язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.03.2017 й. 139-сон қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 мартдаги

139-сон қарорига

4-ИЛОВА



Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги

товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда ва

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит

қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ветеринария тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда барча турдаги транспортда - автомобиль, темир йўл, сув ва ҳаво транспортида ташиладиган, давлат ветеринария хизмати назоратидаги (кейинги ўринларда назоратдаги товарлар деб аталади) товарларни экспорт, импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтказишга, шунингдек жисмоний шахсларнинг қўл ва багаж юкларига ёки почта жўнатмаларига рухсатнома бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мазкур Низомга 1-иловада* келтирилган давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ташишга рухсатнома беришга нисбатан қўлланилади.


3. Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилинишига рухсатнома бериш, шунингдек ветеринария сертификатлари (гувоҳномалари)ни расмийлаштириш ушбу Низомнинг 2, , , , 2г-иловаларига мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


4. Назоратдаги товарларни эпизоотик жиҳатдан мақбул бўлган бошқа давлатлардан экспорт, импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этилган ҳолда йўл қўйилади.


5. Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан электрон ҳужжатлар шаклида, аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжат ва маълумотларнинг таҳлил қилинишини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда берилади.

Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома қоғоз форматда ҳам берилиши мумкин.


6. Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома календарь йил учун берилади.


7. Назоратдаги товарлар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида жойлашган чегара ветеринария назорати пунктлари (участкалари) орқали ўтказилади.


8. Назоратдаги товарларни импорт қилишдан олдин юридик ва жисмоний шахслар экспорт ва транзит қилувчи мамлакатлардаги эпизоотик вазият тўғрисида давлат ветеринария хизматидан бепул ахборот олиш ҳуқуқига эга.


9. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ветеринария қоидалари ва нормалари - ветеринария соҳасидаги талабларни белгиловчи, давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар риоя этиши шарт бўлган ҳужжатлар;


ветеринария гувоҳномаси - Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария хизмати ташкилотлари томонидан барча турдаги назоратдаги товарларга бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжат бўлиб, у ушбу товарлар ҳайвонларнинг ўта хавфли ва карантин касалликлари бўйича соғлом ҳудудданлигини, ҳайвонотга мансуб хом ашё ва маҳсулотлар эса, бундан ташқари белгиланган тартибда ветеринария-санитария экспертизасидан ўтганлигини ҳамда ветеринария-санитария талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;


ветеринария сертификати - назоратдаги товарларни ишлаб чиқарган мамлакатнинг давлат ветеринария врачи томонидан белгиланган намунада бериладиган халқаро ҳужжат бўлиб, у назоратдаги товарларнинг ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлигини ҳамда импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига мувофиқ давлатнинг ҳайвонлар юқумли касалликлари бўйича соғломлигини тасдиқлайди (кафолатлайди).


ветеринария, ветеринария-санитария талаблари - давлат ҳудудини четдан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари қўзғатувчиларининг кириб келишидан ҳамда ветеринария-санитария жиҳатдан хавфли саналган назоратдаги товарларнинг келтирилишидан ҳимоялашга қаратилган, барча юридик ва жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий ҳисобланган, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан импорт қилинувчи назоратдаги товарларга нисбатан қўйиладиган талаблар;

ҳайвон - барча сут эмизувчилар, сув ҳайвонлари ёки паррандалар, шунингдек асаларилар;


импорт қилувчи давлат - охирги манзил белгиланган давлат;


чегара ветеринария назорати пункти (ЧВНП) - назоратдаги товарларни халқаро, давлатлараро, зарурият туғилганда эса - мамлакат ичида барча транспорт турларида ташилиши юзасидан чегара ветеринария назоратини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидаги давлат ветеринария назорати органи;


транзит мамлакати - назоратдаги товарларни импорт қилувчи давлатга етказишда ҳудуди орқали ўтиладиган ёки ЧВНП доирасида вақтинчалик тўхтаб ўтиладиган мамлакат;


экспорт қилувчи мамлакат - назоратдаги товарларни бошқа мамлакатга жўнатувчи мамлакат.



2-БОБ. РУХСАТ ЭТУВЧИ ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


10. Назоратдаги товарларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда уларнинг экспорт-импорти билан шуғулланувчи барча юридик ва жисмоний шахслар, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, улар Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизмати назоратида бўладилар.


11. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган назоратдаги товарлар давлат ветеринария назоратидан ўтказилиши шарт.


12. Бошқа давлатлар ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, ҳайвонларнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ялпи касалликлари ва ҳайвонларнинг илгари қайд этилмаган юқумли касалликлари пайдо бўлган тақдирда назоратдаги товарларни олиб ўтишга тақиқ, чеклов жорий этиш ҳамда уларни олиб ўтишни тиклаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан қабул қилинади.


13. Ўзбекистон Республикасига кирувчи ёки ундан чиқиб кетувчи шахсларга қарашли ит, мушук ва бошқа номаҳсулдор ҳайвонлар (2 та бошдан кўп бўлмаган) ва паррандалар (10 та бошдан кўп бўлмаган) учун ветеринария гувоҳномаси ёки ветеринария сертификати Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарлари рухсатисиз расмийлаштирилади.


14. Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар, шунингдек уларнинг аъзолари ёки ҳосилалари, шу жумладан ов ўлжаларини импорт қилиш экспортчи давлатнинг ваколатли органи томонидан йўқолиб кетиш хавфи остидаги барча турдаги ёввойи фауна ва флорани халқаро савдо-сотиқ Конвенциясига (СИТЕС) мувофиқ берилган рухсатномаси (ҳимоя маркаси) мавжуд бўлганда амалга оширилади.


15. Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар, шунингдек уларнинг аъзолари ёки ҳосилалари, шу жумладан ов ўлжаларини Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси СИТЕС ваколатли органининг рухсатномаси мавжуд бўлганда амалга оширилади.


16. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш ва ташиш Давлат ветеринария қўмитаси томонидан бериладиган тегишли лицензия мавжуд бўлганда ва улар рўйхатга олинган тақдирда амалга оширилади.

17. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни импорт қилиш ва ташиш, уларнинг ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан бериладиган сифати ва зарарсизлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ветеринария сертификатисиз амалга оширилади.


18. Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва транзит қилишда назоратнинг қуйидаги турлари қўлланилади: ҳужжатли, жисмоний ва лаборатория.


19. Ҳужжатли назоратда қуйидагилар текширилади:

назоратдаги товарларнинг ветеринария жиҳатидан хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

назоратдаги товарларни импорт, экспорт қилишга ёки транзитига рухсатноманинг мавжудлиги;

берилган ҳужжатлар мазмунининг ветеринария талабларига мувофиқлиги.


20. Жисмоний назорат қуйидагиларни ўз ичига олади:

назоратдаги товарларни ёки ҳайвонларни кўздан кечириш;

кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган назоратдаги товарлар мавжудлигини ҳамда ўзаро мос келмайдиган товарларнинг биргаликда ташилишини истисно қилиш мақсадида назоратдаги товарларнинг тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш;

транспорт воситасининг назоратдаги товарларни ташишдаги белгиланган ветеринария-санитария талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;

кўчириб ўтказиш (ташиш) шартлари ва режимини назорат қилиш;

қадоқлаш ва ёрлиқларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш;

ҳайвонларни импорт, экспорт, транзит қилишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўтказиш (ташиш)да, суғориш ва озиқлантириш пунктларида уларнинг ҳар бир партияси текширилади.

Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктида ўтказилаётган назоратдаги товарларнинг очиқ қисмини текширишга йўл қўйилади.


21. Лаборатория назорати ташилаётган назоратдаги товарлардаги ўзгаришлар аниқланган ҳолатларда ҳамда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини истисно этиш мақсадида тегишли лабораторияларда текширувлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


22. Юқорида кўрсатилган назорат турларининг натижаларига кўра ЧВНП мансабдор шахси томонидан назоратдаги товарларга нисбатан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: ўтказиш; ўтказишни тўхтатиб туриш; импортни тақиқлаш; қайтариш.


23. Назоратдаги товарларга нисбатан қабул қилинган қарор ЧВНП мансабдор шахси томонидан ветеринария ҳужжатларига ва товарга илова қилинадиган ҳужжатларга 3-иловага* мувофиқ шаклдаги тегишли штамплар қўйиш орқали расмийлаштирилади.


24. Назоратдаги товар турлари ва ҳудуднинг эпизоотик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда транспорт воситаси (темир йўл вагони, рефрижератор секцияси, контейнер ва ҳ. к.) юкларни ортиш ва туширишдан олдин ушбу Низомнинг 4-иловасига* мувофиқ шаклдаги ҳужжат берилган ҳолда ветеринария-санитария ишловига юборилади.


25. ЧВНП мансабдор шахслари ўз ваколатларини амалга оширишда, ўтиш пунктларида назорат ўтказиш ваколати берилган бошқа ваколатли органларнинг мансабдор шахслари, шунингдек чегарадош давлатларнинг ўтиш пунктларидаги ветеринария мутахассислари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар.


26. ЧВНП мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини ўташ вақтида ўзлари билан хизмат гувоҳномаларини олиб юришлари ҳамда белгиланган намунадаги махсус кийимда бўлишлари керак.


27. Назоратдаги товарларнинг импорт, экспорт ва транзитида, шунингдек мамлакат доирасида ташиш экспортчи давлатнинг ваколатли органлари ва давлат ветеринария хизматининг ваколатли шахслари томонидан берилган ветеринария сертификатлари илова қилинган ҳолда амалга оширилади.


28. Назоратдаги товарларни халқаро ташиш фаолияти доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташишда ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар. Аниқланган бузилишлар тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.


29. Давлат чегарасида давлат ветеринария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахснинг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


30. Барча турдаги ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш, ветеринария талабларини бажариш, шу жумладан ветеринария ишлови бериш ва текширишлар ўтказилиши ҳамда халқаро, давлатлараро ва мамлакат ичида ветеринария кузатуви ўтказиш билан боғлиқ бошқа турдаги иш ва хизматлар бўйича харажатлар назоратдаги товарларнинг эгаси томонидан қопланади.



