ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2017 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2017 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2017 йилнинг март ойи учун жисмоний
шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби
УСЛУБИЯТИ
q Март ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 166;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 165;
36 соатлик иш ҳафтасида - 148.
q Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида - 21;
6 кунлик иш ҳафтасида - 25.
q 2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка - 7,5%; ўртача ставка - 17%; энг юқори ставка - 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорига 9-илова).
q Январь-март ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 449 325 сўмни (149 775 х 3) ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми).
q 2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон Қарорга 9-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).
q 2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон Қарорнинг 3-банди).
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ ставкаси |
449 325 сўмгача |
0% |
449 326 сўмдан 2 246 625 сўмгача (5 х 449 325) |
449 325 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и |
2 246 626 сўмдан 4 493 250 сўмгача (10 х 449 325) |
134 797,5 сўм + 2 246 625 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и |
4 493 251 сўм ва ундан юқори |
516 723,75 сўм + 4 493 250 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и |
I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ
1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходима корхонада
...