язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 7-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


7-СОН




Президентнинг 10.02.2017 йилдаги ПҚ-2768-сон қарори билан Кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармаси ташкил этилди.

Жамғармани ташкил қилишдан мақсад ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш ҳисобланади. Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида республика ҳудудларида филиалларини очган ҳолда ташкил этилмоқда.

Жамғарманинг асосий вазифалари жумласига кичик тадбиркорлик субъектларига янги замонавий технологик ускуналар харид қилиш ва бошқа мақсадларда бериладиган тижорат банклари кредитларининг гаров билан қопланмаган қисмини таъминлаб бериш ҳам киради.

Жамғарманинг ишонч хати кичик тадбиркорлик субъектларига қайтариш ва қоплаш асосида тижорат банклари томонидан кредит бериладиган муддатга тақдим этилади. Бунинг учун Кафолат жамғармаси, кредит берувчи банк ва қарз олувчи кредит шартномаси (лизинг шартномаси) бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш мақсадида кафиллик шартномасини расмийлаштиради. Бироқ таъминот кредит суммаси умумий миқдорининг 50%идан ва эквиваленти 100 минг АҚШ долларига тенг суммадан ошмаслиги керак. Яъни ҳар қандай ҳолатда банкка кредитларни қайтариш таъминотининг бошқа турлари ҳам тақдим этилиши лозим.

Кафолат жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун чеклов ҳ

...