3-БОБ. НАЗОРАТДАГИ ТОВАРЛАРНИ ЭКСПОРТ

ҚИЛИШДА ВЕТЕРИНАРИЯ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


31. Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатномани расмийлаштириш учун товар эгаси тегишли шартнома тайёрлашда, автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз форматдаги ариза билан товарнинг жойлашиш (расмийлаштириш) манзили бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош давлат ветеринария инспекторига камида 30 кун олдин мурожаат қилади.

Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

товар эгасининг номи (жисмоний шахслар учун - Ф.И.О.), жойлашган жойи (почта манзили), телефон ва факс рақами, электрон манзили, СТИР;

назоратдаги товарларнинг келиб чиқиш жойи (туман, шаҳар, хўжалик ва бошқ.)

юбориладиган давлат;

назоратдаги товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича коди;

назоратдаги товарнинг миқдори, шунингдек унинг ўлчов бирлиги;

товарнинг ишлатилиш мақсади;

ишлаб чиқарувчининг номи;

транспорт тури;

маршрут йўналиши (МДҲ давлатлари орқали ўтиш чегаралари номлари кўрсатилади);

давлат чегарасидан ўтиш пунктлари;

назоратдаги товарни чиқаришнинг тахминий муддати;

транзит давлатининг номи;

импорт қилувчи томонидан тақдим этиладиган ва тасдиқланган импорт қилувчи давлатнинг давлат ветеринария хизмати ветеринария талаблари нусхаси (зарурият бўлганда);

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни экспорт қилишда ветеринария дори воситасининг савдодаги номи (савдо маркаси), препарат шакли, қадоғи, ҳар бир чиқарилаётган ветеринария дори воситаси ва озуқабоп қўшимчанинг Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан рўйхатга олиниши тўғрисидаги маълумотлар (рақами ва санаси).

32. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария хизматлари импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига асосан экспорт қилинаётган назоратдаги товар ҳолатини ҳамда тегишли ҳудуддаги эпизоотик ҳолатни етти календарь кун мобайнида ўрганиб чиқади.

Ўта хавфли касалликларни аниқлаш мақсадида карантин ёки қўшимча лаборатория текширувлари ўтказиш зарур бўлганда белгиланган муддат уч ҳафтагача узайтирилиши мумкин.


33. Зарур ҳолатларда тегишли ветеринария лабораторияларида лаборатория текширувлари ўтказилади, ўта мураккаб текширишлар эса илмий-тадқиқот институтларида ўтказилиши мумкин.


34. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспектори тақдим этилган назоратдаги товарларни экспорт қилиш имкониятини, импорт қилувчи давлатнинг давлат ветеринария хизмати талабларини бажариш имкониятини, товар тавсифларини ва маъмурий ҳудуддаги эпизоотик вазиятни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади.


35. Ушбу Низомнинг 34-бандидаги масала ижобий ҳал этилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария инспекторлари ёки уларнинг ўринбосарлари автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз формати воситасида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарига назоратдаги товарлар экспортига рухсатнома беришни сўраб мурожаат қилади.

Мурожаатда ушбу Низомнинг 31-бандидаги маълумотлар кўрсатилади.


36. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари уч иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқади, Ўзбекистон Республикасидан муайян турдаги назоратдаги товарнинг олиб чиқилишига рухсатнома бериш ёки асосли сабабларни кўрсатган ҳолда уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


37. Берилган рухсатнома бир иш куни мобайнида автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз формати воситасида Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ва транспортида давлат ветеринария назорати бошқармасига юборилади.

Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари бир иш куни мобайнида бу ҳақда назоратдаги товар эгаларини, автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз формати орқали рад этиш хатининг нусхаси илова қилинган ҳолда огоҳлантиради.

Рухсатнома бериш ёки уни рад этиш, шунингдек Давлат ветеринария қўмитаси томонидан товар эгасига бевосита автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида берилиши мумкин.

38. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан рухсатнома олингандан сўнг бир иш куни мобайнида туман (шаҳар) давлат ветеринария хизматига тегишли ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича топшириқ беради.

Туман (шаҳар) давлат ветеринария инспектори бир иш куни мобайнида импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига мувофиқ белгиланган шаклдаги ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради. Ветеринария гувоҳномаси импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талаблари бажарилиши тўғрисидаги тўлиқ ахборотларни ўз ичига олиши, туман (шаҳар) давлат ветеринария инспектори томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши керак.


39. Ўтказиш пунктида назоратдаги товарларни ветеринария назорати импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига мувофиқ, белгиланган шаклдаги ветеринария гувоҳномаси (сертификати) тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Ветеринария сертификатида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан берилган рухсатноманинг номери ва санаси кўрсатилиши шарт.

ЧВНП мансабдор шахси ҳужжатли назорат таҳлили натижасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишда импорт қилувчи давлатга тегишли товарнинг кузатув ҳужжати ва ветеринария сертификатига 3-иловага мувофиқ шакл бўйича "Чиқишга рухсат" ёки "Чиқиш тақиқланади" штампини қўяди ҳамда исми ва фамилиясини қайд этади.


