Внимание! Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.
ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бюджет тизими/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.03.2017 й. ПҚ-2862-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
31.03.2017 й.
N ПҚ-2862
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ
ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Халқаро амалиётда умумэътироф этилган ташқи савдо фаолиятини божхона-тариф йўли билан тартибга солиш методларини қўллаш асосида маҳаллий ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 13-2-иловасига 2017 йил 1 апрелдан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 31 мартдаги
ПҚ-2862-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат
бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги
ПҚ-2699-сонли қарорининг 13-2-иловасига
киритиладиган ўзгартиришлар
1. 11-товар гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11. |
Буғдой уни |
1101 00 110 0 1101 00 150 0 |
5 |
2. 15-товар гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
15. |
Пальма ёғи ва унинг фракциялари, тозаланган ёки тозаланмаган, лекин кимёвий таркиби ўзгартирилмаган |
1511 |
20%, лекин кг 0,32 АҚШ долларидан кам эмас |
Кунгабоқар ёғи, сафлор (махсар) ёғи ва уларнинг фракциялари |
1512 11, 1512 19 |
10%, лекин л. 0,16 АҚШ долларидан кам эмас |
|
Пахта ёғи ва унинг фракциялари |
151221, 1512 29 |
20%,лекин л. 0,32 АҚШ долларидан кам эмас |
|
Маргарин, ҳайвон ёхуд ўсимлик мойлари ёки ёғларидан тайёрланган, таомда истеъмолга яроқли қоришмалар ёки тайёр маҳсулотлар |
1517 |
20 |
3. 19-товар гуруҳининг иккинчи ва учинчи сатрлари чиқариб ташлансин.
4. 20-товар гуруҳида:
а) учинчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
20. |
Тайёр ёки консерваланган, уксус ёки уксус кислотаси қўшилмаган, музлатилмаган бошқа сабзавотлар, 2006 товар позицияси маҳсулотларидан ташқари |
2005 |
10 |
б) бешинчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
20. |
Мева ва сабзавот шарбатлари (ананас ва цитрус шарбатларидан ташқари) |
2009 (2009 11 - 2009 49, 2009 90 410, 2009 90 490, 2009 90 710 0, 2009 90 730 0, 2009 90 790 0 дан ташқари) |
30%, лекин л. 0,50 АҚШ долларидан кам эмас |
5. 21-товар гуруҳида:
а) учинчи сатри икки сатр кўринишида қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
21. |
Соуслар тайёрлаш учун маҳсулотлар ва тайёр соуслар; таъм берувчи қўшимчалар ва аралаш зираворлар; хантал кукуни ва тайёр хантал (горчица) |
2103 (2103 20 000,0 2103 90 900 1 дан ташқари) |
25 |
томат кетчупи, майонез соус |
2103 20 000 0 2103 90 900 1 |
70 |
б) тўртинчи ва бешинчи сатрлар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи сатрлар деб ҳисоблансин.
6. 39-товар гуруҳидан биринчи сатр чиқариб ташлансин.
7. 44-товар гуруҳидан биринчи сатр чиқариб ташлансин.
8. 72-товар гуруҳидан биринчи сатр чиқариб ташлансин.
9. 87-товар гуруҳининг йигирма олтинчи сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
87. |
2 800 куб. см дан кўп бўлмаган, янгилари |
8704 31 910 0 |
30 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 10 апрель, 14-сон, 216-модда