язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2017 й. 139-сон "Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2017 й.

N 139



ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ ТИЗИМИДА

РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТЛАРНИ

БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни янада тартибга солиш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;

тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқласинлар ҳамда унинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 мартдаги

139-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги

225-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик

фаолияти соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга

ҳужжатлар рўйхатига киритилаётган

ўзгартиришлар


Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик фаолияти доирасидаги рухсат тусидаги ҳужжатлар рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил 8-сон, 55-модда):


1. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

26.

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги бўйича ветеринария-санитария хулосаси


Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари


".


2. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

"

29.

Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни импорт, экспорт қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсат бериш


Экспорт учун ветеринария ҳужжатлари иловаларини расмийлаштириш (ветеринария сертификати) импорт қилувчи давлат талабига кўра импорт учун ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш (ветеринария гувоҳномаси) давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларнинг ветеринария сертификати ва транзит рухсатномаси мавжуд бўлганда


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси


".


3. 165-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

165.

Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги бўйича ветеринария-санитария хулосаси


Ҳайвонларни ихтисослашган сўйиш корхоналарида сўйиш


Туман ёки шаҳар давлат ветеринария бўлимлари


".


4. 213-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

213.

Маҳаллий ва импорт қилинувчи ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси

Ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси


".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 166-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 28-модда