40. Назоратдаги товарлар чегарага келтирилганда давлат чегарасидаги ветеринария назорат пункти ходими ветеринария гувоҳномаси асосида 4 соат мобайнида белгиланган шаклдаги ветеринария сертификатини расмийлаштиради. Ветеринария сертификатида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан берилган экспорт учун рухсатнома рақами ва берилган санаси кўрсатилади.


41. Назоратдаги товарлар МДҲ давлатларига экспорт қилинганда 1, 2, 3-шакллар бўйича ветеринария гувоҳномалари (6, 7, 8-иловалар*) ҳамда МДҲ давлатларидан ташқарига чиқаришда ветеринария сертификатлари шакллари импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талаблари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича расмийлаштирилади.

Назоратдаги товарлар эгасининг аризасига кўра товарни ўтказиш йўналишидаги чегара ветеринария пунктлари сонига мувофиқ равишдаги дубликатлар расмийлаштирилади. Импорт қилувчи давлат талабларига асосан ветеринария сертификатлари ёки гувоҳномалари шакли ва/ёки тури Бутунжаҳон Ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилотининг Ер усти ҳайвонлари соғлиғини ҳимоя қилиш Халқаро Кодекси (OIE/ҲЭБ) меъёрларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.


42. Импорт қилувчи давлат талабларига асосан назоратдаги товарлар рўйхатида кўзда тутилмаган ветеринария сертификатлари (гувоҳномалари)ни расмийлаштириш зарур бўлганда, ветеринария гувоҳномалари ёки ветеринария сертификатлари импорт қилувчи давлатнинг ветеринария қоидалари ва нормалари бажарилган ҳолда Давлат чегараси ва транспортидаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, туман ветеринария бўлимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарларининг рухсатисиз расмийлаштирилади.


43. Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинувчи назоратдаги товарларнинг хорижий давлатлар ҳудудидан транзит бўйича ўтиши учун назоратдаги товарнинг эгаси Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторига бевосита мурожаат этишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори тегишли давлатнинг марказий ветеринария органига транзит учун рухсатнома берилишини сўраб мурожаат қилади.

Транзит бўйича аризаларни кўриб чиқиш, транзит давлатларнинг миллий қонунчилиги талабларига, шунингдек халқаро келишув ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Олинган рухсатнома назоратдаги товар эгасига тақдим этилади.

Транзит бўйича аризаларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.



4-БОБ. НАЗОРАТДАГИ ТОВАРЛАРНИ ИМПОРТ

ҚИЛИШДА ВЕТЕРИНАРИЯ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


44. Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга рухсатномани расмийлаштириш учун импорт қилувчи (товар эгаси) 30 кундан кам бўлмаган муддатда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида назоратдаги товарнинг импорт қилиниш манзили бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош давлат ветеринария инспекторига мурожаат қилади.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

товар эгасининг номи (жисмоний шахслар учун - паспортининг маълумотлари ва СТИР), жойлашган жойи (почта манзили), телефон ва факс рақами, электрон манзили ва олувчининг СТИРи;

экспорт қилувчи давлат;

назоратдаги товарларнинг келиб чиқиш жойи (штат, провинция, хўжалик ва бошқалар);

ишлаб чиқарувчининг номи, ишлаб чиқарувчилар реестридаги рўйхатга олиш рақами;

назоратдаги товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича коди;

назоратдаги товарнинг миқдори, шунингдек унинг ўлчов бирлиги;

импорт қилиш мақсадлари (қайта ишламасдан сотиш, қайта ишлаш, қайта ишлашдан олинадиган маҳсулот кўрсатилган ҳолда ва ҳ.к.);

транспорт турлари;

маршрут йўналиши (МДҲ давлатлари орқали ўтиладиган чегара номлари кўрсатилади);

давлат чегарасидан ўтиш пунктлари;

назоратдаги товарни импорт қилишнинг тахминий муддати;

транзит бўйича ўтиладиган давлат номи;

сақлаш ва карантин қилиш жойлари;

назоратдаги товарни қайта ишловчи корхонанинг номи (мавжуд бўлганда);

тирик ҳайвонларни импорт қилишда - чорвачилик фермалари, бошқа карантин ўтказилиш жойларининг текшириш далолатномалари ва ветеринария-санитария хулосаси.


45. Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари назоратдаги товар эгасининг мурожаатига асосан импорт қилинувчи товарларни сақлаш шартлари, фойдаланилиши (эркин сотувга қўйиш, лабораторияда ва бошқа текширишлар, қайта ишлаш ва бошқалар) ҳамда тегишли ҳудуднинг эпизоотик ҳолатини бир ҳафта муддатда ўрганиб чиқади. Ўта хавфли касалликларни аниқлаш мақсадида карантин қилиш зарур бўлганда белгиланган муддат уч ҳафтагача узайтирилиши мумкин.

46. Зарур тадбирлар бажарилгандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида, кўрсатилган назоратдаги товарни республика ҳудудига импорт қилишга рухсат сўраб мурожаат этади ҳамда назоратдаги товар эгасига товарнинг муайян турини импорт қилишга нисбатан ветеринария талабларини, шунингдек экспорт қилувчи давлатнинг марказий ветеринария органи билан келишилган шаклдаги ветеринария сертификати намунасини (мавжуд бўлганда) тақдим этади.

47. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарлари бир ой муддатда мурожаатни кўриб чиқиб, электрон ёки ёзма шаклда Ўзбекистон Республикасига муайян турдаги назоратдаги товарнинг олиб кирилиши учун рухсатнома беради ёки асосли сабабларни кўрсатган ҳолда уни рад этади.


48. Ўзбекистон Республикасига назоратдаги товарларни импорт қилиш учун рухсатнома бериш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:

экспорт қилувчи давлатда ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари бўйича эпизоотик ҳолат ўзгарганда;

экспорт қилувчи давлатнинг назоратдаги товарларида белгиланган тартибда тақиқланган кимёвий ёки биологик моддалар мавжудлиги аниқланганда;

импорт қилувчи томонидан ишончсиз маълумотлар тақдим этилганда;

импорт қилувчи томонидан тақдим этилаётган назоратдаги товарнинг сақланиши, ишлаб чиқарилиши (қайта ишлаш) бўйича ташкилотларнинг ветеринария-санитария ҳолати белгиланган ветеринария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлмаганда;

импорт қилувчи аризасида зарур маълумотларнинг йўқлиги ёхуд импорт қилувчи аризасига зарур иловаларнинг мавжуд эмаслиги;

импорт қилинадиган назоратдаги товарлар ҳажмининг қайд этилган корхоналар ишлаб чиқариш қувватига номувофиқлиги.


49. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан назоратдаги товарларни импорт қилишга рухсатномаси ёки уни рад этиши электрон шаклда ёки қоғоз форматида расмийлаштирилади.


50. Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун рухсат олган назоратдаги товарлар эгаси зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда ветеринария қонунчилиги талабларига риоя этиш;

назоратдаги товарларни экспорт қилувчига Ўзбекистон Республикасига муайян турдаги назоратдаги товарларнинг импорт қилинишига қўйилган ветеринария-санитария талаблари ва ветеринария сертификати намунасини (мавжуд бўлганда) етказиш;

Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария хизмати мансабдор шахсларининг назоратдаги товарлар импортига нисбатан кўрсатмаларини бажариш;

назоратдаги товарлар импорт қилиниши режалаштирилаётган ҳудуднинг давлат ветеринария хизмати бошқармасининг тегишли органларини, назоратдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига импорт қилиниши рухсатномасида кўрсатилмаган корхоналарда сақланиши (қайта ишланиши) тўғрисида хабардор қилиш;

келтирилган назоратдаги товарларни фақат тегишли ветеринария-санитария хулосасига эга бўлган корхоналарда сақлаш (қайта ишлаш);

келтирилган назоратдаги товарлардан фақат импорт учун рухсатномада кўрсатилган шартларга мувофиқ фойдаланиш.


51. Ўзбекистон Республикасига тирик ҳайвонлар импорт қилинганда камида 2 ой олдин расмий сўров жўнатилади (ҳайвонларни импорт қилувчи хўжаликни ўрганиш, келтирилаётган ҳайвонлар карантинини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария врачининг экспорт қилувчи давлатга хизмат сафарини расмийлаштириш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда).


52. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини муайян давлатдан импорт қилиш режалаштирилаётганда маҳсулотни жойида текшириш шарт бўлганда, Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария инспекторининг хизмат сафари масаласини ҳал этиш бўйича сўров Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига камида 30 кун олдин юборилади.

53. Берилган рухсатнома уч иш куни мобайнида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тегишли ветеринария бошқармаларига, Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси ва транспортида давлат ветеринария назорати бошқармасига, назоратдаги товарнинг эгасига юборилади.

Импорт қилиш тўғрисида рухсатнома бериш рад этилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари бир иш куни мобайнида бу ҳақда назоратдаги товар эгаларини, автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида хабардор қилади.

Рухсатнома бериш ёки уни рад этиш, шунингдек Давлат ветеринария қўмитаси томонидан назоратдаги товар эгасига бевосита автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида берилиши мумкин.

54. Экспорт қилувчи давлатда ҳайвонлар орасида хавфли юқумли касалликлар пайдо бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари, аввал берилган назоратдаги товарларни олиб кириш рухсатномасига қарамасдан, рухсатнома амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда ушбу товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига зарур текширув ишлари ўтказилгунга қадар, лекин 30 кундан кўп бўлмаган муддатда киритмаслик ҳуқуқига эгадир. Зарур текширувларнинг натижаларига асосан тегишли назоратдаги товарнинг киритилишига рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан берилган импорт рухсатномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг чегара-текширув пунктлари орқали амалга оширилади.

Чегара-текширув пунктларида назоратдаги товарларни ветеринария назоратидан ўтказиш жўнатувчи давлатнинг ветеринария сертификати ва бошқа кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.

ЧВНП мансабдор шахси ҳужжатли назорат таҳлили натижасига мувофиқ қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда товарни жўнатувчи давлат томонидан берилган кузатув ҳужжати ва ветеринария сертификатига 3-иловага* мувофиқ "Киришга рухсат" ёки "Кириш тақиқланади" штампини қўяди ва унда фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатади.


