ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2017 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2017 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2017 йилнинг февраль ойи учун жисмоний
шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби
УСЛУБИЯТИ
q Февраль ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 160;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 160;
36 соатлик иш ҳафтасида - 144.
q Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида - 20;
6 кунлик иш ҳафтасида - 24.
q 2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка - 7,5%; ўртача ставка - 17%; энг юқори ставка - 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорига 9-илова).
q Январь-февраль ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 299 550 сўмни (149 775 х 2) ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодексининг 186-моддаси биринчи қисми).
q 2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон Қарорга 9-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).
q 2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон Қарорнинг 3-банди).
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ ставкаси |
299 550 сўмгача |
0% |
299 551 сўмдан 1 497 750 сўмгача (5 х 299 550) |
299 550 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и |
1 497 751 сўмдан 2 995 500 сўмгача (10 х 299 550) |
89 865 сўм + 1 497 750 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и |
2 995 501 сўм ва ундан юқори |
344 482,5 сўм + 2 995 500 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и |
I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ
1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь-февраль ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 260 000 сўмни (130 000 х 2) ташкил қилади.
Жисмоний шахснинг 299 550 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (260 000 х 0%) ташкил қилади.
Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.
Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 10 400 сўмга (130 000 х 8%) тенг.
Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 119 600 сўм (130 000 - 10 400) тўланади.
...