ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / бошқа тоифаларга, турли асослар бўйича /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2017 й. 165-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.03.2017 й.
N 165
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА
БИР МАРТА БЕРИЛАДИГАН МОДДИЙ ЁРДАМНИ
ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорини бажариш ҳамда Оролбўйи минтақасида яшайдиган кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг манзиллилигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, бир марта бериладиган моддий ёрдам олган кам таъминланган оилалар ушбу моддий ёрдамни олиш учун уларга бир йўла моддий ёрдам тўлангандан кейин бир йил ўтгандан сўнг қайта мурожаат этишлари мумкин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган ёрдам шаклида янги турдаги ижтимоий нафақанинг мақсади ва тайинланиши тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 3 апрель, 13-сон, 210-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 3-сон, 35-модда