55. Назоратдаги товарлар чегарага келтирилганда давлат чегарасидаги ветеринария назорат пункти ходими рухсатнома ёки унинг нусхаси асосида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз формати воситасида ветеринария сертификати ўрнига тегишли ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради.

Ветеринария гувоҳномасида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан берилган рухсатноманинг рақами ва берилган санаси кўрсатилади.

Назоратдаги товар қайтарилган тақдирда давлат чегарасидаги ветеринария назорат пункти ходими ушбу Низомнинг 9 ва 10-иловаларига* мувофиқ назоратдаги товарни қайтариш тўғрисидаги далолатнома ва декларацияни расмийлаштиради.


56. Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг хорижий давлатлар ҳудуди бўйича транзитини расмийлаштириш учун назоратдаги товар эгаси Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторига тўғридан-тўғри мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори уч кун муддатда тегишли давлатнинг марказий ветеринария органига транзит учун рухсатнома берилишини сўраб мурожаат қилади. Рухсатнома олинган кундан бошлаб икки кун муддатда манфаатдор шахсларга берилади.

Аризаларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.



5-БОБ. НАЗОРАТДАГИ ТОВАРЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ

ТРАНЗИТИГА ВЕТЕРИНАРИЯ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


57. Халқаро ташиш билан шуғулланувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида назоратдаги товарларни транзит қилиш учун импорт ёки экспорт қилувчи давлатнинг марказий ветеринария органлари автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз формати воситасида Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига транзит учун рухсатнома бериш бўйича мурожаат қилади.

Манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар (МДҲ давлатлари вакилларидан ташқари) бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига транзит учун рухсатнома бериш бўйича мурожаат қилишга ҳақли.

Мурожаатномада жўнатувчи ва олувчининг номи, маршрут йўналиши, транспорт тури, назоратдаги товар номи, товарнинг келиб чиқиши ва миқдори кўрсатилади. Ушбу мурожаат асосида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари ўттиз кун муддатда транзит рухсатномасини расмийлаштиради ва уни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товар эгасига беради.


58. Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари орқали транзит қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан берилган транзит рухсатномасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш жойидаги ўтказиш пункти орқали амалга оширилади.

Назоратдаги товарларнинг транзити ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун рухсатнома олиш назоратдаги товарлар эгаси зиммасига юкланади.


59. Ўтказиш пунктларида назоратдаги товарларни ветеринария назоратидан ўтказиш ветеринария сертификати ва бошқа кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.


60. Ҳужжатли назорат ишлари якунига етгач, юқумли касалликлар мавжудлигига шубҳа пайдо бўлганда, ҳайвонлар ветеринария текширувидан ўтказилади, бунда ҳайвонларнинг идентификация рақамлари (татуировка, чиплар, белги, тамға ва бошқалар) ветеринария сертификатларида кўрсатилган рақамлар билан солиштирилади, ташиш шартлари, ҳайвонларнинг ҳолати ва уларни кейинчалик ўтказиш имкониятлари текширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали бошқа назоратдаги товарлар транзитида текширишлар ўтказилмайди.

Назоратдаги товарларни транзит вақтида текшириш (ҳайвонлар бундан мустасно) фақат давлат назорати органлари қарорига биноан ўтказиш пунктларида ёки назоратдаги товарнинг аризадагига мувофиқ эмаслиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда амалга оширилади.


61. Ўтказилган назорат натижаларига кўра ЧВНП мансабдор шахси қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда ветеринария сертификатига ва кузатув ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ шаклдаги "Транзитга рухсат" ёки "Транзит тақиқланади" штампларини қўяди, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқаришда эса "Транзит якунланди" штампини қўяди ва муҳрлайди ҳамда ўзининг исми-фамилиясини кўрсатган ҳолда имзоси билан тасдиқлайди.


62. Барча зарур маълумотлар транзитни ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади ва электрон ҳисоб тизимига киритилади (жорий этилишига кўра).


63. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транзит қилиш учун рухсатномаси бўлган назоратдаги товарларнинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ветеринария қонунчилиги талабларига риоя этиши шарт.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.



6-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА НАЗОРАТДАГИ ТОВАРЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРНИНГ ҚЎЛ ВА БАГАЖ ЮКЛАРИ, ШУНИНГДЕК

ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИ ОРҚАЛИ КИРИБ КЕЛИШИ

ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


64. Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидаги чегара назорат ветеринария пунктлари, шу жумладан халқаро почта алмашинув жойларида товарларни қўл ва багаж юки, почта жўнатмалари орқали жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши мақсадида, тегишли рухсатномасиз назоратдаги товарни жўнатувчи давлатнинг ветеринария сертификатисиз киритилишига йўл қўймаслик бўйича ишларни ташкиллаштиради, битта жисмоний шахс учун 5 килограммгача бўлган, завод ўрамларидаги, ҳайвонотга мансуб тайёр маҳсулот бундан мустасно.

