ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Айрим тоифадаги жиноий ишлар бўйича қарорлар /Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.2004 й. 13-сон қарорининг олдинги таҳрири
ЎзР ОС Пленуми 24.09.2004 й. 13-сон Қарорининг
олдинги таҳрири
ЎзР ОС Пленумининг 16.12.2024 й.
39-сон Қароридан олдинги таҳрири
30. Апелляция, кассация инстанцияси судлари қасддан одам ўлдиришга оид жиноят ишларини биринчи инстанция судлари томонидан қонун талабига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқилишини таъминласинлар, ҳукмларнинг қонуний, асосли ва адолатлилигини синчиклаб текширсинлар, йўл қўйилган қонунбузарлик ва хатоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этсинлар. (ЎзР ОС Пленумининг 14.05.2022 й. 9-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР ОС Пленумининг 14.05.2022 й. 9-сон
27-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Айбланувчининг (судланувчининг) руҳий жиҳатдан соғломлигига шубҳа туғилган тақдирда, амбулатория ёки стационар шароитида суд-психиатрия экспертизаси ўтказилиши керак. Айбдор томонидан ЖК 97-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар содир этилган ҳолларда суд-психиатрия экспертизаси стационар шароитда ўтказилиши шарт.
30. Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судлари қасддан одам ўлдиришга оид жиноят ишларини биринчи инстанция судлари томонидан қонун талабига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқилишини таъминласинлар, ҳукмларнинг қонуний, асосли ва адолатлилигини синчиклаб текширсинлар, йўл қўйилган қонунбузарлик ва хатоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этсинлар.
ЎзР ОС Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон
23. Суд жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтармасдан туриб, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг бир бандидан бошқа бандига қайта квалификация қилишга, агар бунинг оқибатида айблов мазмуни ва қасддан одам ўлдириш сабаблари ўзгарадиган бўлса, ҳақли эмас.
Шу билан бирга, агар судланувчининг аҳволи оғирлашмайдиган ва унинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи бузилмайдиган бўлса (иш ҳақиқий ҳолатларининг, шу жумладан, қотиллик сабаблари, мақсади ва усулига оид ҳолатларнинг жиддий ўзгариши, илгари эълон қилинган айблов ҳажмини кенгайтирадиган эпизодларни киритиш ва шу кабилар билан боғлиқ бўлмаса), суд ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтармасдан туриб, судланувчининг ҳаракатларини ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг "а" бандидан "р" бандига ёки аксинча қайта квалификация қилишга ҳақли.
ЎзР ОС Пленумининг 27.12.2016 й. 29-сон
9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Яқин қариндошлар деганда, ота-она, ака-ука, опа-сингил, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укаси ва опа-сингиллари тушунилади.