язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 й. ПҚ-2833-сон "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2017 й.

N ПҚ-2833



ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мустақиллик йилларида республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилди.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услублари, энг аввало ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Давлат идоралари аксарият ҳолларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор қаратмаяпти.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ манзилга йўналтирилмаганлиги ва уларга комплекс ёндашилмаётганлиги, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш самарадорлиги мавжуд эмаслиги кутилаётган натижаларни бермаяпти.

Ваколатли органларнинг етарли даражада ташаббус кўрсатмаётганлиги, лозим даражадаги идоралараро ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўзаро номутаносиблиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни талаб этади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида:


1. Давлат органларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишлари қониқарсиз деб эътироф этилсин.


2. Ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг (кейинги ўринларда - давлат идоралари ва ташкилотлари) устувор вазифаси этиб белгилансин.

Ушбу соҳада қуйидагилар давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб ҳисоблансин:

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини, шу жумладан аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар мурожаатлари ва муаммоларига беписанд муносабатда бўлиш ва бюрократик ҳолатларга йўл қўймаслик орқали таъминлаш;

ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, шунингдек уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан видеокузатув, электрон ҳисобга олиш ва ўзаро ахборот алмашиш, идоралараро маълумотлар базалари тизимларини профилактик ишларга кенг жорий этиш;

жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш;

амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчилик даражаси ҳақидаги маълумотларни аҳолига етказиш масалаларида оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик қилиш, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш жараёни тўғрисида кенг жамоатчиликни тезкор хабардор қилиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини, шу жумладан ҳуқуқбузарликлар динамикаси, уларни содир этиш такрорийлиги, ижтимоий фикр, профилактик ишлар натижасидан фуқароларнинг қониқиш ҳосил қилиши ва аҳоли билан ҳамкорлик даражасини инобатга оладиган баҳолашнинг аниқ мезонларини жорий этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича идоралараро дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда манзиллилик, соҳавий ихтисослашув, ҳудудий ва бошқа ўзига хос хусусиятлар инобатга олинишини таъминлаш;

ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, биринчи навбатда аҳоли бандлигини таъминлаш, аёллар ва ёшларни ижтимоий-фойдали фаолиятга жалб этишни фаоллаштириш, вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муаммолари бўйича комплекс илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, профилактик ишларни олиб боришнинг замонавий услубиятини жорий этиш;

ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчилар ва ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ёки содир этган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ривожлантириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига фуқаролар ва жамоат ташкилотларини, шу жумладан уларни моддий ва бошқача тарзда рағбатлантириш орқали жалб этиш механизмларини такомиллаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлигининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларни тегишинча Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар этиб қайта ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳузурида прокуратура, ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тажрибали ходимларидан иборат доимий фаолият юритувчи идоралараро тезкор-тергов гуруҳларини ташкил этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қуйидаги комиссиялар бўйича ягона мувофиқлаштирувчи орган этиб белгилансин:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси.


5. Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" этиб белгилансин ва ушбу кунда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:

ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган, шу жумладан ички ишлар органлари таянч пунктлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат идоралари ва ташкилотларида "очиқ эшиклар куни"ни ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

қонунийлик аҳволини ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини атрофлича муҳокама қилиш учун жойларда, биринчи навбатда криминоген вазият номақбул бўлган ҳудудларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ҳамда давлат идоралари ва ташкилотлари вакилларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш;

ижтимоий аҳамияти муҳим бўлган суд муҳокамалари бўйича сайёр суд мажлисларини ўтказиш;

аҳоли турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга кўмаклашувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида уйма-уй юришларни ташкил этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик иштирокида жойларда жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитлари, жиноятларни фош этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ишларнинг натижаларини муҳокама қилиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси икки ҳафта муддатда масъул ижрочиларни аниқ белгилаган ҳолда, мазкур қарор талабларига мувофиқ аниқ тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунларини ўтказиш бўйича намунавий дастурни тасдиқласин.