Жўнатилган давлатга қайтариб юбориш имкони бўлмаган назоратдаги товарларни йўқотиш (зарарсизлантириш) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



7-БОБ. РУХСАТНОМА ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ,

РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


65. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда аризачининг аризасига асосан унинг дубликати берилади.


66. Давлат ветеринария хизмати аризачидан ариза қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсатнома, ветеринария сертификати (гувоҳномаси) дубликатини, шунингдек яроқсиз ҳолга келган рухсатнома хусусиятига эга ҳужжатнинг асл нусхасини беради (юборади).

Дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


67. Рухсатнома амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.


68. Рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларини бир маротаба қўпол равишда бузилишига назоратдаги товарларни ташиш натижасида инсон ҳамда ҳайвонлар соғлиғига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг аниқ хавфини пайдо қилиш киради.



8-БОБ. РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


69. Аризачи-юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, аризачи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида давлат ветеринария хизматига рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатнома ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

70. Ҳужжатлар аризачи томонидан давлат ветеринария хизматига бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


71. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда давлат ветеринария хизмати берилган рухсатномалар, ветеринария сертификатлари (гувоҳномалар) реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.


72. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш давлат ветеринария хизмати томонидан ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уч иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.


73. Аризачидан ушбу бандда кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.



9-БОБ. БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


74. Берилган рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) аризачининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, жойлашган жойи (почта манзили);

б) рухсатнома, ветеринария сертификати (гувоҳномаси)нинг рўйхатдан ўтказиш рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

в) рухсатнома, ветеринария сертификати (гувоҳнома)ни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва амал қилишини тиклаш, дубликатлар бериш, рухсатномаларни, ветеринария сертификатларини (гувоҳномаларини)ни бекор қилишнинг асослари ва санаси.


75. Рухсатнома хусусиятига эга ҳужжатларнинг реестрларидаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишишлари учун очиқ ҳисобланади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


76. Давлат ветеринария назорати органларининг фаолиятига аралашиш, давлат ветеринария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш тақиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


77. Ветеринария соҳасидаги даъволар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


78. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.



*) 1, 3 - 4, 6 - 10-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Низомга

2-ИЛОВА



Назоратдаги товарларни экспорт

қилишда рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар



Бажариш

муддати


I босқич

Аризачи - юридик ёки жисмоний шахс


      

1. Ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ зарур рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Аризаларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда тақдим этади.

        


Аризачи хоҳишига кўра

(зарур ҳолларда 30 кун олдин)









II босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари


      

1. Рўйхатдаги ҳужжатларни қабул қилади, аризачига ҳужжат қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда нусхасини қайтаради (юборади).


Ҳужжатлар қабул қилинган кунда.


         

2. Аризаларни кўриб чиқади ва импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига асосан экспорт қилиниши мўлжалланган назоратдаги товарлар ва ҳудуднинг эпизоотик ҳолати ўрганилади.

       


Етти календарь кун мобайнида.






Туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари


3. Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларини аниқлаш мақсадида зарур карантин ёки қўшимча лаборатория текширувлари ўтказади.



Уч ҳафта мобайнида.




4. Ушбу Низомнинг 35-бан дида кўрсатилган саволлар ижобий ҳал этилса, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторига ёки унинг ўринбосарига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларнинг экспорти учун рухсатнома бериш тўғрисида ариза беради.

            


Бир иш куни мобайнида.










Ваколатли лабораториялар















III босқич

Давлат ветеринария қўмитаси


     

1. Тақдим этилган аризаларни кўриб чиқади ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун рухсатнома беради ёки рад этишнинг асоси кўрсатилган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.

           


1. Уч иш кунида.




2. Транзит рухсатномасини олиш учун тегишли давлатларнинг марказий давлат ветеринария хизматига мурожаат қилади.

         


2. Транзит давлатларининг миллий қонунчилигида белгиланган муддатларда.

       







IV босқич

     

Давлат ветеринария қўмитаси

     


             

1. Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармаларига, шунингдек юк эгасига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда берилган рухсатномаларни тақдим этади.


2. Олинган транзит рухсатномаларини тақдим этади.



Уч иш куни мобайнида.




Учинчи давлатдан транзит рухсатномаси олингандан кейин.








       

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари

         




        





Низомга

2а-ИЛОВА



Назоратдаги товарларни импорт

қилишда рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар



Бажариш

муддати


I босқич

Аризачи - юридик ёки жисмоний шахс


     

1. Ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ зарур рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Аризаларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда тақдим этади.

      


Аризачи хоҳишига кўра

(зарур ҳолларда 30 кун олдин)









II босқич

       

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари

         


      

1. Рўйхатдаги ҳужжатларни қабул қилади, аризачига ҳужжат қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда нусхасини қайтаради (юборади).

      


1. Ҳужжат қабул қилинган кунда.








Туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари


2. Аризаларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси ветеринария, ветеринария-санитария талабларига асосан импорт қилиниши мўлжалланган назоратдаги товар келтириладиган ҳудуднинг эпизоотик ҳолатини ўрганади.

         


2. Етти календарь кун мобайнида.




3. Ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган саволлар ижобий ҳал этилса, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторига ёки унинг ўринбосарига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарлар импорти учун рухсатнома бериш тўғрисида мурожаат қилади.

