язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.03.2016 й. 139-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 мартдаги

139-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари

ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-

санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ветеринария тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом фуқаролар томонидан уй шароитларида сўйиш маҳсулотларига ва гўшт маҳсулотларига, шунингдек сўйиш маҳсулотларига ва шахсий истеъмолга мўлжалланган, республика ҳудудида муомалага чиқарилмайдиган гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, утилизация қилиш жараёнларига татбиқ этилмайди.


2. Ихтисослашган сўйиш корхонасининг ветеринария ва ветеринария-санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


3. Ветеринария-санитария хулосаси беш йил муддатга берилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аризачи - ветеринария-санитария хулосаси олиш учун туман ёки шаҳар давлат ветеринария хизмати бўлимига ҳужжатлар тақдим этувчи тадбиркорлик субъекти (юридик шахс ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор);


ваколатли орган - аризачининг ветеринария-санитария хулосаси бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқувчи ва белгиланган тартибда ветеринария-санитария хулосаси бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилувчи туман ёки шаҳар ветеринария бўлими;

ветеринария-санитария хулосаси - давлат ветеринария хизматининг ваколатли органлари томонидан ҳайвонларни сўйишни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига берилган ҳужжат;


ихтисослашган сўйиш корхонаси - ҳайвонларни сўйиш учун замонавий механизациялаштирилган ёки автоматлаштирилган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бино ва хоналари мавжуд бўлган корхона;


сўйиладиган ҳайвонлар - йирик ва майда мол, чўчқа, от, туя, қуён, уй паррандаларининг барча турлари;


сўйишдан олдинги ветеринария кўриги - сўйиладиган ҳайвонларни хўжаликдан жўнатиш ва сўйишдан аввал ихтисослашган сўйиш корхонасида ветеринария мутахассислари томонидан, белгиланган тартибда текширишдан ўтказиш;


сўйишдан кейинги кўрик - сўйилган ҳайвон гўшти ва ички органларининг истеъмолга яроқлилигини аниқлаш мақсадида ихтисослашган сўйиш корхонасида ветеринария мутахассиси томонидан, белгиланган тартибда текширишдан ўтказиш.


5. 14 кунликдан кичик бўлмаган соғлом ҳайвонларнинг, барча турдаги уй паррандаларининг эса - 30 кунлигидан бошлаб сўйилишига йўл қўйилади.



2-БОБ. РУХСАТ ЭТУВЧИ ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


6. Қуйидагилар Ветеринария-санитария хулосаси беришда рухсат этувчи талаб ва шартлар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ветеринария, ветеринария-санитария қоида ва меъёрларига риоя қилиш;

ихтисослашган сўйиш корхоналарини қуриш ва улардан фойдаланишда лойиҳа параметрларига риоя қилиш;

зарурий ветеринария, ветеринария-санитария ва эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказишда давлат ветеринария инспекторларининг кўрсатмаларини бажариш;

ихтисослашган сўйиш корхонасининг мавжудлиги;

ҳайвонлар касалликлари қўзғатувчиларининг манбаларини, уларнинг одам ва ҳайвонларга юқиш омилларини аниқлаш мақсадида, тегишли диагностика тадбирларини ўтказиш (зарурият бўлганда);

ихтисослашган сўйиш корхонасидаги сўйишдан аввалги кўрик хоналарини ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ ҳолда сақлаш;

маҳсулот ва хом ашё сақланиши учун мўлжалланган бино ва бошқа иншоотларни, шунингдек чиқиндиларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ сақлаш.



3-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИ

ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


7. Ветеринария-санитария хулосаси олиш учун аризачи ихтисослашган сўйиш корхонаси жойлашган манзили бўйича ваколатли органга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этиб, унга қуйидагиларни илова қилади:

ихтисослашган сўйиш корхонаси хоналарининг қурилиш, техник ва ишлаб чиқариш тавсифи тўғрисидаги, шунингдек биноларнинг ўз мулки ёки ижарага олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

Аризачидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Ветеринария-санитария хулосаси олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар аризачи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


9. Ветеринария-санитария хулосаси олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда рўйхат бўйича қабул қилиниб, ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда аризачига дарҳол берилади (юборилади).


10. Аризачига ветеринария-санитария хулосасини бериш учун давлат бошқа органларида мавжуд бўлган ҳужжат ва маълумотлар талаб этилган ҳолларда, "ягона дарча" тамойили бўйича соддалаштирилган тартибдаги сўров жўнатилиб, ваколатли орган ушбу ҳужжатларни аризачи иштирокисиз қабул қилиб олади.



4-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИ

БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ.

ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИ БЕРИШ


11. Ваколатли орган ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб етти иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқиб, ветеринария-санитария хулосаси бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ветеринария-санитария хулосаси давлат ваколатли органининг ветеринария мутахассислари томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича тегишли текширишлар ўтказилгандан кейин ҳамда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича далолатнома тузилиб, ваколатли органга тақдим этилгандан сўнг берилади.


12. Ветеринария-санитария хулосаси ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилади.


13. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда аризачига ветеринария-санитария хулосасини беради (юборади) ёки ветеринария-санитария хулосаси беришни рад этиш тўғрисида аризачини ёзма равишда хабардор қилади.

Аризачининг аризаси кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.


14. Ветеринария-санитария хулосасини бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:

аризачи томонидан ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

аризачи рухсат этувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаганда.


15. Бошқа асосланмаган сабабларга, шу жумладан мақсадга номувофиқлигига кўра ветеринария-санитария хулосаси беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


16. Ветеринария-санитария хулосасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома аризачига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва аризачи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


17. Ветеринария-санитария хулосасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда аризачи томонидан бартараф этилган тақдирда, ваколатли орган томонидан ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, ветеринария-санитария хулосаси бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш аризачининг аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг етти иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Аризачи аризасининг қайта кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.


18. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аризачига илгари ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


19. Ветеринария-санитария хулосаси бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг аризачи томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


20. Аризачи ветеринария-санитария хулосаси беришнинг рад этилиши, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


21. Ветеринария-санитария хулосасининг амал қилиш муддати тугагач, аризачининг аризасига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.


22. Ветеринария-санитария хулосасининг муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ветеринария-санитария хулосасининг амал қилиш муддати тугамасдан аввал топширилиши керак.


23. Ветеринария-санитария хулосасининг муддатини узайтириш ветеринария-санитария хулосасини бериш учун назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


24. Ветеринария-санитария хулосасининг муддатини узайтириш учун йиғим ундирилмайди.



6-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ


25. Аризачи - юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, аризачи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


26. Жисмоний шахс бўлган аризачининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, аризачи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


26-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида ветеринария-санитария хулосасига эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, ветеринария-санитария хулосасини ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

26-2. Ветеринария-санитария хулосасида мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 25, 26 ва 26-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, ветеринария-санитария хулосаси ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

27. Ҳужжатлар аризачи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситаси ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


28. Ветеринария-санитария хулосаси қайта расмийлаштирилгунга қадар, аризачи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни бажаради ёки амалга оширади.


29. Ветеринария-санитария хулосаси қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган ветеринария-санитария хулосалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган томонидан ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уч иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.


30. Аризачидан ушбу Низомнинг 25 ва 26-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


31. Ветеринария-санитария хулосаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда аризачининг аризасига асосан унинг дубликати берилади.

Ваколатли орган аризачидан ариза қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ветеринария-санитария хулосаси дубликатини, шунингдек яроқсиз ҳолдаги ветеринария-санитария хулосасининг асл нусхасини бериши (юбориши) шарт.


32. Ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилмайди.



7-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ХУЛОСАСИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ

ЁКИ УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


33. Ветеринария-санитария хулосасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.


34. Ветеринария-санитария хулосасининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир маротаба қўпол равишда бузилишига ҳайвонларни сўйиш натижасида одамлар ҳаётига ва саломатлигига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг реал хавфини пайдо қилиш киради.



8-БОБ. БЕРИЛГАН ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ

ХУЛОСАЛАРИ РЕЕСТРИ


35. Ваколатли орган берилган ветеринария-санитария хулосалари реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.


36. Берилган ветеринария-санитария хулосалари реестрида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилади:

аризачилар тўғрисида (аризачи - юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефони; аризачи - жисмоний шахслар учун - аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти маълумотлари, почта манзили, телефони);

ветеринария-санитария хулосасининг берилган санаси ва тартиб рақами;

ветеринария-санитария хулосасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш, амал қилиш муддатини узайтиришнинг асослари ва саналари;

ветеринария-санитария хулосаси амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва саналари;

ветеринария-санитария хулосаси дубликатларини беришнинг асослари ва саналари;

ветеринария-санитария хулосаларини бекор қилишнинг асослари ва санаси.


37. Берилган ветеринария-санитария хулосаларининг реестридаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари

ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-

санитария хулосаси бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш

муддати



I босқич

Аризачи


         

Ушбу Низомнинг 7-бандига асосан ветеринария-санитария хулосалари олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

Ваколатли органга ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади.

        


Аризачининг хоҳишига кўра.









II босқич

Ваколатли орган


           

1. Аризачидан ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабар берган ҳолда қабул қилади.



Ҳужжатлар қабул қилинган куни.


2. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ваколатли органнинг ветеринария мутахассислари томонидан раҳбариятга ветеринария-санитария хулосаси бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида таклиф киритиш учун мувофиқлик далолатномаси тузилади (шу жумладан ветеринария-санитария хулосаси беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан бартараф этилгандан сўнг ҳужжатлар қайта тақдим этилганда).


3. Раҳбар (бошлиқ ёки унинг ўринбосари) мувофиқлик далолатномаси асосида ветеринария-санитария хулосасини имзолайди ёки хулоса беришни рад этади.


4. Аризачига ветеринария-санитария хулосаси беради (жўнатади) ёки рад этиш ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади.

           


Ариза олингандан кейин 7 иш кунидан ошмаган муддатда.






5. Ветеринария-санитария хулосаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома аризачига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва аризачи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).



Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 1 иш кунидан кечиктирмай.



        





Низомга

2-ИЛОВА



Ветеринария-санитария хулосаси бериш учун

АРИЗА


20__ йил "___" ____________                                    N ____



ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-

санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги тўғрисида

      


(объект номи, ҳайвон турлари)


1. Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.:

        

       

          

2. Манзили (почта манзили):


Индекси: ________________, телефони: ________________, факси ёки эл. почтаси: __________________________.


3. СТИР: ______________________


4. Амалдаги фаолият кўрсатиш манзили:

      

       

5. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:

ихтисослашган сўйиш корхонасининг жойлашиш схемаси;

ихтисослашган сўйиш корхонаси хоналарининг қурилиш, техник ва ишлаб чиқариш тавсифи тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

     

     

Аризачи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

                                 М.Ў.

                    (мавжуд бўлганда)






Низомга

3-ИЛОВА



Мувофиқлик далолатномаси

N _____


Туман (шаҳар) ветеринария бўлими ветеринария мутахассислари томонидан:

    

      

        

          

       

         

20__ йил ________дан ____________ гача ______________________________

          

(объект, маҳсулот, технология номи)

        

          

       

         


техник экспертизадан ўтказилди.

(ташкилот номи)


1. Ариза рақами ва санаси:



(объект, маҳсулот, технология номи)

          

          

       

         

Мувофиқлиги (номувофиқлиги) аниқланди:


          

(меъёрий ҳужжатлар бандлари ва бўлимлари номлари, рақамлари)

          

          

       

         

2.



(объект, маҳсулот, технологиянинг қисқача тавсифи)

        

          

       

         

3. Ишларнинг техник ҳужжатлари:



(мувофиқлиги (номувофиқлиги))

4. Технологик асбоб-ускуна ва жиҳозлари:



(мувофиқлиги (номувофиқлиги))

5. Ходимларга қўйилган талаблар:



(мувофиқ (номувофиқ))

6. Ташкилотнинг ички назоратига талаблар:



(мувофиқлиги (номувофиқлиги))

      

Туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари ветеринария мутахассисларининг дарҳол ва келгусида тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлари:

           

          

       

         

      

қонунчиликнинг белгиланган талабларига мувофиқ ветеринария хулосаси бериш тўғрисида якуний хулоса:

Натижаларга асосан:



(ўрганиш бўйича кўрилган чоралар)

           

          

       

         


нинг

(объект, маҳсулот, технология)


қонунчилик талабларига мувофиқлиги (номувофиқлиги) аниқланди.



Туман (шаҳар) ветеринария бўлимларининг ветеринария мутахассислари:


       


         


(имзо)


(Ф.И.О.)


       


         


(имзо)


(Ф.И.О.)

Аризачи вакили:





(имзо)


(сана)

     





Низомга

4-ИЛОВА

Ветеринария бўлими

Ветеринарный отдел

Ветеринария-санитария хулосаси


Берилган ветеринария-санитария хулосалари реестрида

20___ йил "___" ____________ N _______ билан рўйхатдан ўтказилган


Амал қилиш муддати: 20___ йил "____"__________ гача


1. Мазкур хулоса ушбуни тасдиқлайди:


         


(объект номи, сўйилган ҳайвон турлари)

       

      

Қонунчилик талабларига мувофиқ ва қуйидаги ҳуқуқларни беради:

        

2. Хулоса қуйидаги таҳлил натижаларига асосланган:

         

(далолатномалар, мутахассис хулосалари ва ҳ. к.)

3. Хулоса қуйидагиларга асосан берилди:

          

(бандлар номи, рақамлари, меъёрий-ҳуқуқий далолатномалар ва ҳ. к.)

4. Ушбу хулоса сўйилган ҳайвонлардан олинган чорвачилик маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини бермайди.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

                                М.Ў.

                    (мавжуд бўлганда)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 166-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 28-модда