6. Қуйидагилар:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низом ва Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг таркиби 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган дастур 7-иловага* мувофиқ;

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш схемаси 8-иловага мувофиқ;

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида тадбирларни ташкил этиш схемаси 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида Умумий штат бирлиги доирасида 22 штат бирлигидан иборат бўлган Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда - Бошқарма) ташкил этилсин.

Бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларнинг, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга таъсир этувчи омилларнинг, айниқса ҳуқуқбузарликларнинг салбий динамикаси кузатилган соҳаларда тизимли таҳлилини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқа таркибий бўлинмалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтиришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатлари бузилишига, шунингдек ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, субъектив, танлов асосида талқин қилиш фактларига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш борасида таклифлар тайёрлаш;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича долзарб масалалар юзасидан семинарлар, "давра суҳбатлари", конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, уни Ўзбекистон Республикасида жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Бошқармага ноюридик мутахассисликдаги (иқтисодчилар, молиячилар, социологлар ва бошқалар) зарур билим ва тажрибага эга юқори малакали кадрларни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.

Бошқарма ходимларига иш ҳақи фондининг 50 фоизи миқдорида қўшимча устама ҳақ белгилансин. Бунда, мазкур устама ҳақ қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ва устама ҳақларни ҳисоблаб чиқишда Бошқарма ходимларининг иш ҳақи фонди таркибига қўшилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига ваколатли органлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида маълумотлар ва материалларнинг самарали алмашинувини таъминлайдиган ягона ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлашни назарда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мазкур қарорнинг 8-бандида назарда тутилган харажатларни қоплаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига ўзгартиришлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.


12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) 7-илова берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 14 мартдаги

ПҚ-2833-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича

республика идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Азизов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Комиссия раиси


2.

Азимов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


3.

Абдухакимов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

4.

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

5.

Тогаев К.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари


6.

Жўраев Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


7.

Норматов Ш.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари


8.

Раимов Б.Я.

-

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


9.

Гадоев Э.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


10.

Баситханова Э.И.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


11.

Кенжаев Д.М.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари


12.

Маджидов И.У.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


13.

Абдусаматов Б.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси


14.

Рахимов Д.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б.

15.

Жавлонов Ш.С.

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, "Маҳалла" фонди раиси


16.

Эргашев А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, ишчи орган масъул тузилмасининг раҳбари.

        

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 14 мартдаги

ПҚ-2833-сонли қарорига

4-ИЛОВА



Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика

идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Суннатов У.Дж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Комиссия раиси


2.

Назармухамедов Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


3.

Алимова Г.З.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раисининг ўринбосари


4.

Турсунбоев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раисининг ўринбосари


5.

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари


6.

Қосимов О.О.

-

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Кенжаев Д.М.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари


8.

Салимов У.З.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


9.

Усманов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


10.

Низамов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари

11.

Баситханова Э.И.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


12.

Турсунов Ё.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


13.

Маруфова Г.М.

-

Ўзбекистон хотин қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари


14.

Бозоров Ғ.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари

15.

Аллаев Д.Х.

-

"Маҳалла" фонди раисининг биринчи ўринбосари


16.

Куранбаев К.К.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

17.

Убайдуллаева Р.А.

-

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори


18.

Юсупов О.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита раиси


19.

Кодиров А.К.

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

20.

Юсупова И.Т.

-

Оилалар ва болаларни қўллаб-қувватлаш уюшмаси раиси


21.

Инамова С.Т.

-

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия Фонди раиси


22.

Астонов С.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бўлим бошлиғи, ишчи орган масъул тузилмасининг раҳбари.