             


3. Бир иш куни мобайнида










Ваколатли лабораториялар















III босқич

     

Давлат ветеринария қўмитаси

     


      

1. Тақдим этилган аризани кўриб чиқади ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасидан импорт қилиш учун рухсатнома беради ёки асоси кўрсатилган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.


2. Транзит рухсатномасини олиш учун тегишли давлатларнинг марказий давлат ветеринария органига мурожаат қилади.

      


1. Бир ой муддатда.




2. Транзит давлатларининг миллий қонунчилигида белгиланган муддатларда.









IV босқич

     

Давлат ветеринария қўмитаси

     


         

1. Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармаларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасига, шунингдек назоратдаги товар эгасига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда берилган рухсатномаларни тақдим этади.


2. Олинган транзит рухсатномаларини тақдим этади.

        


1. Уч иш куни мобайнида.







2. Учинчи давлатдан транзит рухсатномаси олингандан кейин.








Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари




             





Низомга

2б-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назоратдаги

товарларнинг транзит ўтиши учун рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддати


I босқич

      

Аризачи - учинчи давлатларнинг марказий ветеринария органлари, юридик ёки жисмоний шахслар (МДҲ давлатларидан ташқари)

          


     

1. Ушбу Низомнинг 57-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ зарур рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Аризаларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда тақдим этади.

        


Аризачи хоҳишига биноан









II босқич

     

Давлат ветеринария қўмитаси

     


       

1. Тақдим этилган аризани кўриб чиқади ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назоратдаги товарларнинг транзит ўтиши учун рухсатнома беради ёки асоси кўрсатилган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.

        


Мурожаат қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида.




      





Низомга

2в-ИЛОВА



Назоратдаги товарларни экспорт қилиш

учун ветеринария гувоҳномалари

(сертификатлари) бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш

муддати


I босқич

Туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари


      

Туман (шаҳар) давлат ветеринария инспекторлари томонидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига мувофиқ белгиланган шаклдаги ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради.

      


Бир иш куни мобайнида









II босқич

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси (ЧВНП)


         

1. Назоратдаги товарлар чегарага келганда Давлат чегарасидаги ветеринария назорати пункти ходими томонидан кўрикдан ўтказилади ва ветеринария гувоҳномасига асосан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда белгиланган шаклдаги ветеринария сертификатини хорижий давлатлар учун расмийлаштиради.


2. МДҲ давлатлари учун туман (шаҳар) давлат ветеринария инспектори томонидан расмийлаштирилган ветеринария гувоҳномасига "олиб чиқишга рухсат берилган" штампи қўйилади.

        


4 соат мобайнида (ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш)



      





Низомга

2г-ИЛОВА



Назоратдаги товарларни импорт қилиш

учун ветеринария гувоҳномалари бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддати


Битта босқичли

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси (ЧВНП)


       

1. Назоратдаги товарлар чегарага келганда Давлат чегарасидаги ветеринария назорати пункти ходими ветеринария сертификати ўрнига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда тегишли ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради.

          


4 соат мобайнида (ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш)



     





Низомга

5-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ



Назоратдаги товарларни ташишда ветеринария,

ветеринария-санитария қоидалари ва

нормаларининг бузилиши ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА N

20__ й. ________________

"__" ____________

Манзил


телефон ________________


E-mail _________________

Мазкур далолатнома тузилди



(лавозим, Ф.И.О.)

қуйидаги шахслар иштирокида


    


(товар қабул қилувчининг вакили (экспедитор))

      

Амалдаги ишончномага асосан N__________ сана


Жумладан:


вақт_________ соат __ мин. "__" ____________ й.

товарнинг кузатув ҳужжати номери




Товар келган вақт


Назоратдаги товар номи


Миқдори _______ жой (бош) ________ оғирлиги _______________


Ветеринария сертификати/ветеринария гувоҳномаси, сифат сертификати


(хавфсизлиги) N _________________ 20__ йил "___" _______________

Берилди:



(экспорт қилувчи давлат, ташкилот, лавозими, Ф.И.О.)

Жўнатган жой(давлат):


Жўнатувчи:


Қуйидаги манзилга:



(назоратдаги товар эгасининг номи, манзили, назоратдаги товарни қайта ишлаш ёки сақлаш, карантин ва ҳ. к.)

Аниқланди:



(назоратдаги товарларни ташишда ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари асосида)

                 

       

Ўзбекистон Республикасининг ветеринария соҳасига оид қонун ҳужжатларига асосан қарор қабул қилинди:

          

Давлат ветеринария органи бўлинмаси вакили:


         

(лавозими, Ф.И.О.)

Мансабдор шахслар иштирокида:



(лавозими, Ф.И.О.)

Товар эгасининг вакили ёки (товар эгаси):

          

(лавозими, Ф.И.О.)

Далолатнома уч нусхада тузилди.


Ветеринария врачи ва далолатнома тузиш учун асос бўлган вазиятни тасдиқлашда иштирок этган шахслар (камида икки нафар) томонидан имзоланади.



                     М.Ў./штамп



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 166-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 28-модда