язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ноқонуний молиявий операцияларга, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида Битим (Тошкент, 1997 йил 22 декабрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ноқонуний

молиявий операцияларга, шунингдек ноқонуний йўл билан

олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш)

билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларга қарши

кураш соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

ўз давлатларининг миллий қонунлари ва халқаро мажбуриятларига амал қилиб,

ноқонуний молиявий операцияларга, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларга қарши кураш бўйича халқаро ҳамжамиятнинг зўр беришларига муҳим аҳамият бериб,

ноқонуний молиявий операцияларга, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларга қарши кураш олиб борувчи ваколатли органлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдаги ўзаро манфаатдорликдан келиб чиқиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун фойдаланиладиган тушунчалар қуйидагиларни англатади:


"ноқонуний молиявий операциялар" - жисмоний ва юридик шахс, резидент ёки норезидентларнинг жиноий, маъмурий ёки фуқаро-ҳ

...