           

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 14 мартдаги

ПҚ-2833-сонли қарорига

8-ИЛОВА



Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

ва жиноятчиликка қарши курашиш

бўйича ишларни мувофиқлаштириш

СХЕМАСИ





      

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (мувофиқлаштирувчи орган)

      
















































Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (Бош прокурор раҳбарлик қилади)

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (ички ишлар вазири раҳбарлик қилади)


Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади)


Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси (Бош прокурор ўринбосари раҳбарлик қилади)


Идоралараро тезкор-тергов гуруҳи (Бош прокурор ўринбосари раҳбарлик қилади)


















































       

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни амалга оширувчи идора, муассаса ва ташкилотлар (прокуратура, ДХХ, ички ишлар, адлия органлари, божхона ва солиқ хизматлари, меҳнат, таълимни давлат томонидан бошқариш, соғлиқни сақлаш давлат тизими ва табиатни муҳофаза қилиш органлари, бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари)

       









































Идоралараро комиссияларнинг вазифалари ва функциялари

































        

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни амалга оширувчи органлар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

         

      

- ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш самарадорлигини ошириш;

- ҳуқуқбузарликларни содир этилиши сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш.

          


         

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича дастурлар ижросини назорат қилиш;

- масъул органлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга кўмаклашиш;

- фуқаролик жамияти институтлари билан бевосита ҳамкорлик ҳамда ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш.

          


        

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш.

         















































Идоралараро комиссияларнинг ваколатлари









































        

- тегишли соҳадаги идора, муассаса ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ижро учун мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

- ташкилот раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш, уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятлари самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чоракда ўзларининг вазифа ва функциялари амалга оширилиши, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши аҳволи, уларни содир этилиши сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифларини қамраб олган ҳисоботларини тақдим этиб бориш;

- ташкилотлар, жамоат бирлашмаларига комиссиялар ваколат доирасига кирувчи масалалар юзасидан сўровномалар юбориш ва ахборотлар олиш.

               

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 14 мартдаги

ПҚ-2833-сонли қарорига

9-ИЛОВА



Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

доирасида тадбирларни ташкил этиш

СХЕМАСИ

       











Тадбирларнинг ўтказилиш жойлари










































































V







V






V










V




Маҳаллалар

Таълим муассасалари


Ташкилотлар


ОАВ

(телерадиодастурлар, ток шоу, репортажлар ва б.)















































Тадбирларнинг турлари









































































































V


V



V




V




V




V





V


Ҳар бир хонадонни айланиш

Профилактик суҳбатлар


Қонунчилик мониторинги


Ҳуқуқий тарғибот


Ҳисоботларни эшитиш


Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот


Ишларни сайёр судларда кўриш

























































Амалга ошириладиган масалалар














































































































V



V




V




V




V




V





V


- аҳоли ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш;

- паспорт-виза режими назорати;

- ҳуқуқбузарликларга имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш.

- жамиятда қабул қилинган юриш-туриш қоидаларига риоя этилишига ундаш;

- дарсларга келмаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига таъсир ўтказиш;

- жамиятга салбий таъсир этувчи хатти-ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтириш.


- ҳуқуқбузарликларни, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш;

- фуқароларнинг жамиятга салбий таъсир этувчи хатти-ҳаракатларга қўшилиб кетишининг олдини олиш;

- таълим муассасаларида давоматнинг юқорилигини таъминлаш.


- янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш;

- ҳуқуқий билимларни ошириш ва ҳуқуқий нормаларни рўёбга чиқариш кўникмаларини шакллантириш;

- "очиқ эшиклар кунлари"ни ўтказиш.


- жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этилиши жараёни ва натижалари ҳақида аҳолини хабардор қилиб бориш;

- фуқаролар билан уларнинг истак ва талабларини инобатга олган ҳолда ўзаро мулоқот ўрнатиш.


- сайёр қабуллар ва учрашувлар;

- фуқароларнинг кундалик муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш;

- фуқароларни қабул қилиш жараёнида аниқланаётган тизимли муаммо ва қоидабузилишларининг сабабларини бартараф этиш.


- аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш;

- фуқароларнинг огоҳлигини кучайтириш;

- аҳолини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш.




























































































Профилактика қатнашчилари














































































































V



V





V



V




V




V





V


Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (прокуратура, ички ишлар, адлия органлари ва б.)


Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари


ОАВ


Таълим муассасалари


Жамоат ташкилотлари ("Камолот" ЁИҲ, "Махалла", "Нуроний" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси ва б.)


Жамоатчилик (кекса авлод вакиллари, фаоллар, жамоат арбоблари)





















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 март, 12-сон, 184-модда