ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2017 й. 174-сон "Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2017 й.

N 174



ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг профессионал билимларини ҳамда замонавий тиббиёт техникаси ва ахборот технологиялари билан ишлаш борасидаги амалий кўникмаларини доимий равишда янгилашни, республика ва жаҳон тиббиёти соҳасидаги охирги ютуқлардан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:

тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг малакали тиббиёт кадрлари тайёрлашнинг замонавий жаҳон талабларига жавоб берадиган ягона ташкилий тузилмасини яратиш;

олий тиббий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, етакчи даволаш-профилактика ва илмий-тадқиқот муассасалари кадрлар салоҳиятидан ва моддий-техник базасидан фойдаланиш йўли билан амалий соғлиқни сақлаш учун мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш;

аудитория ўқув соатлари ва клиник амалиётнинг мақбул равишда бирга қўшиб олиб борилишини назарда тутувчи бирхиллаштирилган ўқув дастурлари асосида таълим жараёнини ташкил этиш, замонавий ускунада ишлаш тажрибасини орттириш учун шарт-шароит яратиш, унинг ёрдамида олинган диагностик маълумотларни изоҳлаш;

тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини мажбурий ошириш тизимининг профессор-ўқитувчи кадрлари малакасини ошириш, шу жумладан хорижда етакчи тиббиёт муассасаларида ошириш тизимини жорий этиш;

тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш уларнинг малакасини ошириш тизими муассасаларининг илғор хорижий клиникалар ва олий тиббий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш, етакчи хорижий мутахассисларни соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим беришнинг талаб юқори бўлган йўналишлари бўйича таълим жараёнига жалб этиш учун шарт-шароит яратиш.


2. Қуйидагилар:

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансин, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

клиник ординатура Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази тиббиёт олий таълим муассасаларида базавий врачлик мутахассисликлари ихтисосликлари бўйича республика ихтисослаштирилган марказларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилади;

бирламчи ихтисослаштириш Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида, тиббий олий таълим муассасалари малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетлари, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлар малакасини ошириш марказида ва уларни минтақавий филиалларида ўтказилади;

бирламчи ихтисослаштириш курслари, умумий амалиёт врачларини умумий ва мавзули малака ошириш Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг ихтисосли кафедраларида ва тиббиёт олий таълим муассасаларида ўтказилади;

тиббиёт ходимларининг умумий малакасини ошириш курслари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида, тиббий олий таълим муассасаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетларида, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлар малакасини ошириш марказида ва унинг минтақавий филиалларида ўтказилади;

тиббиёт ходимларининг қўшимча ихтисослашиши ва мавзули малака ошириш курслари тиббиёт олий таълим муассасаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетларида, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлар малакасини ошириш марказида ва минтақавий филиаллари, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, етакчи даволаш-профилактика ва илмий-текшириш муассасалари, фармацевтик ташкилотларда ўтказилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

уч ой муддатда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказсин, унинг якунлари бўйича тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими зарур билимларига ва амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали ташаббускор кадрлар билан бутланишини таъминласин;

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари ва тиббиёт техникаси бўйича муҳандис-техник ходимлар малакасини оширилишини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда икки ой муддатда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёни мазмун ва сифатига қўйилган талабларни, шунингдек, мутахассислар тайёрлашнинг ҳар бир йўналиши учун ўқув дастурларини қайта кўриб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари ва аҳолига тиббий хизматлар кўрсатувчи бошқа ташкилотларнинг тиббиёт ходимлари малакасини оширишнинг ягона электрон маълумотлар базаси жорий этилсин.


7. Белгилансинки:

асосий ишидан ажралмаган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади;

асосий ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, шунингдек, юборувчи томон ҳисобига яшаш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


8. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 4 апрелдаги

174-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш

ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ






Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги




































































Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази


Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази

Тошкент фармацевтика институти


















Тиббиёт олий таълим муассасалари ҳузуридаги врачлар малакасини ошириш факультетлари, кафедралари, курслари


























Врачлар малакасини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув базалари


Фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни уларни қайта тайёрлаш факультети































Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказининг вилоятлардаги минтақавий филиаллари

















Тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари






















Тошкент фармацевтика институтининг ўқув базалари, фармацевтик ташкилотлар

































Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари














































































Илмий-тадқиқот муассасалари












































































































Республика даволаш-профилактика муассасалари



Вилоят кўп тармоқни тиббиёт марказлари ва ихтисослаштирилган касалхоналар





































































Муҳандис ва техниклар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун ўқув базалари, тиббий техника эксплуатацияси ва уларни таъмирлаш ташкилотлари



Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари







































       





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 4 апрелдаги

174-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тиббиёт ходимлари малакасини

ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

СХЕМАСИ


I. Қайта тайёрлаш

Клиник ординатура


Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, тиббиёт ОТМ, республика ихтисослаштирилган марказлари, базавий врачлик мутахассисликлари йўналишлари бўйича ИТИ


Бирламчи ихтисослаштириш


Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, тиббиёт ОТМ малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетлари, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари



Қўшимча ихтисослаштириш


Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, тиббиёт ОТМ малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетлари, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари, илмий-тадқиқот муассасалари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, даволаш-профилактика муассасалари, фармацевтика ташкилотлари


II. Малака ошириш

Умумий малака ошириш

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, тиббиёт ОТМ, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари

Мавзули малака ошириш


Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, тиббиёт ОТМ, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари, илмий-тадқиқот муассасалари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, даволаш-профилактика муассасалари, фармацевтика ташкилотлари

III. Умумий амалиёт врачлари малакасини

ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, тиббиёт ОТМ


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 223-модда



































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск