Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.03.2017 й. 141-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 мартдаги

141-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни

ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳамда Бадиий экспертиза бошқармасининг бюджетдан ташқари маблағларига татбиқ этилмайди.


3. Жамғарма маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг махсус бюджетдан ташқари ҳисоб рақамида тўплашни таъминлаш мақсадида, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадларини тўплаш ва уларни "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси таъминотига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтириш Жамғарма ташкил этилишининг мақсади ҳисобланади.


5. Маблағлар тўпланишини таъминлаш ва уларни қуйидагиларни молиялаштириш Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси таъминоти;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг замон талабларига мувофиқ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш тадбирлари;

маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, маданият ва санъат арбобларини республика ва халқаро миқёсдаги фестиваль ва танловларда иштирок этишга тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларига маблағларни мақсадли ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасалардаги кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш ва уларни зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;

маданият муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни амалга ошириш.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


6. Жамғармани бошқариш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ҳайъати томонидан тартибга солинадиган Жамғарма кенгаши томонидан амалга оширилади.


7. Қуйидагилар Жамғарма Кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Жамғарманинг кейинги йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини ҳар йили 25 декабрга қадар тасдиқлаш;

чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларининг тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;

Жамғармани қўллаб-қувватлаш ва унга хорижий кредитлар ва грантларни жалб этиш;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


8. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг жамғарма маблағларини бошқариш бўлими (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Бўлим Жамғарма маблағлари шаклланиши ва сарфланиши мониторингини юритади. Бўлим фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бўлим ходимларига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.


9. Қуйидагилар бўлимнинг вазифалари ҳисобланади:

Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тайёрлаш;

Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

сўровларни умумлаштириш ҳамда уларни Жамғарма кенгашида кўриб чиқиш учун киритиш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишни жорий назорат қилиш, ҳисобини юритиш ва мониторингини олиб бориш;

Жамғарманинг ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилишини жойларда ўрганиш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар чоракда камида бир марта Жамғарма кенгашига тақдим этиш.


10. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси ҳамда бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


11. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божидан тушган маблағларнинг 70 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги фаолият турлари бўйича бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига тушаётган маблағлардан 20 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат корхоналарининг фойдасидан ажратмалар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахслар, халқаро ташкилотларнинг хайр-эҳсонлари, грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


12. Ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага ажратмалар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги тегишли ташкилотлар томонидан ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ўтказилади.


13. Жамғармага ажратмалар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.


14. Жамғарманинг ўтган йилда ишлатилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва жорий йилда ушбу Низомда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


15. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ва бўлим таъминотига харажатлар қоплангандан сўнг Жамғарма маблағлари Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

маблағларнинг камида 75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан уларни жиҳозлаш ва таъмирлашга, маданият ва санъат арбобларини республика ва халқаро миқёсдаги фестиваль ва танловларда қатнашиш учун юборишга, кадрлар малакасини оширишга, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўтказиладиган мониторинглар билан боғлиқ хизмат сафари харажатларини қоплашга ва маданият муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштиришга;

кўпи билан 25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасалар ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишга.


16. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда (йил чораклари, манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) тузилади ҳамда Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади.


17. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган ҳолда, Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.


18. Жамғарма маблағларининг тақсимловчиси Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланади.



6-БОБ. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


19. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағларидан бўлак ҳолда алоҳида юритилади.


20. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ҳайъати йиғилишида кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили 15 мартгача Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади.


21. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 168-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 30-модда




























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск