Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банкротлик ва санация /

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.02.2017 й. 66-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 февралдаги

66-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом юридик ва жисмоний шахсларни - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг ваколатхоналари ҳамда филиаллари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди.


2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ушбу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари комплекси;


тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш (давлат рўйхатидан ўтказиш) - рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;


тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) - рўйхатидан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Реестрдаги тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;


ариза берувчи - рўйхатдан ўтказувчи органларга тегишли сўровнома, ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд улар томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахслар;


умумий маълумотнома - рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар томонидан Тизимда жойлашган маълумотларни автоматик тарзда янгилаб бориш, шунингдек ариза берувчилар томонидан Тизим орқали тақдим этиладиган рўйхатдан ўтказиш маълумотларини туркумлаш имконини берадиган классификаторларни ўз ичига олувчи, Тизимда консолидация қилинган маълумотнома;


Тизимдан фойдаланувчи - рўйхатдан ўтказувчи орган ёки ваколатли ташкилотнинг тегишли орган зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун раҳбар буйруғи билан Тизимдан фойдаланишга ваколат берилган ходими;


тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома деб аталади) - рўйхатдан ўтказиш маълумотлари Реестрга киритилганлиги ҳолатини тасдиқловчи белгиланган намунадаги электрон ҳужжат;


ваколатли ташкилотлар - қонун ҳужжатлари билан давлат солиқ хизмати органларида, давлат статистика органларида давлат ҳисобига қўйиш, тадбиркорлик субъектларига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, лицензиялар беришга доир функциялар зиммасига юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш, матбаа, банк фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;


электрон ҳужжатларнинг репозиторийси - электрон ҳужжатларни қайта ишлашни ва сақлашни таъминловчи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) шакллантирилган электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш воситаларини тақдим этувчи ахборот ресурси;


Фойдаланувчиларни идентификация қилиш ягона ахборот тизими (Ягона идентификация қилиш тизими) - жисмоний ва юридик шахсларни ҳақиқий идентификация қилишни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими.


4. Давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги усуллардан бири билан амалга оширилади:

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида Ягона порталда;

ушбу Низомнинг 5-бобига мувофиқ ўзи келган ҳолда.


5. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари тўланади.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар бериш учун тегишлича ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғимлар тўланади.

Суд бошқарувчисига Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар олдиндан тўловларни амалга оширмасдан берилади ва белгиланган ушбу тўловларнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.

Давлат божлари ва йиғимлар электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда, ариза берувчидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ҳамкорлик регламентида белгиланган тартибда мутаносиб равишда тақсимланадиган тўлов суммасининг бир фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ушлаб қолинади.

6. Тизим орқали қуйидагилар амалга оширилади:

давлат рўйхатидан ўтказиш;

қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

қайта рўйхатдан ўтказиш;

давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божини тўлаш;

рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани эркин олиш;

якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида ариза топшириш;

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг белгиланган тартибдаги ҳамкорлиги;

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларини тадбиркорлик субъектининг манзили (жойлашган жойи, яшаш жойи) ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиш;

"тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"ни очиш ва ундан эркин фойдаланиш;

Реестрдан кўчирма, сўралаётган ҳужжат, тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ёки сўралаётган маълумотнинг ва (ёхуд) ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома шаклидаги аниқ тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумот сўраш ва олиш.


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган "Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"дан эркин фойдаланиш имконига эга бўлиши керак.


8. Ариза берувчи ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"дан эркин фойдаланиш имконига эга бўлгандан сўнг "бизнесни рўйхатдан ўтказиш" - давлат хизматини танлайди.



2-БОБ. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


9. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи "бизнесни рўйхатдан ўтказиш" - давлат хизматини танлайди ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги белгиланган ариза шакллари бўйича:

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркор деб аталади);

ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларнинг уни кўрсатишга сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) шакллантиради.


10. Ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Ариза берувчи сўровномани сўралаётган маълумотларни киритиш ва Тизим томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ёки давом эттириш ҳуқуқига эга.

Давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза берувчининг Ягона идентификациялаш тизимидан олинган ҳақиқий шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда Тизим томонидан автоматик тарзда шакллантирилади. Тизим ҳар бир босқичда сўровномада шакллантирилган маълумотларни сақлаб боради.


11. Ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг текширилиши Тизим томонидан автоматик тарзда амалга ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади.

Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда Ўзбекистон Республикасининг "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонуни, шунингдек юридик шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи Тизим томонидан 60 календарь кунига ариза берувчи номига сақланиб туради.

Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу бандда кўрсатилган муддат мобайнида жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номининг белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, ўзгартириш ва сўровномани шакллантиришни давом эттириш имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"да сақланиб туради.

Фирма номини қайта танлаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


12. Тизим воситасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

монополияга қарши органнинг дастлабки розилик берилганлиги тўғрисидаги қарори - давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек уларнинг аффилланган шахслари учун;

топшириш далолатномаси - қўшиб юборилганда;

тақсимлаш баланси - бўлишда ва ажратиб чиқаришда.

Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак - қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.

Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.

Ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда намунавий шакллар асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга.


13. Сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлар электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак.

Рўйхатдан ўтказувчи органга сўровномани қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари шаклида илова қилган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун юборилган сўровномалар:

икки ва ундан ортиқ муассислари бўлган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларда муассиснинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва унинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг муассислар таркибига киритилганлигига розилиги мавжуд бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар бундан мустасно;

муассислари таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар кўрсатилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, бошқа тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларда мажбурий тартибда кўрсатилган шахсларнинг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан имзоланади.

Рўйхатдан ўтказувчи органга юборилаётган ҳар бир алоҳида ҳужжат барча аутентик белгилари ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида сўровномага илова қилиниши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги керак.


14. Ариза берувчи сўровнома шакллантирилиши охирига етганидан сўнг ставкаси "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Тизим томонидан автоматик тарзда аниқланадиган давлат божини Тизим томонидан таклиф этилаётган қуйидаги тўлов усуллари орқали тўлашни амалга оширади:

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали реал вақт режимида - банк картаси ва уланган "SMS хабар бериш" хизмати ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;

Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали - Тизим томонидан шакллантирилган сўровноманинг ноёб рақами кўрсатилган ҳолда нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;

ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида.

Тўланган давлат божи қайтарилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.


15. Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб ушбу Низомнинг 9 - 14-бандлари талаблари инобатга олинган ҳолда сўровнома Тизим фойдаланувчисига - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг шахсий кабинетига автоматик тарзда хабарнома юборадиган Тизим томонидан сақланади.


16. Тизим ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни текширади ва улар Тизимнинг тегишли маълумотлар базаларига мувофиқ бўлганда:

Реестрга автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;

ушбу Низомга 6, , 6б-иловаларга мувофиқ тегишли шакллар бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради;

рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди;

электрон ҳужжатлар депозиторийсида давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни шакллантиради ва сақлайди.

Юридик шахслар учун - рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, таъсис ҳужжатларига ҳавола (гиперҳавола) шаклидаги хабарнома автоматик тарзда Тизим фойдаланувчисининг - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси билан имзоланади ва "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"га, шунингдек сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига жўнатилади.

Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ягона порталдаги "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети" орқали қабул қилиб олинган пайт ушбу бандда назарда тутилган электрон ҳужжатлар берилган вақт бўлиб ҳисобланади.


17. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада, таъсис ҳужжатларида Тизим фойдаланувчисининг - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси ва QR-код (матрицали штрих код), шунингдек идентификация рақамлари бўлиши керак.

QR-код тегишли дастурий-аппарат воситалари билан ўқилганда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг идентификация рақамлари ва Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсига ҳаволалар (гиперҳаволалар) бўлиши керак.

Якка тартибдаги тадбиркор, оилавий тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахснинг фотосурати акс эттирилган бўлиши керак.

17-1. Якка тартибдаги тадбиркор исталган вақтда фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш бўйича рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин. Бунда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича мазкур Низомга 13-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдиради.

18. Ариза берувчи юридик шахслар учун - Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланаётган рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини эркин олиш, шунингдек уларнинг нусхаларини қоғозда чоп этиш ҳуқуқига эга.


19. Давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисоб рақамларини очиш учун банкларга мурожаат қилади. Банк ҳисоб рақамларини очиш учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг асл нусхаларини ва нусхаларини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, муассислари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

Банк ҳисобварағи Тизимда жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан очилади.

Бунда мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ва шаклда имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча ҳамда улар номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тўловлар амалга оширилишидан олдин банкка исталган вақтда тақдим этилиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.

20. Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганда, шунингдек улар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда муҳр ва штамплар, шунингдек уларнинг эскизларини тайёрлаш талаб қилинмайди.


3-БОБ. ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


21. Ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ рўйхат бўйича рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилади.

Бунда жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахслар - тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Ариза берувчи давлат хизматини танлаганидан сўнг ушбу Низомга 7-иловада назарда тутилган муддат мобайнида ушбу Низомга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ белгиланган қайта рўйхатдан ўтказиш учун аризалар шакллари бўйича ушбу Низомнинг 10, 11, 13, 14-бандларида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда сўровномани шакллантиради.

Бунда ариза берувчи хоҳишига кўра тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсни аудиторлик ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтказишда, аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича аризани композит тарзда ваколатли органга юбориши мумкин.

Қайта рўйхатдан ўтказиш учун Тизим воситасида ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳужжатлар сўровномага илова қилинади:

тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

топшириш далолатномаси - қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;

тақсимлаш баланси - ажратиб чиқаришда;

тадбиркорлик субъекти - юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар) - устав фонди миқдори оширилганда;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) - улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда. Бунда улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассисларнинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва уларнинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг розилиги мавжуд бўлиши керак;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) - улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда;

кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат - суд санацияси жараёнида бўлган юридик шахсларни қайта ташкил этишда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш).

Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак - қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.

Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ушбу Низом 12-бандининг еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳуқуқни инобатга олган ҳолда таъсис ҳужжатларини янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.

Акциядорлик жамияти қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиш қисмида, тўққизинчи, ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.


22. Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб Тизим ушбу Низомнинг 15 ва 16-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.


23. Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган тақдирда Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими хабарнома олганидан сўнг ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилган рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши ва қайта ишлаши шарт.

Бунда, ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш ариза берувчининг хоҳишига кўра умумий ёки тезлаштирилган тартибда амалга оширилади. Ҳужжатлар тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилиши учун ариза берувчидан давлат божидан ташқари базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади. Мазкур қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига йўналтирилади.

Тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун йўлланган ҳужжатлар тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилмаган тақдирда қўшимча тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилиши шарт.

24. Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сўровномани кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун:

маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Тизим воситасида Реестрга киритиладиган ёзувни шакллантиради ва киритилишини тасдиқлайди, бунда Тизим ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради;

маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, Тизим ушбу Низомнинг 47-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.



4-БОБ. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ - ЮРИДИК

ШАХСНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ


25. Қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш Тизим воситасида амалга оширилади.


26. Тадбиркорлик субъекти - юридик шахс:

ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этилганда - қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахсга нисбатан унинг таъсис ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш, ажратиб чиқарилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахсга нисбатан эса - янгидан тузилган тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади;

қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда - қўшиб олиш амалга оширилаётган тадбиркорлик субъектининг - юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш Реестрга қўшиб олинган юридик шахс фаолиятини тугатиш тўғрисида ёзув киритиш билан амалга оширилади;

қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилганда - янгидан тузилган тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади.


27. Қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишлича ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Янгидан пайдо бўлган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайта ташкил этиш натижасида тугатилаётган акциядорлик жамиятининг чиқарилган қимматли қоғозлари бекор қилинганидан, шунингдек у Реестрдан чиқарилганидан сўнг амалга оширилади.


28. Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун сўровнома ёки ариза юборилишидан олдин қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахс томонидан кредиторларни таништириш учун ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ расмийлаштирилган хабарнома Ягона порталда эълон қилинади. Бунда кўрсатилган хабарномани босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш талаб этилмайди.

Агар қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахс акциядорлик жамияти бўлса, тегишли ахборот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида - Корпоратив ахборот ягона порталида, шунингдек акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайтида эълон қилинади


29. Ушбу Низомнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда:

қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан амалга оширилади;

агар қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар жойлашган жой қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахс жойлашган жойдан фарқ қилса, давлат рўйхатидан ўтказиш қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар жойлашган жойда амалга оширилади.



5-БОБ. ЎЗИ КЕЛГАН ҲОЛДА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ, ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


30. Ариза берувчилар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга ўзлари келиб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

31. Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганида қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхалари бир нусхада тақдим этилади.

Агар Тизим фойдаланувчисига - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимига ҳужжатлар ўзи келиб ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса, шунингдек унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва ариза берувчи вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома, шартнома, тадбиркорлик субъекти - юридик шахс муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар) тақдим этилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ставка бўйича давлат божи тўланади. Бунда давлат божи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига тўланади.

32. Тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тегишлича ушбу Низомнинг 12 ва 21-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёки белгиланган давлат божи миқдори тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжатининг (кейинги ўринларда тўлов ҳужжати деб аталади) нусхасини тақдим этади.


33. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга паспортини - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи паспортни ёки бошқа ҳужжатни - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёхуд тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.


34. Қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қўшиб юборилаётган, қўшиб олинаётган, ўзгартирилаётган, бўлинаётган, ажратиб чиқарилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган органларнинг тегишли қарорлари тақдим этилади.


35. Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ўзи келиб тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни олганидан сўнг тегишли ариза шаклини тўлдиради.

Тизимдан фойдаланувчи - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими ушбу бобда назарда тутилган ҳаракатларни фақат ариза берувчи томонидан белгиланган давлат божи миқдори Тизим воситасида тўлаганидан сўнг амалга оширади.


36. Ҳужжатлар ўзи келиб тақдим этилган тақдирда Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказиш маълумотлари киритилаётганда Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими тақдим этилган ҳужжатлар мазмунини ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган рад этиш учун асосларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши шарт - устав фонди миқдорининг оширилишида, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтишида қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асосларни ўрганиш бундан мустасно.


37. Рўйхатдан ўтказиш маълумотларини Тизимга киритиш охирига етганидан сўнг Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими Тизим томонидан унга киритилган рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида шакллантирилган аризани, унда кўрсатилган маълумотлар билан рози бўлган тақдирда аризани ўз қўли билан имзоловчи ариза берувчи уни текшириб чиқиши учун аризани қоғ

...
Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск