария хулосасини беради (жўнатади) ёки беришни рад этиш ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади.



Ариза олингандан кейин 7 иш кунидан ошмаган муддатда.




5. Ветеринария-санитария хулосаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома аризачига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва аризачи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда берилади (топширилади).

         


Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 1 иш кунидан кечиктирмай.

         





Низомга

2-ИЛОВА



Ветеринария-санитария хулосаси бериш учун

АРИЗА


20___ йил "___" _____________                                                N ____


Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги тўғрисида

           

(объект номи, маҳсулот турлари)

                     

1. Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.: ____________________________________________


2. Манзили

(почта манзили):


Индекси: ________________, телефони: _____________________, факси ёки эл.почтаси: ________________.

3. СТИР:


4. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:


    

      

       

Аризачи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

                           М.Ў.

               (мавжуд бўлганда)






Низомга

3-ИЛОВА



Мувофиқлик далолатномаси

N _____


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвон касалликлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги ташхиси давлат марказлари мутахассислари томонидан:

       

        

   

       

      

     

20__ йил "___" ___________ дан ____________ гача ____________________

          

(объект, маҳсулот, технология номи)

             

        

       

ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилди.

1. Ариза рақами ва санаси:



(объект, маҳсулот, технология номи)

         

    

       

        

      

Мувофиқлиги (номувофиқлиги) аниқланди:


            

(меъёрий ҳужжатлар бандлари ва бўлимлари номлари, рақамлари)

             

2. Ишларнинг техник ҳужжатлари:



(мувофиқлиги (номувофиқлиги))

3. Технологик жиҳоз ва асбоб-ускуналар:



(мувофиқлиги (номувофиқлиги))

4. Ходимларга талаблар:



(мувофиқлиги (номувофиқлиги))

5. Ташкилот ички назоратига талаблар:



(мувофиқлиги (номувофиқлиги))

6. Маҳсулотга талаблар:



(мувофиқлиги (номувофиқлиги))

             

Қонунчилик талабларига мувофиқлиги (номувофиқлиги) аниқланди:

             

(объект, маҳсулот, технология номи)

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвон касалликлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги ташхиси давлат марказлари мутахассислари:


       


         


(имзо)


(Ф.И.О.)


       


         


(имзо)


(Ф.И.О.)

Аризачининг вакили:





(имзо)


(сана)

____________

       (сана)






Низомга

4-ИЛОВА

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бошқармаси

Управление ветеринарии

и развития животноводства

Ветеринария-санитария хулосаси


Берилган ветеринария-санитария хулосалари реестрида

20___ йил "___" ____________ N _______ билан рўйхатдан ўтказилган

Амал қилиш муддати: 20___ йил "____"__________ гача

1. Мазкур хулоса ушбуни тасдиқлайди:

объектнинг номи, СТИР, (ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё тури, технология номи)

Ишлаб чиқилган:

(аризачи номи)

ветеринария, ветеринария-санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ:

2. Хулоса қуйидаги таҳлил натижаларига асосланган:

(далолатномалар, мутахассис хулосалари ва ҳ.к.)

3. Хулоса қуйидагиларга асосан берилди:

(бандлар номи, рақамлари, меъёрий-ҳуқуқий далолатномалар ва ҳ.к.)

Раҳбар

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

(мавжуд бўлганда)




     





Низомга

5-ИЛОВА


I. Ҳайвонлар ва ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва

хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш, боқиш,

парваришлаш ва унинг реализацияси билан

шуғулланувчи объектлар тартиб рақами

Т/р

Фаолият тури маҳсулот коди

Код

1.

Чорвачилик йўналишидаги объектлар:



қорамолчилик;

А1


қўйчилик ва эчкичилик, қоракўлчилик;

А2


йилқичилик;

А3


туячилик;

А4


чўчқачилик;

А5


бўрдоқичиликка ихтисослашган корхоналар.

А6

2.

Паррандачилик (ғозчилик, ўрдакчилик, товуқчилик, беданачилик, куркачилик ва туяқушчилик).

А7

3.

Балиқчилик.

В1

4.

Асаларичилик.

В2

5.

Қуёнчилик.

В3

6.

Наслчилик-селекция йўналишидаги корхоналар.

В4

7.

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни сақлаш ва сотишни амалга оширувчи объектлар.

C

8.

Ветеринария дори воситаларини сақловчи ва сотувчи объектлар.

D1

9.

Ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи объектлар.

D2

10.

Қуйидагиларни қайта ишловчи объектлар:



гўшт;

G1


балиқ ва балиқ маҳсулотлари;

G2


асал ва асаларичилик маҳсулотлари;

G3


сут ва сут маҳсулотлари;

G4


ҳайвонотга мансуб хомашё.

G5

11.

Озуқа ва озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи объектлар.

K

12.

Бошқа номланмаган объектлар.

Р

13.

Ҳайвонларни сўйиш ва дастлабки ишлов бериш, паррандадан ташқари, қолган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи объектлар.

U1

14.

Паррандаларни сўйиш ва дастлабки ишлов бериш, олинган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи объектлар.

U2

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 166-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 28-модда