язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Енгил саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2017 й. ПҚ-2856-сон "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2017 й.

N ПҚ-2856



"ЎЗБЕКИПАКСАНОАТ" УЮШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ   ТАШКИЛ   ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш, пилла, хом ипак, ипак калава ишлаб чиқариш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини оширишни таъминлайдиган ягона ва яхлит ташкилий-технологик тизимни барпо этиш асосида пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти, тижорат банклари ва пиллачилик тармоғи ташкилотларининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унинг таркибига қуйидагилар киради:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Пилла" ҳудудий бирлашмалари негизида ташкил этиладиган ҳудудий "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятлари;

туман ва туманлараро "Пилла" масъулияти чекланган жамиятлари негизида ташкил этиладиган туман "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятлари;

ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани қайта ишлаш ҳамда ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар.


2. Қуйидагилар "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

а) озуқа базасини такомиллаштириш бўйича:

тармоқнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш мақсадида суғориладиган ер майдонлари ажратиш бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;

ипак қурти парвариш қилинмайдиган даврларда пиллахоналар ва тутзорларда иккиламчи фаолиятни амалга ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш;

б) ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, тайёрлаш ва бирламчи қайта ишлаш бўйича:

Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларга ипак қуртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш, парвариш қилиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмаклашиш;

республика ҳудудлари бўйича пилла етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилаш, пилла тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари бўйича пилла етиштириш учун буюртмаларни жойлаштириш;

сифатли пилла етиштириш ва тайёрлаш, уни дастлабки қайта ишлаш, хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишни ташкил этиш;

в) пиллани чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича:

ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва унинг сифатини янада яхшилаш, унинг энг харидоргир турлари ва дизайнини ўзлаштириш, тармоқ маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга доир ишларни самарали ташкил этиш;

маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, ипак маҳсулотлари нархини шакллантиришнинг мақбул механизмини яратиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёр ипак маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш;

г) тармоқни жадал ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича:

пиллачилик тармоғини ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил юритиш ҳамда ички ва ташқи бозордаги нархлар мониторингини олиб бориш;

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, имтиёз ва енгилликлар бериш, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб қилиш орқали Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига кўмаклашиш;

Уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар манфаатларини кўзлаб, давлат божини тўламасдан судга даъво аризалари тайёрлаш ва тақдим этиш ҳамда давлат органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш;

д) қўлда тўқилган гиламчиликни ривожлантириш бўйича:

қўлда тўқилган гиламларнинг ички ва ташқи бозорларини тизимли таҳлил қилиш;

тадбиркорлик субъектларини қўлда гилам тўқиш кооперацияларига жалб қилиш, уларни гиламчилик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитиш, шунингдек, бу жараёнга хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;

банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни гиламчилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш, гилам тўқиш кўникмасини шакллантириш, жойларда кичик ишлаб чиқариш цехлари ҳамда аҳоли хонадонларида гилам тўқишни ташкил этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда кўмаклашиш;

ҳудудларда ипак, ипак чиқиндилари, жун ва пахта аралашмали гиламлар тўқишни ташкил этиш учун хунармандлар ва ташкилотларни керакли миқдорда хомашё ҳамда гилам тўқиш дастгоҳлари ва мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;

қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ипакни қайта ишлаш ташкилотлари, чорвачилик хўжаликлари ва гиламчилик ҳунармандлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйишда кўмаклашиш;

гиламчиликка оид семинар, анжуман, ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий гиламчилик ташкилотлари ҳамда ҳунармандларининг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этишида амалий ёрдам кўрсатиш;

халқаро сифат стандартларини жорий қилиш ва қўлда тўқилган гиламчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ишларини ташкил этиш бўйича яқиндан кўмаклашиш.

3. Маълумот учун қабул қилинсинки, пиллачилик тармоғи ташкилотлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг муассислари ҳисобланади.

