язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2000 й. 87-сон "Давлат солиқ хизмати органлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2000 й.

N 87



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Солиқ интизомини мустаҳкамлаш, солиқ қонун ҳужжатларига қатъий амал қилиш, солиқ тўловларининг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш, солиқ ҳақидаги ҳуқуқ бузилишларининг аниқланиши, уларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш устидан давлат назоратни кучайтириш, шунингдек солиқ органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизими ходимларининг умумий сони 2000 йил 1 апрелдан бошлаб ўртача 10 фоизга қисқартирилсин. Қисқартирилаётган ходимлар ва иш ҳақи фонди Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармасини ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларини ходимлар билан тўлдиришга ва мустаҳкамлашга йўналтирилсин.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг беш нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари, 9 кишидан иборат таркибда ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.

4. Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати тузилмасида:

Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бошқармаси ташкил этилсин, унга белгиланган тартибда назорат ишларини амалга ошириш ва ҳужжатларни текшириш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш функцияси юклансин.

7. Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бошқармаси, Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар жорий этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўгрисидаги Низомнинг янги таҳририни ҳамда Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси, Назорат-тафтиш бош бошқармаси, Режим ва кадрлар бош бошқармаси тўгрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

шу йил 1 майгача давлат солиқ, хизмати органлари ходимларининг янги кийим-бошини яратиш юзасидан танлов ўтказсин, бунда унга 2001 йилдан бошлаб ўтишни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бошқармаларига хизмат кўрсатиш учун автотранспорт воситаларига қўшимча лимит ажратиш тўгрисидаги масалани бир ой муддатда ҳал қилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси (Исаев) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Бухоро ва Фаргона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Бухоро ва Фаргона шаҳарларидаги иккита янгидан қурилган касб-ҳунар коллежларини аниқласин ва уларни икки ой муддатда ушбу коллежлар базасида 2000 йил 1 сентябргача ҳар бири 200 ўринли ихтисослаштирилган солиқ коллежлари ташкил этиш учун Давлат солиқ қўмитаси балансига берсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг Бухоро шаҳар ва Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияларини, шунингдек Фаргона шаҳридаги Қиргули тумани Давлат солиқ инспекциясини тугатиш тўгрисидаги таклифи қабул қилинсин.


13. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси солиқ органларини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўгрисида" 1992 йил 20 октябрдаги 483-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўгрисида" 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг 1 ва 3-бандлари, қарорга 1-6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.