4. "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 53 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1* ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисига, зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ижро этувчи аппаратининг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг раиси муассислар умумий йиғилишининг қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланади ҳамда мақомига кўра вазирга тенглаштирилади. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисининг ўринбосарлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси томонидан лавозимига тайинланади;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти ва фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига шартнома асосида кирувчи пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

6. "Ўзбекипаксаноат" уюшмасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) 4-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс равишда янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклансин.

Ишчи гуруҳ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор вазифаларга эътиборни қаратсин:

Уюшма ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, пиллачилик соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;

янги тутзорларни барпо этиш, тут қаторларини кенгайтириш ва мавжуд тутзорларни модернизация қилиш орқали пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш;

ипак қурти уруғининг маҳсулдор зотларини яратиш ва жорий этиш, импортни қисқартириш ва келгусида республиканинг ички эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;

пилла етиштириш ва тайёрлаш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш, сифатини янада яхшилаш, ипак қуртининг маҳсулдорлигини ошириш;

пиллага дастлабки ишлов беришнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини хатловдан ўтказиш, ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кўмир, полиэтилен, полипропилен, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида, тартибга солинадиган нархлар бўйича ажратиш орқали белгиланган тартибда моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ҳамда пиллачилик тармоғининг хўжалик юритувчи субъектларини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;

сифат менежментининг замонавий усулларини, тайёр маҳсулотнинг харидоргир турлари ва дизайнини кенг жорий этиш, унинг халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштирилиши ва стандартлаштирилишини таъминлаш;

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ва янгилаш.


7. Белгилансинки, 2026 йил 1 январгача:

Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти уруғи ва кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона божидан озод этилади;

пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ипак қурти парвариш қилинадиган бино-иншоотлар бўйича мулк солиғининг ставкаси 50 фоизга камайтирилади;

янги тутзорларни барпо этган деҳқон ва фермер хўжаликларига сув солиғининг ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг пиллачиликни, пиллачилик тармоғи ишчилари ва тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначиларни қонун ҳужжатларида тасдиқланган тўлиқ бир мавсум ишланган даврлари уларга пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг буюртманомаларига кўра пиллачилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг буюртманомаларига кўра пиллачилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг буюртманомаларига кўра пиллачилик тармоғида ишлаш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.


12. "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига Уюшма аъзоларининг манфаатларини кўзлаб судга даъво аризаларини тақдим этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқи берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмасини белгиланган тартибда телекоммуникация тармоқларига, жумладан, ҳукумат алоқасига улашни таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Тошкент шаҳри ҳокимлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмасини жойлаштириш учун Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоил ота кўчасидаги 1-а уйдан ижара ҳақи бўйича "ноль" ставкасини белгилаган ҳолда зарур майдон ажратсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев



*) 1, 3, 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 мартдаги

ПҚ-2856-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ














Муассислар умумий йиғилиши





























































































Раис



Раис ёрдамчиси




















































































Раис ўринбосари - Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори



























































































































































Истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича раиснинг биринчи ўринбосари



Қайта ишлаш, инвестиция ва инновацияларни жорий этиш масалалари бўйича раис ўринбосари



Озуқа базасини ривожлантириш ва пилла тайёрлаш масалалар бўйича раис ўринбосари



Гиламчиликни ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари



Маънавий-

маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси

























































































Иқтисодий таҳлил ва ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш бошқармаси

4



Пиллани қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси

4



Тутчилик ва ипак қурти уруғчилиги бошқармаси

4



Гиламчиликни ривожлантириш бўлими

3

























Юридик бюро

1































































Кадрлар бўлими

3

Маркетинг ва ташқи савдо бошқармаси

3



Инновацион лойиҳалар ва инвестициялар бошқармаси

3



Пилла тайёрлаш ва бирламчи ишлов бериш бошқармаси

4



Гиламчилик ва тайёр маҳсулотлар дизайни бўлими

2

































Ишлар бошқармаси

3























































Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

4



























Ижро интизоми ва назорат бўлими

2









































































































































АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими

2

































Йиғма ахборот-таҳлил бўлими

2















































































































Ахборот хизмати

2

































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 53 нафар.



"Халқ сўзи", 2017 йил 30 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 204-модда